Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар



Download 475 Kb.
bet3/21
Sana25.02.2022
Hajmi475 Kb.
#256482
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Elektrotehnika foydalanish qoidalari

тўлов ҳужжати – тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркибга, реквизитлар форматига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси ёки электрон тўлов ҳужжати бўлиб, унинг асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек, тўловни нақд пулда тўлаш имконини берадиган билдиришнома. Электрон тўлов ҳужжатлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларнинг электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғоздаги шакли ҳам таъминланиши керак;
электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) – электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси – вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) – электр энергиясини қабул қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки асбоб;
истеъмолчининг уланган қуввати – истеъмолчининг электр энергиясини (бевосита электр қабул қилгичларни таъминлайдиган) ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 Ватт дан юқори кучланишли электр двигателларининг электр тармоқларига уланган жами қуввати. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқ трансформаторлардан ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг паст кучланишли тармоқларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланади ҳамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади;
ҳисоб-китоб даври – электр энергияси истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);
Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори – электр энергияси сарфини ҳисобга олиш прибори (кейинги ўринларда ҳисобга олиш прибори деб аталади) бўлиб, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;
тизим оператори – ягона электр энергетика тизими, магистрал электр тармоқлари фаолиятининг технологик режимини тезкор-диспетчерлик бошқарувини, шунингдек, унинг бошқа давлатлар электр энергетика тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ваколатли тузилма;
субистеъмолчи – ҳудудий электр тармоқлари корхонаси розилиги билан бошқа истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва у билан электр таъминоти юзасидан шартнома тузган истеъмолчи. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи мазкур Қоидаларга риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish