Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Блок-станцияларга эга бўлган истеъмолчилар



Download 475 Kb.
bet21/21
Sana25.02.2022
Hajmi475 Kb.
#256482
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Elektrotehnika foydalanish qoidalari

15-боб. Блок-станцияларга эга бўлган истеъмолчилар
билан ўзаро муносабатлар

161. Ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бевосита ёки истеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали уланган истеъмолчиларнинг электр станциялари блок-станциялар ҳисобланади. Улар ўзаро келишилган иш режимига риоя қилишлари ҳамда тизим операторининг ва юқори оператив-диспетчерлик хизматларининг кўрсатмалари ва фармойишларига бўйсунишлари шарт.


Блок-станциялар бўйича электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажмлари ва блок-станциялар томонидан ягона электр энергетика тизимига электр энергияси етказиб беришнинг йиллик ҳажмлари “Ўзбекэнерго” АЖ ва блок-станция ўртасида тузиладиган шартнома билан тасдиқланади ва расмийлаштирилади.
162. “Ўзбекэнерго” АЖ электр энергиясининг ягона харид қилувчиси ва блок-станция ўртасида ягона электр энергетика тизимига электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган шартномада назарда тутилган электр энергияси етказиб беришнинг ойлик миқдорига мувофиқ, блок-станцияларнинг ягона электр энергетика тизимига ҳар бир сутка учун юклама ва электр энергияси етказиб бериш жадвалини белгилайди.
Блок-станция томонидан юклама диспетчерлик жадвалида белгиланган миқдордан камайтирилса, “Ўзбекэнерго” АЖ блок-станция тегишли бўлган саноат ва идоравий мансуб истеъмолчилар бўйича қувватни блок-станция юкламани камайтирган миқдорда чеклаш жорий қилиш ҳуқуқига эга, блок-станция юкламасининг камайишига форс-мажор ҳолатлар сабаб бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
163. Ягона электр энергетика тизимига етказиб бериладиган, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан олинадиган актив электр энергияси блок-станция томонидан баланс бўйича мансублик чегарасининг бўлинишида ўрнатилган, актив электр энергиясини қабул қилиш ва етказиб беришни алоҳида қайд этадиган ҳисобга олиш приборлари ёрдамида ҳисобга олинади.
Блок-станцияга тегишли бўлган электр тармоғи хўжалигининг объектларида электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига етказиб беришда ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан олишда электр энергиясининг технологик сарфлари блок-станцияга ҳисобига тегишли бўлади.
164. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи:
“Ўзбекэнерго” АЖ билан – ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси учун;
ҳудудий электр тармоқлари билан – ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
ва блок-станцияга эга истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида олинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади.
165. Етказиб бериладиган ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун блок-станциялар билан ҳисоб-китоб белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
166. Ҳисоб-китоб даврида ягона электр энергетика тизимига блок-станция айби билан тўлиқ етказиб берилмаган электр энергияси шартномада белгиланган электр энергияси ҳажми ва ягона электр энергетика тармоғига амалда етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут бўйича аниқланади.
167. Блок-станция форс-мажор ҳолатлар туфайли электр энергияси етказиб беришдаги танаффуслар учун жавоб бермайди.


16-боб. Якунловчи қоида


168. Электр энергияси истеъмолчилари, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, электр энергияси учун тўловларни йиғиш функцияларини амалга оширувчи хусусий операторларнинг мансабдор шахслари ва Бюро мазкур Қоидаларни бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish