§ 31. Заминлаш қуриламалари
Инсонларни хавфли потенциаллардан ҳимоя қилиш учун ҳимоявий заминлагичлар қўлланилади. Изоляциянинг бузилиши ва узилган симларга тегиши натижасида кучланиш остида қолиши мумкин бўлган қурилмалар электр тортиш рельс чизиқларига ёки дроссель трансформатораларнинг ўрта нуқталарига уланади. Заминлаш қаршиликнинг камайишини ва мос равишда қ.т. токининг ошишини таъминлайди, шу билан бирга контакт тармоғи фидерининг тез ишлайдиган ҳимоясининг ишончлилигини оширади.
Контакт тармоғининг барча металл таянчлари, консоллар, кронштейнлар, тортгичларнинг хомутлари ва контакт тармоғи, 6 – 35 кВ ҲЛ ва ДПР линияларнинг темир бетон таянчлардаги ҳамда сунъий темир бетон иншоотларидаги изоляторларини маҳкамлаш учун мўлжалланган металл конструкциялар заминланади. Хавфли зона А да (98-расм) жойлашган барча металл конструкция ва иншоотлар (кўприклар, йўл симлари ва бошқ.) заминланиши лозим. Хавфли зонанинг масофалари ўзгарувчан токда ҳосил қилинган хавфли кучланишга боғлиқ равишда каттароқ бўлиши мумкин.
98-расм. Тортиш электр таъминоти билан боғлиқ бўлмаган якка объектларнинг заминлаш зонаси (а) ва заминланмаган металл объектларнинг жойлашиш баландлигини аниқлаш графиги (б).
Электрлаштирилган йўлларни кесиб ўтувчи сунъий металл иншоотлар, ригеллар, изоляцияланмаган эгилувчан кўндаланглар фақат бир томонидан заминланади, чунки улар орқали тескари токнинг оқмаслиги ва автоблокировка таъсири бузилмаслиги лозим.
Ҳимоя заминлагичлари индивидуал ва гуруҳ- гуруҳ бўлиши мумкин. Индивидуал заминлагиялар диаметри 10 мм кичик бўлмаган пўлат сим чивиқдан бажарилади. Заминланиши лозим бўлган барча конструкциялар заминловчи ўтказгичга плашка қисгичлари билан уланади. Темир бетон таянчнинг заминловчи сими йўлнинг ташқи томонидан тортилган ҳолда ётқизилади ва таянчнинг юзасидан ёғоч ёки полимер прокладка ёрдамида изоляцияланади (99-расм, а).
Токнинг арматурага электр коррозион таъсири паст бўлган ўзгарувчан ток линияларида илгари таянчнинг ичкарисига ётқизилган заминловчи ўтказгичлар қўлланилган (99-расм, б). Бу ҳолларда заминловчи ўтказгичлар таянчнинг юқори ва пастки қисмидаги махсус чиқармаларга уланади. Бундай схеманинг улаш тугунларининг ишончлилиги етарли бўлмагани учун ҳозирги вақтда 99-расм, а даги схема бўйича қайта заминланади.
Металл таянчларда заминловчи ўтказгичлар таянчнинг пастки қисмига бевосита угольникка маҳкамланади (99-расм, в).
99-расм. Темир бетон ва металл таянчларда заминлаш схемаси: а – ўзгарувчан токда темир бетон таянчда; б – темир бетон таянчларда илгари қўлланилган заминлаш схемаси; в – металл таянчда
Do'stlaringiz bilan baham: |