Электр энергетикада назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон



Download 297,5 Kb.
bet40/67
Sana05.08.2022
Hajmi297,5 Kb.
#846520
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67
Bog'liq
ПТБ электроуст Минюст узб ред вар

§ 2. Кучланиш остида ишлаш

329. Кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш линияларида бажариладиган ишлар қуйидаги 2 схема бўйича бажарилиши мумкин:


«сим-одам-изоляция-ер» схемасида, бунда ишчи симдаги кучланиш остида ва ердан изоляцияланган бўлади;
«сим­-uзоляция-одам-ер» схемасида, бунда ишчи симдан изоляцияланган ҳолда иш бажариши мумкин.
330. Ишчи симдаги кучланиш остида ишлаганда қуйидаги шартларга амал қилиб: одамни ердан изоляциялаб экранловчи комплект кийимларидан фойдаланиб ва экран комплектларининг, иш майдони ва симдаги потенциални тенглаштириб ишлашга рухсат этилади.
Потенциал тенглаштириш, потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан амалга оширилади.
Ишчи симга кўтарилишидан олдин унинг экран комплекти потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан ва агар қўлланилаётган бўлса, монтер кабинаси билан уланган бўлиши зарур. Бундай ишларни бажаришда одам билан ерга уланган қисмлар ва ускуна қисмларигача булган масофа мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси 1-жадвалида кўpсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
Сим потенциали остида бажариладиган аниқ иш турлари махсус йўриқномага мувофиқ технологик карталар бўйича амалга оширилиши керак.
331. Кучланиш остида одамни симдан изоляциялаб бажариладиган ишларни ушбу кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш шарт.
332. Симдаги потенциал остида (бевосита ток ўтказувчи қисмга тегиш билан боғлиқ) ишлаш ҳуқуқига эга бўлган бригада аъзолари IV гуруҳли, бригада аъзоларининг қолганлари эса­ III гуруҳли бўлишлари керак.
333. Сим потенциали остида бўлган изоляцияланган қурилмадаги майдондан туриб иш бажарилаётганда, ушбу иш майдонида бўлмаган ишчиларга асбоб ёки мослама олиш, ҳамда узатиш, сим потенциалига нисбатан ўзгача потенциал остида бўлган изоляция шокилдалари арматураларига ва изоляторларига тегиш ман қилинади.
334. Изоляцияловчи шокилдаларда ишни бошлашдан аввал ўлчов штангаси билан осма изоляторларни электр мустаҳкамлигини ва барча шплинтлар, ҳамда арматурадаги қулфларнинг бор-йўқлигини текшириш шарт. Иш бажарилаётган таянчлардаги симни чиқариб юборувчи қисқичли осма изоляторда қисқичга пона қўйиш ва электр узатиш тармоғи ўтган трасса рельефи талабига кўра, қўшни таянчдаги қисқичларга ҳам пона қўйиш зарур.
335. Изоляцияловчи шокилдаларда уни бошқа жойга кўчириб илиш ёки изоляцияланган қурилмадан туриб монтерлар ёрдамида айрим изолятор ва арматураларини алмаштириш ишларини бажариш, фақат шокилалардаги ишга яроқли изоляторлар сони 70 фоиздан кам бўлмаган тақдирда рухсат этилади.
336. 220 кВ кучланишдан юқори ҲЛда траверсда туриб изоляцияловчи шокил-даларни қайта илиш, траверсдан керакли мосламаларни ажратиб бўшатиш, траверсга уларни осиш фақат диэлектрик қўлқопда ва экранловчи комплектда бажарилиши керак.
35 кВ ҲЛда изоляцияловчи шокилданинг икки изолятори ишга яроқли бўлган ҳолда биринчи изолятор шапкасига, 110 кВдан юқори ҲЛда эса­ биринчи ва иккинчи изолятор шапкасига тегишга рухсат этилади. Изоляторларни ҳисоблаш тартиби траверсдан бошланади.
337. 35-110 кВ ҲЛда трубкали разрядникларни, кучланиш остида разрядникни ташқи электродли симга белгилаб берилган масофадан кам масофага яқинлашиш имконини бермайдиган изоляцияловчи габаритник шокилдасини қўллаш шарти билан ўрнатишга рухсат этилади.
Разрядникни олиш пайтида разрядник электродини буришда ёки унинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш ман қилинади. Разрядникнинг ташқи электродини, фақат изоляцион штанга ёрдамида симга яқинлаштириш ва узоқлаштириш лозим.
338. Таянчдан изоляцияланган яшин қайтарувчи тросга 1м дан кам бўлган масофага яқинлашиш тақиқланади.
Агар музни эритиш учун мўлжалланган схемада трос ишлатилса, тросга яқинлашиш масофаси музни эритиш учун қўлланилган кучланишга қараб аниқланади.
339. Туман, ёмғир ва қор ёғаётгaндa, қоронғида, ҳамда таянчларда ишлашга қийинчилик туғдирувчи шамол пайтида кучланиш остидаги ҲЛ ва ҲАЛ да ишлаш ман қилинади.



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish