Элчин Сафарли Қайтганимда уйда бўл ёxуд бахт ва айрилик битигими такдирнинг? The Best e-books jamoasi



Download 387,23 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana21.02.2022
Hajmi387,23 Kb.
#77068
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Qaytganimda uyda bo'l

10
Сени қучоғимга олсам дейман...


@Kutubxona_Elektron
Досту,
сенга 
ёзган 
номаларимнинг 
орасида 
жўнатишга 
жазм 
килолмайдиганларим хам бор. Улар ҳам бошкалари каби оқ қогозга 
ёзилган, хатжилдга солинган, аммо тамоман ўзгача. Умидсизлик 
исканжасида қолганини яширолмай ёзилган сўзлардан битилган 
хатлар. Мен бу хатларимдан уялмайман, аммо... отанг хам айрим 
пайтларда 
умидсизликка 
тушганлиги 
ҳақида 
билишингни 
истамайман.
Умидсизликни иблиснинг сўнгги ва миҳим куроли деб 
айтишади. Бу куролни кибр, рашк, нафрат каби куроллари эътикоди 
ўта мустаҳкамларга таъсир қилмаганида ишлатар экан.
Балки, шундай ҳамдир, аммо вакг-вақти билан умидсизликка 
тушмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бирок, хаёт кайғусиз, 
йўкотишларсиз булмаслиги ва улар уткинчилигини хис килганда 
умидсизлик хам чекинади.
Мана шундай ҳолатларга тушган пайтим, ишхонада коламан вa 
пишириклар учун хамир кораман. Уйга кайтган пайтимда Мария 
ухлаётган бўлади. Кийимларимни алмаштириб, Марсни сайрга 
олиб чикаман, тонг отишини кутаман ва иссиккина кулчаларни 
яқиндаги болалар уйига элтиб бериш учун новвойхонага кайтаман. 
Бу зиёратларим бекорчи ўтган кунларим хакидаги афсусларимни 
таркатишга ёрдам беради.
Ёшлик пайтларимда умидсизлигимни ароқхурлик билан 
ўчиришга, сершовкин улфатчиликларнинг тамаки тугуни панасига


@Kutubxona_Elektron
яширинишга уринардим. Аммо сира енгиллик ҳис қилмасдим.
Шунда танхоликни истаб колардим. Шу ёрдам берарди.
Сени йўқотганимдан кейин умидсизлик тез-тез келадиган ва 
узок коладиган бўлди. Оғир. Факат онанг буни билмаса булди. 
Аммо, унинг ўзи хам бу айриликка дош бериш учун 
тиришаётганлигини сезиб қолардим.
Менинг умидсизлигим нима ҳакида? Улар кўп ва турлича. Ота-
онамни тортиб олган уруш аламимни келтиради. Беғубор на беайб 
гудакларнинг ўлими ва очликка гирифторлиги-чи? Бир лахзада 
катта булиб қолган болалар. Келажагида факат ўтмиш соясига дуч 
келган ўспиринлар. Узи учун эмас, уни кутаётганлар учун жонини 
асраб жанг қилган катталар...
Оила дсб аталмиш кўрғоннинг не-не иморатлари ёнди. Уйларга 
кўшилиб ёпиб кетган китобларни айтмай кўя колай. Китоб эмас, 
адабист, тарих ёнди. Эх, ўз хатоларидан хулоса чикара олмаган 
инсоният... Ўз тафтини бошкалар билан баҳам кўришни бас килганча 
узларини танхоликка банди этган одамлар хакида уйлайман. 
Урушнинг acрлар давомида тикланмас acoратлари хакида..
Менинг умидсизлигим сени кучогимга ола билмаслигимдадир, 
кизим.
Била туриб ўз-ўзимни алдагандай, сени ўз хотираларимда 
кучоғимга ола биламан. Моддият дунёси бир-бирини севадиганлар 
учун тӳсиқ була олмайди, дея ўзимни овутаман. Ойинг суратингга 
тикилганча йиглаётганини кўриб колганимда унга шуларни айтиб


@Kutubxona_Elektron
таскин бераман. Аммо, хозир хеч нарсага ишонмайман, бу оғрик ва 
норозиликни кўкрагимда олиб юрибман. Сохил бўйлаб тез-тез 
кадамлаб кетаман. Нон ёпаман..
Досту, менга хамир кориш билан бандлик кўпрок ёкади. Унинг 
иссик тафтини, хушбуй ифорини, кобиги кисирлаб синиши-ю 
магзидан буғ сизиб чикишини, бир сўз билан айтганда, нонни ҳис 
килишни яхши кўраман. Уларни болалар маза килиб ейишлари кўз 
олдимга келади. Худди сендек юзига сепкил тошган кизалоклар. 
Бундай хаёллар уйга қайтишим ва яшашда давом этишимга куч 
беради.
Сени соғингандан соғинган,
Даданг


@Kutubxona_Elektron

Download 387,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish