Элчин Сафарли Қайтганимда уйда бўл ёxуд бахт ва айрилик битигими такдирнинг? The Best e-books jamoasi



Download 387,23 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana21.02.2022
Hajmi387,23 Kb.
#77068
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Qaytganimda uyda bo'l

8
Акдсизликнинг ярми оқилликдан
нишона, оқилликнинг ярми
ақлсизликдан...


@Kutubxona_Elektron
Досту,
якин-якингача новвойхонамизда Умид исмли acовгина 
оқкўнгил йигит ҳам ишларди. Унинг вазифаси- пиширикларни 
мижозларнинг уйига етказиб бериш. Мижозларимиз, айниқса 
кексароқ ёшдагилар уни жуда ёктиршарди. У онда-сондагина 
табассум килса-да, жуда сермулозамат эди. Йигирма ёшли Умид 
менга ичи норозиликка тӳла-ю оғзи берк, исталган пайтда 
ташқарига отилиб чикишга шай вулқонни эслатарди.
Умид диний мактабда таҳсил олган, комиллика эришган инсон 
бўлишни орзу киларди. Балоғат остонасида нимадир булгану 
ўқишни ташлаган, уйидан бош олиб кетган.
«Купчилик эътикодлилар асл қиёфаларини яшириб, риёга қўл 
уришади!»
Куни кечагина Умид ишдан бўшамоқчилигини айтди. Кўчиб 
кетармиш...
«...Бу лаънати шахарда ортик бир кун ҳам яшамайман. Унинг 
таскаралигини - бетакрорлик, жамиятнинг ясамалигини — ўзига 
хос менталитет деб узимни юпатиш жонимга тегди. Сиздек, янги 
келганларга унинг таг-замиригача чириб кетганлиги кўринмайди. 
Бу ернинг абадий киши хам географик жойлашувидан эмас, 
лаънатланганининг окибати. Хукуматга қаранг, факат ватанга 
муҳаббат ҳақида сафсата билангина машғул. Ватанпарварлик 
ҳакида кўпиртиришмокдами, билингки, яхшигина ўғирликка кўл


@Kutubxona_Elektron
уришган. Бунда бизнинг хам айбимиз бор, уларни сайлашаётган 
пайтда бодрок еганча телевизорга маҳлиё бўлиб ўтирганмиз!»
Амир Умидга яхшилаб ўйлаб кӱришни маслаҳат берди, мен эса 
сукут сақлашни афзал билдим. Ўзимнинг ўсмирлигини яхши 
эслайман - мени тўхтатиб коладиган куч йўкдай эди. Зарбли 
қарорларим олдга интилишимга ёрдам бергани рост, лекин... 
эҳтирос ва тӳғри карор орасида осмон билан ерча масофа бор.
Досту, менинг бобом Бариш диний мактабда муаллим 
бўлганлигини биларсан? Мен бобом билан Худо хакида куп сухбат 
курардим. Мен тепамда турган, мени теварак-ла ўраб олган илоҳий 
кучларни қалбан ҳис килардим, аммо айрим диний акидалар 
ичимда норозилик уйғотарди.
Бир куни Бариш бобомнинг мактабда юз берган навбатдаги 
адолатсизликка хотиржам муносабатда бўлганлигидан ғазабга 
минганим эсимда.
«Бобо, хаммасининг ўз вакт-соати борлиги ёлгон! Бизнинг 
иродамиз кўп нарсага кодир! Хеч қандай муьжиза йўқ, тақдир ҳукми
бўлмаган гап! Ҳаммасини ўзимиз, иродамиз ҳал қилади!» 
Бобом менинг кифтимга қокди. У яна вазмин оханги билан 
олов юрагимга сув сачратарди...
«Сенинг гапларингдан ҳам кўриш мумкинки, ҳаётда ҳар кимнинг 
ўз йўли, услуби бор. Бундан киркқ йиллар аввалги пайтларим сен


@Kutubxona_Elektron
билан ҳамфикр була олардим. Энди эса Яратган хамма вакт 
ёнимиздалиги ва барчаси унинг измидалигини тушунаман. Бизлар эса 
худди ёш болалардекмиз.. Қайси биримиз интилувчан, яратувчан, 
қатъий, кимдир эса, аксинча шунчаки томошабин. Тепадагилар 
бизларни қандай куришни хоҳлашмасин, биз ўзлигимиздан 
кечолмаймиз. Эзгу ишларимизни кўпайтириб, иллатларимиздан 
кутилиш учун узимизни синдиришни истамаймиз...»
Ўшанда бобомнинг гаплари менга уйдирмадек туюлганди, 
бирок йиллар оша ўзимга илохийликдан таскин топиш учунмас, бу 
дунёдаги барча нарса мувозанатдалигидан: ақлсизликнинг яримни 
окиллик, окилликнинг ярмиини эса ақлсизлик ташкил этганлигидан 
бу фикрларга мурожаат килмокдаман.
Умидни кўндириб бўлмади. Баъзан одамларни ёмонлиги учун 
ҳам севмасдан бўлмаслигини тушуниши учун у кетиши керак эди.
Калбингга кулок сол!
Даданг


@Kutubxona_Elektron

Download 387,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish