Экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси


 Иссиқ иқлим шароитида бино ва иншоотларни қуриш



Download 325,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana04.01.2023
Hajmi325,28 Kb.
#897620
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 ма`ruza Ekstremal sharoitlarda bino va inshootlarni qurish

3. Иссиқ иқлим шароитида бино ва иншоотларни қуриш. 
Иссиқ иқлим ўртача йиллик ҳаво хароратининг баландлиги 20
0
С дан юқори, ёзнинг 
давомийлиги 100 кундан ортиқ, қуёш радиацияси ва инсоляцияси 80 к Дж/м
2
юқорилиги 
билан тавсифланади. Қуруқ ва иссиқ иқлим ўртача йиллик ҳаво хароратининг баландлиги 
25
0
С дан юқори, ҳавонинг нисбий намлиги 50% кам бўлмаслиги билан тавсифланади. 
Баланд харорат, қуруқлик, ҳаводаги чанг қурилиш техникасининг ишлашини 
қийинлаштиради, иш шароитининг санитар-гигиеник ҳолатини ёмонлаштириб, 
одамларнинг соғлиғи ва иш қобилиятини сақлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни 
талаб этади. 
Қурилиш ишларини бажаришда атроф-муҳитнинг ҳимояси масалаларига жиддий 
аҳамият бериш лозим, ўсимлик қатламига ёки табиий рельефга назоратсизликдан зарар 
етиши оқибатида грунтларнинг эрозияси жараёни бошланиб, уни тўхтатишга кўп сарфлар 
қилишга тўғри келиши ёки тўхтатиш ни имконияти бўлмаслиги мумкин. 
Иссиқ иқлим шароитида қурилиш ишлари мутлоқ объектнинг ишчи чизмалари
ташкилий-технологик хужжатлари асосида, ҳамда ҚМҚ ва бошқа меъёрий хужжатлар 
талабига риоя этган ҳолда олиб борилиши керак. 
Қурилиш майдонини тайёрлаш. 
Қурилиш майдонини тайёрлаш ишлари 
таркибига қуйидагилар киради: майдонни вертикал текислаш; майдонни сувдан ҳимоялаш 
ва қуритиш тадбирлари; кўчувчи қумлардан ва грунтнинг кўчишидан, сел оқимларидан, 
кўчки, тош тушишидан ҳимоялаш қурилмаларини барпо этиш ва ш.к. 
Қурилиш майдонини вертикал текислаш лойиҳа ечимлари асосида ва атроф-
муҳитни ҳимоя қилиш меъёрларига итоат қилган ҳолда бажарилиши лозим. Грунт 
қазилиб, сурилади ва кўтарма одатдаги усулларда барпо этилади. мураккаб структураси-
ўзгарувчан грунтли майдонларда текислаш кўтармаси ҳосил қилишда қумлардан, 
қурилиш чиқиндилардан ва бошқа дренаж ҳосил қилувчи материаллардан фойдаланиш 
ман этилади. 


Сувдан ҳимоялаш чораларига: устки сувлардан ҳимоялаш учун сув оқизувчи 
ариқчалар қазиш, структураси ўзгарувчан грунтларнинг намланмаслиги учун кам сув 
ўтказувчи экранлар қуриш. Тоғ олди сув ўтказувчи ариқлар ва конструкцияси сув 
тушувчи майдон ўлчами, қиялиги ва ёғингарчилик жадаллиги бўйича белгиланади. 
Кам сув ўтказувчи экран зичланган соғ грунтдан, полимер пленкаси ва бошқа 
материаллардан барпо этилади. 
Қурилиш майдонини сел оқимларидан ҳимоялаш: жала ва қор эришидан хосил 
бўлган сувларни қисқа фурсатда бошқа томонга йўналтириш; котлован ва тўғонларни 
тўсувчи сунъий сув узатишни барпо этиш; барьер (тўсиқ) ҳосил қилиш; 
Грунт кўчкиларидан ҳимоялашда қуйидаги ишлар қилинади: қияликларни 
ювилишдан, атмосфера сувларининг шимилишидан сақлаш, улар юзасини мустахкамлаш 
ва ушлаб турувчи девор қуриш; қиялик тубининг яқинида ер ишлари олиб бормаслик. 
Тоғ жинсларининг сурилиши ва тошларнинг юмаланишидан ҳимоялаш учун турғун 
бўлмаган уюмларни бузиб ташлаш, бўш ётган тошларни олиб ташлаш, ҳамда тўсувчи 
девор, галерея, айвонлар қуриш ишлари олиб борилади. Ушбу ишлар таркиби лойиҳада 
кўзда тутилади. 

Download 325,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish