Мантиқий хулосалар блоки қоидаларни фактлар билан қиёслаган ҳолда хулосалар мантиқини юзага келтиради. Унчалик ишончли бўлмаган маълумотлар билан ишлаш чоғида ноаниқ мантиқ, заиф ишонч юзага келади. Тушунтириш (изоҳлаш) блоки фойдаланувчининг технологияда билимлар базасидан фойдаланиш кетма-кетлигини акс эттиради ва «нима учун?» деган саволга жавоб берувчи хулосага келади. Ҳозирги вақтда билимлар базасининг жорий этилиши касбий билимларнинг тўпланиш суръати билан белгиланади. Касбий фаолиятнинг шакллантирувчи, яъни ЭҲМ базасида автоматлаштирадиган қисми - бу инсон томонидан тўпланган билимларнинг унча катта бўлмаган қисмидир. Тўпланган билимларнинг каттагина қатламини якка тартибда йиғиладиган билимлар ташкил этади. Билимларни структуралаштириш ёки расмийлаштириш билимларни тақдим этишнинг турли усулларига асосланган. Замонавий ахборот тизимларида энг кўп фактлар ва қоидалар усулидан фойдаланилади. Улар айрим предмет соҳаларидаги жараёнларни баён этишнинг табиий усулини баён этади.
Қоидалар одатда тавсия, кўрсатма, стратегияларни тақдим этишнинг формал(расмиятчилик) усулини таъминлайди. Улар агар предмет билимлари бирор соҳадаги масалани ечиш бўйича тўпланган амалий тасаввурлардан пайдо бўлгандагина тўғри келади. Қоидалар кўпинча «Агар бу...» хилидаги тасдиқ кўринишда ифодаланади. Билимлар базасида предмет соҳасини баён этиш маълумотларни ташкил этиш ва тақдим этиш, вазифаларни шакллантириш, қайта шакллантириш ва ечиш усулларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Предмет соҳаси тушунчаси(объектлари) рамзлар ёрдамида тасаввур қилинади. Масалан, бу рамз банк тизими учун мижоз, жамғарма воситаси, операция, вазифа ва шу кабилар бўлиши мумкин. Тушунчаларни манипуляция қилиш учун муносабатлар аниқланади, турли стратегиялар (мантиқий ёки тажриба натижасида олинган) қўлланилади. Билимларни тақдим этиш, уларни таркиблаштириш тушунчаларни, мураккаб, оддий бўлмаган вазифаларни назарда тутади. Шунинг учун қоидалар ҳам билимлар базасида мураккаб ёки кўп миқдорда ва ҳажмда бўлади.
Эксперт тизимлари шундай ишлаб чиқиладики, бунда ечим танлаш мантиқини асослаш ва ўргатиш ҳисобга олинади. Кўпгина эксперт тизимларида тушунтириш (изоҳлаш) механизми бўлади. Мазкур механизм қандай қилиб тизим ушбу қарорга келганини тушунтириш учун зарур бўлган билимлардан фойдаланади. Бунда эксперт тизимини қўллаш, ундан фойдаланиш ва ҳаракат чегарасини аниқлаш жуда муҳимдир.
Ахборот технологиясининг эксперт тизимида фойдаланиладиган асосий компонентлари (таркибий қисмлари) қуйидагилар: фойдаланувчининг интерфейси, билимлар базаси, интерпрететор, тизимни яратиш модули (3 -расм).
Фойдаланувчи
Фойдаланувчининг интерфейси
интерпретатор
Билимлар
базаси
Муаммоли соҳа
Тизимни яратиш модули
Билим бўйича экс-перт ва мутахассис
инструкция ва ахборот
қарор ва таъминот
билим
3 - расм. Эксперт тизимларининг ахборот технологиялари
асосий компонентлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |