Экспериментал психология ва практикумнинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи
Кузатиш методи. Умумий психологияда бу методнинг объектив (ташқи) ва субъектив (ўзини ўзи) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ: кузатишнинг мақсади ва вазифасини қатъий белгилаш; кузатиш объектини танлаш, яъни кимни ва нимани кузатиш; кузатилувчининг ёши ва жинсини аниқлаш; тадқиқот ўтказиш ва режасини тузиш; кузатиш қанча муддат давом этишини қатъийлаштириш; кузатишни шахсни қайси фаолиятларида (ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт) амалга оширишини белгилаш; кузатиш ўтказишнинг шаклини (якка, гурухий, жамоавий) қайд этиш; кузатилганларни қайд қилиб бориш воситаларини танлаш, саралаш (кундалик, суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, видео магнетофон, фотоаппарат, видео камера ва бошқалар).
Суҳбат уюштиришдан аввал тадқиқотчи бериладиган тахминий саволларни тайёрлаб қўяди. Бунда синалувчиларнинг ёши, жинси, қизиқиш доираси, имконияти ҳисобга олинади, шунингдек, уларни толиқтириб қўймасликнинг диққат марказда туриши ижобий натижалар бериши мумкин.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи.
Бу метод психологияда инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида кенг қўлланилади.Одам чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, тўқиган нарсалар, тиккан қўғирчоқлар, тўқиб, сўзлаб берилган ҳикоялар, техник конструкциялар схемасини тушуниш кабиларни таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, бадиий ва абадий қобилияти, ижодий хаёли, техник ижоди юзасидан материалллар тўплаш мумкин.Мазкур методда ижод маҳсулини яратган жисмоний шаҳс бевосита иштирок этмайди.Текширилувчи билан текширувчи(объект билан субъект) ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян ҳукм ва хулоса чиқаради.Текширувчи (ўқитувчи, мураббий, психолог) эксперт) эксперт тариқасида шахслар ижодиётига баҳо беради, бунда меҳнат маҳсулининг шакли, мазмуни, сифати, оргиналлиги, ҳажми, хусусияти билан бир кескин тафовут қилиши назарда тутилади.Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали ҳар хил ёшдаги ва касбдаги оадмларнинг психик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин.
Лекин улардаги руҳий ўзгаришлар, камол топиш ва буларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу метод етарли эмас.
Тест методи.Тест тушунчаси инглизча синаш, текшириш, демакдир.Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масала, топшириқ, мисол, жумбоқлар тест деб аталади.Тест айниқса инсоннинг қандай касбни эгаллаши мумкинлигини касбга яроқлиги (мойиллиги) ёки яроқсизлигини, истеъдодлилар ёки ақли заифларни аниқлашда, одамларни муайян ўлчовларга биноан саралашда кенг қўлланилади.Ушбу методнинг қиймати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширилувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг холислиги ва уларни илмий таҳлил қила билишга боғлиқдир.
Психологяда тест методи 1905 йилдан бошлаб француз психологлари Бинэ ва Симон инсоннинг ақлий ўсиш ва исътедод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин қўллана бошланди.Кўпчилик жаҳон психологлари тестларни шахснинг истеъдод даражасини аниқлаш воситаси деб билдиради. Бироқ улар текширилаётган ҳодисаларнинг психологик мезони ҳисобланмайди. Маълумки, бир муаммонинг ечимини излаш турли психологик воситалар билан амалга оширилади. АҚШ,Ангиля, Франция, Швецария тестологлар тадқиқот объектларини ўзгартириб турадилар ва қобилят, тафаккур, билим, кўникма ҳамда малакаларни аралаш ҳолда ўрганишга интиладилар. Синаш жараёнида қатнашчиларнинг эмоционал ҳолати ва саломатлигига боғлиқ руҳий кечинмаларни инобатга олмайдилар. Лекин рус психологлари К.М.Гуревич, В.А.Крутецкий ва бошқалар қўллайдиган тестлар тубдан бошқача тамойил асосида тузилган. Улар тестларнинг тафаккури кўрсаткичи (индикатори) бўлиши учун ҳаракат қиладилар ва бу борада муайян ютуқларга эришганлар. Шунингдек, тафаккур жараёниниг сифат хусусиятларини билмай туриб, инсон қобилятининг моҳиятини ёритиб бўлмайди, деган қоидага, анъанага амал қилган ҳолда тестлардан фойдаланилмоқда.
Эксперимент методи. Бу методда турли ёшдаги инсон, одамлар психологиянинг нозик ички боғланишлари, қонуниятлари, хоссалари, мураккаб механизимлари: сунъий тушунчаларнинг шаклланиши, нутқининг ўсиши, тафаккурининг ривожланиши, фавқулотдаги ҳолатидан чиқиш, муаммоли вазиятини ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг ҳис-туйғулари, характери ва типологик хусусиятлари ўрганилади.
Бунинг учун эксперимент материалини синчковлик билан танлаш, объектив тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятлар яратиш,синалувчининг ёши, ақл-идроки, характер хусусияти ҳис-туйғуси,қизиқиш ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакаларига алоҳида эътибор қаратиш шарт.эксперимент методи табиий ва лаборатория методларидан иборат бўлиб, психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда табиий экспиримент методи қўлланилади.Рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан 1910 йилда илмий асосланган мазкур метод одамларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, қобилиятлари, исътедодлари, диққати, хотирасининг маҳсулдорлиги, иродавий сифатлари каби муаммолар ҳал қилинади.Табиий эксперимент шароитида синалувчилар текширилаётганлигидан бехабар бўлишлари, таълим-тарбия жараёнида берилаётган билимлар, шакллантирилаётган фазилатлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши лозим.Одатда синалувчилар учун қийинлаштирилган вазиятлар, мураккаброқ муаммоларни қўйиш орқали уларнинг ички имкониятлари, тарбияланганлик даражалари олдинроқ рўёбга чиқишини таъминлаш тадқиқотнинг асосий вазифасидир.
Лаборатория методи ёрдамида шахс диққатининг сифатлари, сезгиси, идроки, хотираси ва тафаккурининг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади.Асбобларнинг кўрсатилиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақ-лий толиқиш, ҳис-туйғу шижоати, асабий зўриқиш, жиддийлик,танглик қандай содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади.
Эксперимент методи аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи) ва назорат қисмларга бўлинади.Экспериментнинг аниқловчи қисмида психик хусусият, жараён ва ҳолат ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт каби фаолиятларда тадбиқ қилинади.Бунда тадқиқот объектининг айнан шу пайтдаги ҳолати, имконияти аниқланади ,,.лекин текширувчи синалувчига субъктив , яъни ўз таъсирини ўтказмайди . Шу даврда синаливчига ҳатто йўлловчи саволлар билан ҳам ёрдам бермаслик тажрибанинг бош тамойили ҳисобланади .
Биография (таржимаи хол) методи.Инсон психикасини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар одамларининг таржимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, эсдаликлари муҳим аҳамиятига эга.
Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳолга алоқадор материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, магнитофон овозлари., фотолавҳалар, ҳужжатли фильмлар, видеокамера тасвири, тақризлар танбеҳлар ҳам ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади.Хатто шифокорнинг касаллик тарихи хужжати ҳам боланинг туғилганидан ҳам то бошланғич маълумот олгунича давр оралиғида саломатлик даражаси қандай бўлганлиги тўғрисидаги фактлар билан танишиш имконини берадиган материал хисобланади.
Таржимаи хол методи инсон психикасининг сухбат ва тажриба методлари воситасида ўрганиб бўлмайдиган жиҳатларини очишда ёрдам беради .Мазкур метод орқали, масалан, ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар: шерият, мусиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иҳтидор, истедод, салохият каби фазилатлари кузатилади.Инсон онгининг намоён билиши ривожланаши, ўзига хос индивидуал ва иждтимоий хусусиятлари атоқли шахслар билдирилган мулохазаларида асарларида ўз ифодасини топади.Аъломалар тўғрисидаги маълумотлар замондошлари, издошлари, сафдошларининг таърифу тавсифлари орқали авлоддан- авлодга ўтади.Худди шу ижтимоий узлуксизлик натижасида аждодлар билан авлодлар ўртасида ворислик ходисаси ижтимоий психологик воқейлик вужудга келади ва ижтимоий-тарихий тараққиётининг уйғунлигини таминлайди.
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, назорат қилиши, ўзининг шахсий услубини яратиши, камолат чўққисига эришиши жараёнинида ибрат –намуна , аниқ мезон харкатлантирувчи турт вазифасини ўтайди.Худди шу боисдан мазкур маълумотлар инсоннинг ички регулиатцияси функциясини бажаради идеал танлаш учун имкон яратади, аввал тақлид, сўнг унга тенглашиш учун интилиш (идентификакация) омилини барпо қилинади.
Анкета методи.
Умумий психологиядда кенг қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, унда одамларнинг психологик хусусмиятлари нарса ва ходисаларга нисбатан муносабатлари ўрганилади.
Анкета одатда 3 хил бўлиб биринчи хилида англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан иборат бўлади; иккинчи хилида эса фақат биттагина жавоб танлаш шарти билан хар бир саволга бир нечтадан тайёр жавоблар ҳам берилади; Учинчи хил анкетада синалувчига ҳавола қилинган камида тўрт-беш банддан тўғри жавоблари баллар ёрдамида баҳоланади.Анкета методидан одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари, қобилиятларини, ўзига тенгдошларига , катта ва кичикларига муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади.Анкета орқали шахсларнинг характер-хислатлари, хулқ-атворларини текшириш, сиртдан туриб баҳолаш мумкин.
Социометрия методи. Бу тадқиқот методига АҚШлик Джон Морено асос солган бўлиб кичик (бирламчи) гурух аъзолари ўртасида эмоционал муносабатларни бевосита ўрганиш ва даражасини ўлчашда қўлланилади.Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатларини аниқлаш учун унинг фаолиятида ким билан иштирок этиши сўралади.Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал, димаграмма шаклида ифодаланади.Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги одамларнинг шахслараро муносабатлари мазмуни юзасидан маълум бир хулоса қилади.Бироқ маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради, холос.
Хулоса қилиб айтганда, социометрия методидан турли ёшдаги ва жинсдаги, савияси ҳар хил одамлар гуруҳларидаги психологик қонуниятларни тадқиқ этишда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |