III қИСМ. ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК ВА БАРқАРОР РИВОЖЛАНИШ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
12-Боб. Экологик хавфсизликнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
12.1 Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари. .
12.2 Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий асослари
12.3 Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий чора-тадбирлари. .
Назорат саволлари ва топшириқлар . . . . . . . . . . . . . . . .
13-Боб. Экология ва халқаро ҳамкорлик. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
13.1 Экологик ҳамкорликнинг зарурияти. . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
13.2 Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги. .
Назорат саволлари ва топшириқлар . . . . . . . . . . . . . . . .
14-Боб. Барқарор ривожланиш: Муаммолар ва истиқболлар. . . . . .
Тест саволларидан намуналар. . . . . . .
Реферат ва маърузалар мавзулари . . . . .
Экологик атамалар луғати . . . . . . . .
Фойдаланилган манбалар. . . . . . . . . .
Муқаддима
Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг(1992) 4-моддасида «...барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги» таъкидланади.
Экологик таълимнинг бош мақсади аҳолининг барча қатламларида, жумладан, олий таълим талабаларида атроф-муҳитни асраш муаммоларига онгли муносабатни шакллантиришдан иборат. Бунинг учун улар экологияга оид давлат талаблари даражасида билим эгаллашлари, етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари керак.
Университетларда ўқитилаётган «Экология» курси талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириши ва амалий фаолиятга йўналтиришга хизмат қилиши лозимдир.
Ҳозирги кунда узлуксиз, илгариловчи экологик таълим тизимини жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бўлғувси олий маълумотли мутаҳассислар фақатгина бугунги куннинг экологик муаммоларини ўрганиш билан чекланиб қолмасликлари керак. Улар мавжуд экологик муаммоларнинг оқибатларини олдиндан кўра билишлари ва фаолиятларини шунга мос ҳолда ташкил қилишлари зарурдир. Бунинг учун илм излаш, ўрганиш ва унга амал қилиш лозимдир.
«Экология» ўқув қўлланмаси муаллифларнинг Ўзбекистон Миллий университетида кўп йиллардан бери турли ихтисосликлар учун ўқиб келаётган маърузалари асосида ёзилган. Ўқув қўлланма давлат олий таълим стандартлари талабларига мос келади. Ўқув қўлланма уч қисмдан иборат бўлиб, экология асослари, амалий экология, экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалалари ёритилган. Ўзбекистоннинг экологик муаммолари ва уларни ҳал қилиш масалаларига асосий эътибор қаратилган. Ҳар бир бўлим охирида савол ва топшириқлар берилган.
«Экология» ўқув қўлланмасидан мактаб, лицей ва коллежлар ўқитувчилари, юқори синф ўқувчилари, экология масалалари билан шуғулланувчилар, барча ҳоҳловчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
«Экология» ўқув қўлланмасининг 1,8-14 бобларини доцент Х.Турсунов, 2-6 бобларини проф. Т.Раҳимова, ёзган. 7-боб ҳамкорликда ёзилган.
Ушбу ўқув қўлланмасини такомиллаштириш бўйича барча фикр ва мулоҳазаларингизни муаллифлар миннатдорлик билан қабул қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |