Экология олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Биоценозда организмларинг муносабатлари



Download 19,05 Mb.
bet23/75
Sana08.06.2022
Hajmi19,05 Mb.
#643282
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75
Bog'liq
Экология Х Т Турсунов, Т У Рахимова

5.1 Биоценозда организмларинг муносабатлари
Биоценоздаги организмлар бир—бирлари билан боғлиқ бўлади. Бу боғланишлар жамоадаги яшаш шароитини ва уларнинг овқатланиш йўлларини белгилайди.
Беклемишев В.Н. классификациясига кўра ўзаро бевосита ва билвосита боғланган организмлар орасидаги муносабатлар тўрт типга бўлинади:
1. Трофик
2. Топик
3. Форик
4. Фабрик.
Трофик боғланишлар бир тур иккинчи тур билан озиқланса (бу тирик ёки ўлик организмлар қолдиғи бўлиши мумкин), ҳаёти давомида шу йўл билан тайёрланган маҳсулотлардан озиқланишда фойдаланилади. Масалан: ниначилар ҳар хил ҳашоратлар билан овқатланади, асаларилар ўсимликларнинг гулларидан нектар олади, (улар ўсимликлар оилан бевосита муносабатда бўлади), чунки ўсимликлар асалариларга овқат тайёрлаб беради.
Топик боғланишлар — бир организм ҳаёти бошқа бир организмнинг яшаш шароитида келиб чиқадиган физикавий ва кимёвий ўзгаришларга сабабчи бўлади, Масалан: ўсимликлар бошқа организмларга уларнинг ҳаёт муҳитни ўзгартиш орқали таъсир кўрсатади.
Ўсимликлар жамоаси ер юзида иссиқликнинг тақсимланиши ва микроиқлим шаклланишида муҳим роль ўйнайди.
Топик ва трофик боғланишлар биоценоз ҳаётида катта роль ўйнайди ва биоценоз ҳаётининг асосини ташкил қилади. Ҳар хил организмлар орасидаги боғланишлар мана шу топик ва трофик боғланишлар орқали амалга ошади ва организмларнинг жамоада боғланишига сабаб бўлади.
Форик боғланишлар — бир турнинг тарқалишида бошқа бир турнинг қатнашувидир. Бунда асосий ролни ҳайвонлар ўйнайди. Ҳайвонлар ёрдамида ўсимликларнинг уруғлари, споралари ва чанглари тарқалади.
Ҳайвонлар ўсимликлар уруғларини пассив ва актив йўллар орқали тарқатиши мумкин. Пассив йўл орқали тарқалишига мисол қилиб ҳайвонларнинг тўсатдан ўсимликларга тегиб кетиши ва уларнинг уруғларини ўзига ёпиштириб олиб беихтиёр тарқатишини олиш мумкин. Масалан, сут эмизувчи ҳайвонлар, жунларига ёпишган тукчали уруғларнинг узоқ жойларга тарқалиб кетишига сабабчи бўлади.
Актив йўл билан тарқатиш — бу ўсимлик уруғлари ва меваларнинг ҳайвонлар томонидан ейилиши, ҳазм бўлмаган уруғларнинг чиқаришидир.
Фабрик боғланишларда бир тур баъзан ўз фаолиятларида бошқа турлар қолдиқларини ишлатади. Масалан, қушлар ўзига уя қурганда дарахтларнинг майинроқ шохчаларини, сутэмизувчиларнинг жунини, ўтларни ва баргларни ишлатади.

Download 19,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish