Табиат бойликлари - табиатда кишилик жамиятининг яшаши ва ўз хўжалигида фойдаланадиган табиатдаги барча кимёвий элементлар ва энергия манбалари. Табиат бойликларига қуёш, Ернинг ички энергияси, сув ва унинг энергияси, фойдали қазилмалар, тупроқ-ўсимлик қоплами, ҳайвонот дунёси, табиатнинг ноёб жойлари ва бошқалар. Табиат бойликлари реал ва потенциал бойликларга бўлинади.
Табиатни муҳофаза қилиш - давлат, халқаро, жамоат, илмий, техник, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва маъмурий ташкилотлар томонидан табиатни илмий асосда инсоният манфаатларини кўзлаб сақлашга, табиатдан ва унинг ресурсларидан тўғри фойдаланишга, онгли равишда Қзгартиришга, унинг маҳсулдорлигини сақлаб қолишга ва атроф-муҳитни иложи борича табиий ҳамда тоза сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуаси. Табиатни муҳофаза қилиш асосан қуйидагича олиб борилади:
- алоҳида ажратилган ҳудудларда табиат табиий ҳолда сақланади ва кўпайтирилади;
- табиатга таъсир этиб, ундан тўғри фойдаланиб маданий ландшафтлар ҳосил қилинади.
Табиатни муҳофаза қилишнинг дастлабки босқичида йўқолиб бораётган алоҳида ўсимлик ва ҳайвон турларини муҳофазаси амалга оширилган. Инсониятнинг эҳтиёжлари ўсиб, табиий ресурслардан фойдаланиш кучайганидан кейин тикланадиган ва тикланмайдиган ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан тўғри фойдаланиш босқичи вужудга келган. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб табиий ресурслар билан бир қаторда табиий-ҳудудий мажмуалар алоҳида ноёб ҳудудларни муҳофаза қилиш босқичи ажратилди. Атроф-муҳитни ҳозирги замон экологик муҳофазаси босқичи инсоннинг табиатга таъсири умумсайёравий масштабга етган. Бу босқичнинг асосий вазифаси экологик тизимларни муҳофаза қилиш, уларнинг ўз-ўзини тиклаш қобилиятини таъминлаш ва биосферадаги мувозанатни сақлашдир.
VI.1.ЭКОЛГИК ИНДИКАТОРЛАР ҲАМДА АТРОФ МУҲИТ ҲОЛАТИНИ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ БАҲОЛАШ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги экологик вазият турғун бўлмай, минтақалар бўйича фарқланишини ва ўзгаришларга берилувчанлигини, бу ўзгаришлар кўп томонлама атроф табиий муҳитга бўлаётган антропоген таъсирга боғлиқлигини ҳисобга олиб, монтроинг маълумотлари асосоида атроф табиий муҳитни комплекс баҳолаш зарурати вужудга келмоқда. Бундай баҳолашга ёндашувлардан бири- Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан (1998 йилда) ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ээкологик районлаштириш —комплекс экологик баҳолашни ўтказиш услубиятидан фойдаланиш ҳисобланади. Услубиятга мувофиқ, ҳар бир ҳудудий бирликни баҳолаш учун атроф табиий муҳит ҳолатини, аҳоли яшаш шароитларини, асосий табиий ресурслардан фойдаланиш хусусиятларини баҳолаш имконини берадиган асосий индикаторлар минимал эҳтимолий тўплами қўлланилади. Бунда асосий талаб - барча экологик индикаторлар бўйича кузатувлар бутун мамлакат ҳудудида ягона тизим бўйича тизимли амалга огаирилиши шарт.
Бугунги кунда 18 та экологик индикатор танланиб, улар икки тоифага: ўта хавфли ва хавфли тоифаларга бўлинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |