- Кислотали ёмғирлар. Бу ҳавонинг саноатдан иф-лосланиши, автомобиллардан ва авиацион двига-теллардан чиқаётган газдан ҳавони ифлосланиши ва шунингдек турли ёқилғиларнинг ишлатилиши натижасидир.
- Азотнинг ҳамма оксидларини тахминан 40%ни иссиқлик электростанциялари келтириб чиқаради. Бу оксидлар азот ва нитратларга айланади, охирги-лари эса сув билан ўзаро таъсир қилиб азот кисло-тасини ҳосил қилади.
- Шунингдек кенг тарқалган ҳавонинг ифлослан-тирувчиларидан бири кўмир, нефть, мазутни ёқиш натижасида ҳосил бўладиган олтингугурт ангид-риддир. Кислотали ёмғирлар фақат ўсимликлар дунёси учунгина ҳавфли бўлмасдан, балки одам-лар соғлиғи учун ҳам ҳавфлидир.
- Озон қатламининг кичрайиши. Стратосфера қу-ёшнинг ультра бинафша нурларини ютади ва ерда-ги тирик мавжудотларни шу нурларнинг ҳалокатли таъсиридан сақлайди. Озоннинг атмосферадаги сони катта эмас. У водород, азот, хлор бирикмала-ри таъсирида тез бузилади. Иқлим исишининг оқи-батлари озон қаватининг бузилишини, унда “туй-нук” ҳосил бўлишини ва ультрабинафша нурлари оқимини ер сатҳига келишини тезлаштиради. Сўнг-ги йиллар давомида инсон фаолияти натижасида таркибида бу бирикмалар бўлган моддаларнинг ту-шиши кескин ортмоқда.
- Чанг. Бу кенг тарқалган атмосфера ифлословчила-ридан биридир. Чанг ер жинсларига шамолнинг таъсири, ўрмон ёнғинлари, вулқон отилиб чиқиши, саноатдан чиқиндилар чиқиш жараёнида пайдо бўлади.
- Чанг одам организимига, ўсимлик ва ҳайвонот оламига зарарли таъсир кўрсатади. Бинолар, қури-лишлар бузилишини тезлаштиради ва бир қатор бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Гидросфера ҳолатининг ўзгариши: - Саноат ва уй – жойлари қурилишининг кескин ўсиши сув етишмовчилигига сабаб бўлмоқда, унинг сифати пасаймоқда. Сув ресурслари камайишининг асосий сабаблари куйидагилардир:
- инсонни биосферага таъсир қилиши оқибатида сув ресурсларининг камайиши;
- сувга бўлган талабни кескин ўсиши;
- сув манбаларини катта миқдорда ифлослани-ши.
- Инсон фаолияти таъсирида сув ҳавзаларининг саёзлашуви, кичик дарёларнинг йўқ бўлиб кетиши, кўлларнинг қуриши, ўрмонларни кесиб ташлаш, ҳайвонларни режасиз боқиш, чўлларни тўхтовсиз ҳайдаш, мелиорация тизимларини ўйламасдан ривожлантириш натижасида юз беради. Сувга бўлган эҳтиёж ҳар йили 6-8 % га ортиб бормоқда, бу саноат корхоналарнинг ўсиб бориши билан боғлиқ. Хўжалик ишлари учун сув сарфи ортиб бормоқда, Яқин йиллар ичида эса у ҳар бир киши учун 400 литр/суткада ташкил этади.
-
- Ифлослантирувчилар биологик, механик ва кимёвий бўлиши мумкин.
- Сув шунчалик ифлосланганки, дарё ва ҳовуз-ларда кўп тирик жонзотлар қирилиб кетмоқда, айниқса балиқлар. Бундай сувларни тозаламасдан ва зарарсизлантирмасдан истеъмол қилиш мум-кин эмас. Дарё ва кўлларга, сув ҳавзаларига иш-лаб чиқариш чиқиндилари, маиший ахлатлар, нефть маҳсулотлари, оғир темир чиқиндилари ташланмоқда.
- Асосий ифлослантирувчи - бу кимёвий корхонала-ри, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё корхонала-ри, қоғоз ишлаб чиқариш тармоқлари, ўсимликлар-ни озиқлантириш, қишлоқ хўжалик экинлари зарар-кунандаларга қарши кураш ва ўғитлардир.
- Танкерларнинг халокатга учраши натижасида денгизларнинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |