Экологик тарбия



Download 22,48 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi22,48 Kb.
#202537
Bog'liq
БОЙНАЗАРОВА С.


ЭКОЛОГИК ТАРБИЯ
Инсон хаёти давомида табиатнинг беминнат саховати, инъоми ва мархаматидан доимо бахраманд булади. Шундай экан, инсоният она табиатни ардоклаши, хурматлаши, эъзозлаши ва унга таъзим килиши ҳар бир кишининг мукаддас бурчи хисобланади. Экологик тарбия табиатни муҳофаза килиш, табиатдан оқилона фой- даланиш, экологик шароитларни яхшилашда муҳим рол ўйнайди. Албатта экологик вазият, табиатдан ўринли фойдаланиш кўп жиҳатдан аҳолининг экологик саводхонлиги, экологик маданиятига ҳам боғлиқдир. Кундалик хаётимизда экологик тарбия оиладан бошланиб, борчадан олий ўкув юртигача давом этиши керак. БМТ, ЮНЕСКО ва ЮНЕП каби ташкилотларнинг диккат марказидаги масалалардан бири ҳам экологик тарбиядир. Уни ривожлантириш учун жахон, алоҳида давлатлар микёсида турли тадбирлар ўтказилмокда хар бир соҳа мутахассиси экологияни тушуниши ва ўз кундалик хаётида табиатга зарар етказмаслиги, экологик тарбияни ўз оиласидан бошлаши лозимдир. Мактабларда, олий ўкув юртларида, саноат, ишлаб чикариш корхоналарида, шунингдек, жамоа хужаликларида, маданият уйларида табиатшунослик клуби, табиатни муҳофаза килиш жамиятлари, ўлка музейлари, бурчаклари ташкил этилган, уларда бой табиатимиз бойликларини кўрсатадиган, ҳикоя этадиган кечаларнинг аҳамияти каттадир. Бундай тадбирларга соҳа олимларини таклиф этиш, сухбатлар уюштиришнинг хам ахамияти каттадир. Ватанимиз бўйлаб сафарларга ёшларни жалб этиш, уларни наботот олами, хайвонот, кушлар дунёси билан таништириш уларда табиатга нисбатан қизикишни оширади, меҳр уйготади. Ёшлар учун газета ва журналларда, радио, телевиденияларда доимии эшиттиришлар ташкил этилиб, бундай кўрсатувларда, эшиттиришларда табиатни мадх этувчи, унинг бойликларини мухофаза этувчи маълумотлар берилиб борилиши лозимдир. Tабиат муҳофазаси буйича ишлаб турган муассасаларда табиат, уни мухофаза этишга бағишланган хаваскорлик фильмлари, фотосуратлар. маколалар учун танловлар ўтказилини хам атроф-мухитни тоза саклаш, уни муҳофаза килишда катта ахамият касб этади. Доимо республика, вилоят, туманларда ёш олимлар, мутахассислар, фаолларнинг табиат мухофазаси муаммолари бўйича ўкув-семинарларни ўтказиш ҳам зарур тадбирлардан ҳисобланади. Ёшларнинг табиий бойликларни тиклаш ҳамда мухофаза килишга жалб килиниши бу борада шанбаликлар, якшанбаликларни ўтказиш хам хайрли ишлардан ҳисобланади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларининг ўтказилиши, Наврӯз, баҳор байрамларини табиат муҳофазаси билан биргаликда олиб бориш яхши натижа беради. «Кушлар куни», «гуллар байрами»ни Ўтказиш ҳам ижобий тадбирлардан хисобланади. Бу борада Наманган шаҳрида ҳар йили «Гул байрами»нинг ўтказилиш тадбирини албатта айтиб ўтишни лозим топдик. Бундай тадбирларни ҳамма вилоятларда хам ўтказиш мумкин. Қишлок болалари шаҳар болаларига нисбатан табиат- га яқиндирлар. Аммо уларни бошқарувчи, табиат конунларини тушунти- рувчи билимдон мураббийлар керак. Ўқувчилгр мактаб ер участкасида деҳқончилик, ширкат хўжаликлари далаларида, чорвачилик фермаларида мехнат қилиб, ўсимликларни, чорва молларини парвариш қилишни ўрганишлари лозим. Бундай муҳитда тарбияланган бола онгида табиат бойлигини талон-тарож килмаслик, тежамкорлик хусусиятлари шаклланиб боради. Дам олиш масканларига келган кишиларга табиат муҳофазаси бўйи- ча маслаҳат бериш, уларни нодир ва ноеб усимлик хамда ҳайвонот ола- ми намуналари билан таништириш зарурдир. Сайр килувчиларга, сайёхларга албатта табиатга зарар келтирмаслик, ифлос килмаслик ма салаларини тушунтириш лозим. Сайехлар ўрмонлар ичида, ноёб ва нодир усимлик намуналари мавжуд булган жойларда гулхан ёкмасликлари керак, шунингдек, муҳофазага мансуб дарахтлар синдирилмаслиги. Ноёб гул-чечак намуналари узилмаслиги шарт. Атрофни ифлослантир- масликлари, топтамасликлари, гиехларни пайҳон Қилмасликлари лозим Бy борада албатта тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Табиат кўйнида фойдали мехнат килган, экологик жихатдан тарбия ран миллатимиз болалари камтар, мехрибон, сахий, мехнатсевар булиб ўсадилар. Ўқувчиларга экологик тарбия беришда республикамизнинг тогли туманларидаги жуда кўплаган хушманзара жойлар билан уларни таништи риш хам катта аҳамиятга эга. Мacалан, Тошкентда Бустонлик, Самаркандда Омонкўтон, Жиззахда Зомин, Бахмал, Кашкадарёда Ҳисор ва бошка жойларни мисол келтириш мумкин. Ез ойларида бундай жой- ларда саёҳатлар уюштирилса, болалар қанчадан-канча завк олишади. жисмонан чиникади, ўлкамиз табиатини ўрганади, уларда экологик тар- бия камол топади. Кейинги йилларда бизда ахолига, ёшларга экологик билим бериш бо- расида маълум ишлар қилинмокда. Урта ва олий ўқув юртларида тала- баларга экология фани ўқитилмокда, магистратурада билим олишмокда, табиатни муҳофаза килиш бўйича мутахассислар тайёрланмокда. Бундан ташкари, экологиянинг долзарб муаммолари ҳақида хабарлар, мақолалар бериляпти, радио, телевиденияда кўрсатувлар уюш- тириляпти. Болаларни ўсимлик ва ҳаивонларни парвариш қилишга ўргатиш, уnaрни табиатга мехрмухаббат руҳида тарбиялаш катта ахамиятга эга. Ey даялат аҳамиятига эга булган долзаро масаладир. Биз соғлом, ахлоқли мехнатсевар, пок, билимдон ешларни тарбиялаб, ўстира олганимиздагина келажагимиз порлок бўлади. Келажак авлод учун гӱзал табиатимиз гўзаллигича колаверади.
Download 22,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish