Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилаш йўллари
Ўзбекистон республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш борасида қуйидаги стратегик ишлар олиб борилмоқда: Аҳолининг саломатлигини таъминлаш учун қулай шароит яратиш биосферанинг мувозанатни сақлаш; Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий ривожланиш самарадорлиги ва барқарорлигини кўзлаган ҳолда табиий ресурслардан фойдаланиш, қайта тикланадиган табиий ресурслар ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларининг мувозанатини сақлаш, тикланмайдиган ресурслардан, ишлаб чиқариш чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш; тирик табиатнинг дастлабки турлари ва уларнинг генофондини, ландшафтларнинг хилма-хиллигини сақлаш.
Экологик муаммоларни ҳал этиш мақсадида давлат томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг Ўзбекистон Республикасида 2005 йилгача мўлжалланган дастури ишлаб чиқилди. Бу дастурга мувофиқ аҳоли саломатлиги учун хавфли бўлган моддаларни шаҳар атмосфера ҳавосига ва сув ҳавзаларида рухсат этилган ўртача даражагача етказиш ва 2005 йилга бориб республикада экологик аҳволни тубдан яхшилаш, ишлаб чиқаришда кам чиқиндили ёки чиқиндисиз технологияга ўтиш, табиий ресурсларни тежамкорлик билан ишлатиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш кабилар ўз аксини топган. Бундан ташқари, экологик нуқтаи назардан хавфли корхоналар ва ишлаб чиқаришни қайта қуриш ва замонавий ускуналар билан алмаштириш ишларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилишда ягона автоматлаштирилган экологик назорат тизимини яратиш, аҳолининг экологик таълим ва тарбия даражасини кўтариш. Мўлжалланган давр орасида тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини амалга ошириш борасида ерлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, илмий техник тараққиёт ютуқларини қўллаш ҳисобига тоғ - кон саноати маҳсулотининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шу билан бирга тоғ массалари қазиб олиш ҳажмини камайтириш йўли билан уларни ташқи муҳитга зарарли таъсирини камайтириш.
Сувни муҳофаза қилиш, уни ифлосланишини олдини олиш, суғоришнинг илғор технологиясини яратиш, суғориш системалари ва сувдан қайта фойдаланиш йўллари ҳисобига қишлоқ хўжалиги ва саноатни сувга бўлган талабини камайтириш.
Орол денгизини сақлаб қолиш мақсадида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, Орол бўйи аҳолисини нормал санитар шароитлар ва озиқа билан таъминлаш учун Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда қисқа вақт ичида ягона сув хўжалиги сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир республиканинг Орол денгизига қўя оладиган суви, яъни (йилиги 20 – 21 км3), Орол бўйидаги барча табиий кўлларни сақлаб қолиш каби ишлар режалаштирилган.
Шаҳар ва аҳоли яшайдиган пунктларда атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш, кейинчалик санитар гигиена нормативларга эришиш, ўрмон экотизмлар аҳволини яхшилаш, уларни асраш учун биринчи навбатда ўрмон ресурсларини тиклаш, уларни муҳофаза қилишда биологик услубларни қўллаш, доривор ўсимликларни саноат кўламида ишлаб чиқариш, ноёб ўсимлик турларини сақлаш. Ҳайвонот оламини сақлаш ва кўпайтириш учун камида учта қўриқхона ташкил этиш. Балиқлар заҳираларини ишлаб чиқаришни ошириш. Ёввойи овчилик ҳайвонларни сунъий кўпайтириш услубларини ишлаб чиқиш ва қўллаш. Фойдаланаётган популяциялардан рухсат этилган илмий асосланган меъёрда ёввойи ҳайвонларни овлаш, ноёб ҳайвон турлари популяциялари ҳолати устидан мониторинг тизимини яратиш ва ҳайвонот дунёсининг кадастрини ишлаб чиқиш.
Табиий даволаш ресурслари, ландшафтлар, сув объектлари, атмосфера ҳавоси, ўсимликлар ҳолати устидан мониторинг тизимини ташкил этиш.
Нурланиш хавфсизлигини таъминлаш учун: нурланиш зонаси радионуклидлар устидан комплекс мониторинг тизимини яратиш. Объектлар (АЗО, радиоктив модда) фаолияти кучли назорат остида бўлишини таъминлаш. Нурланиш хавфсизлик хизмати рухсатисиз объектларни ишга туширмаслик. Нурланиш хавфи тўғрисида тезкор хабар берувчи тизимни ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |