Шундай экан, мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айникса, етакчи тармокларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иктисодий тизимда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника билан кайта жихозлаш хамда ракобатга бардошли махсулот ишлаб чикаришни йўлга қўйиш мумкин эмас. - Шундай экан, мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айникса, етакчи тармокларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, иктисодий тизимда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника билан кайта жихозлаш хамда ракобатга бардошли махсулот ишлаб чикаришни йўлга қўйиш мумкин эмас.
- Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, хеч кайси давлат жахон иктисодиётидан айри холда ташки ёрдамларсиз бошкача айтганда хорижий сармоя ва кўмакларсиз иктисодий тараккиётга эришиши мумкин эмас. Ривожланган давлатларнинг тараккиёт тарихи хорижий инвестицияларнинг иктисодиётни кайта куриш, модернизациялаш ва юксалтиришдаги ўрни нихоятда катта эканлигини кўрсатади.
Инвестиция дастури - республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси. - Инвестиция дастури - республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси.
- Инвестиция муҳити – инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи.
- Инвесторлар – хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар кредиторлар ва ҳаридорлар ролини бажаришлари, шунингдек инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажаришлари мумкин. Одатда инвесторлар капитал қўйилмалар сарфланадиган соҳаларни аниқлайдилар, контракт ва шартномаларнинг шартларини ишлаб чиқадилар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан – контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
- Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастури
- Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури бу - давлат томонидан хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун устувор ва биринчи галда бажарилиши керак бўлган давлат томонидан рағбатлантирилувчи йўналишларни ишлаб чиқиш воситасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш ва улар киритган маблағларнинг юқори иқтисодий самарадорлигига эришиш учун мукаммал ҳуқуқий база, тегишли институтлар яратиш тизимидир.
- Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури – ички ва ташқи сиёсатнинг умумий йўналиши ҳисобга олинган ижтимоий-иқтисодий ва хусусий хўжалик қарорлари мажмуаси бўлиб, маблағлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида мамлакат ичига ва хорижга киритилган сармояларнинг йўналиши ва жойлашувини белгилайди.
- Инвестиция дастурининг аниқ мақсадга йўналтирилган ва илмий асосланган асосий вазифаси давлатнинг жамиятда моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инвестиция маблағларини сафарбар қилиш бўйича фаолият юритишидан иборат. Инвестиция фаолияти (ингл. investment activity) – бу инвестиция киритиш ва инвестицияларни амалга ошириш бўйича олиб бориладиган амалий ҳаракатларнинг йиғиндисидир.
- Инвестиция дастури алоҳида давлатлар томонидан инвестиция муносабатлари субъектларининг (давлатлар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий) инвестиция фаолиятини кучайтириш мақсадида чоралар тизимини назарда тутади. Инвестиция фаолияти эса унинг субъектларининг инвестицияни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятлари йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |