Ёқилғининг тўла ва чала ёниш жараёнлари уларнинг асосий кўрсаткичлари ва тенгламалари Ёқилғининг ёниши тўлиқ ва тўлиқмас (чала) бўлади



Download 176,52 Kb.
Sana29.04.2022
Hajmi176,52 Kb.
#592107

2-mavzu

Ёқилғининг тўла ва чала ёниш жараёнлари уларнинг асосий кўрсаткичлари ва тенгламалари.. Ёқилғининг ёниши тўлиқ ва тўлиқмас (чала) бўлади. Ёқилғининг ёнувчи элементлари кислород билан қуйидагича реакцияга киришиб, тўлиқ ёнса, бундай ёнишга тўлиқ ёниш дейилади: С+О2 =СО2 ; 2Н2 +О2 =2Н2О (3.1) Бу реакциялар натижасида углерод ва водороднинг ёнишда олиниши мумкин бўлган барча иссиқлик чиқади. Ёниш маҳсулотларида ёна олмаган углерод (IV) оксид СО2 ва сув буғлари Н2О қолади. Ёниш маҳсулотлари орасида ёнувчи элементлар ва ёнмай қолган ёқилғи зарралари қолган бўлса, бу ёнишга тўлиқмас (чала) ёниш дейилади. Ёқилғи икки сабабга кўра чала ёниши мумкин: Биринчидан, механик тўла ёнмаслик, бунда ёқилғи заррачалари кислород билан реакцияга киришишга улгурмай, ёниш маъсулотларига (кул ва тутунга) ўтади; Иккинчидан, ёқилғи ёнувчи элементларининг чала оксидланиши (химиявий чала ёниш), бунда иссиқлик чиқиши анча камаяди. Масалан, чала ёнишда (СО гача оксидланишда) иссиқлик тўла ёниш (СО2гача оксидланишда) дагига қараганда деярли 3, 5 марта кам чиқади: С(графит) +0,5О2= СО; СО2+С= 2СО (3.2)


Ёнувчи элементлар чала оксидланганда ёниш маҳсулотлари билан бирга кўп миқдорда углерод (II) оксид, газ ҳолатидаги водород Н2, метан СН4 ва ёна оладиган ҳамда иссиқлик чиқарадиган бошқа углеводородлар ҳам ўтхонада охиригача ёнганда эди, у ҳолда ажралиб чиққан иссиқлик ҳисобига ўтхонадаги ҳарорат янада кўтарилар эди. Ёқилғи ениш жараенидан кейин уч турли маҳсулотлар ҳосил бўлади: 1 кг ёқилғи + ҳаво  VN2+ VO2+ VN2 +VC.Б.+VН2+ VСО + VСН4, бу ерда авало: I-нчи - VСО2+VН2О +VSO2 – тўла ёниш жараёнинг маҳсулотлари; II-чи - VO2+ VN2 +VC.Б - ёниш жараёнида иштирок этмайдиган қисми ва сув буглари, бу ерда VN2 VO2 ( кислород ёниш жараёнига сарфланади); III-чи - VН2+ VСО + VСН4 - чала ёниш жараёнинг маҳсулотлари. III-чи турли маҳсулотларда V СО  VН2 VСН4 , VСО : VН2 =3:1 ва VСО2 +VSO2=VRO2 - уч атомли газлар деб аталади. Тўлиқ ёниш жараёнида назарий ёниш маҳсулотлар хажми VО г - қуйдаги тенгламадан ифодаланади: VО г = VСО2+VН2О + VSO2+ VО N2. Қуруқ газли маҳсулотларни хажми: VО С.Г. = VСО2+V N2 +VSO2 = VRO2 + VО N2 ёки VО .Г. = VО С.Г + VН2О . Ёқилғи учун ўтхонага керакли миқдорда ҳаво бериш ва ёқилғининг ҳаво билан яхши аралашишини таъминлаш керак. Назарий ва хакикий ҳавонинг ортиқча коэффициентлари - Ёқилғининг тўлиқ ёниши учун ҳавони назарий ҳисоблаб аниқлангандан кўпроқ миқдорда бериш зарур. Ҳақиқий берилган ҳаво миқдори назарий ҳисоблаб аниқланганидан неча марта кўплигини кўрсатувчи сонга ортиқча ҳаво коэффициенти дейилади ва  билан белгиланади. =Vx/Vн 0 . (3.3) бу ерда: VX - ёниш жараёнига хақиқатдан керакли ҳаво сарфи; VX 0 -назарий ҳаво сарфи. Қозон ўтхонасидаги ортиқча ҳаво коэффициенти Ў,
ишлатиладиган ёқилғи турларига боғлиқ. Шу кўрсаткич қаттиқ ёқилғи учун 1,15 ÷ 1,25, суюқ ёқилғи учун - 1,02 ÷ 1,1 ва табиий газ учун 1,05 ÷ 1,1 га тенг. Ёқилғилар тўла ёниши учун керак бўлган назарий ҳаво ҳажми ва натижада ҳосил бўлган ёниш маҳсулотлари ҳажмларини жадвалда келтирилган формулалар ёрдамида аниқлаш мумкин. 3.1 ж а д в а л

Тўлиқ ёниш жараёнида назарий ёниш маҳсулотлар хажми VО г - қуйдаги тенгламадан ифодаланади: VО г = VСО2+VН2О + VSO2+ . Қуруқ газли маҳсулотларни хажми: VО С.Г. = VСО2+V N2 +VSO2 = VRO2 + VО N2 Шундай қилиб, ёниш махсулотларнинг жамланган назарий хажми: VО .Г. = VО С.Г + VО Н2О = VRO2 + VО N2 + VО Н2О . (3.4) Ёниш маҳсулотларининг ҳақиқий ҳажми қуйидаги формуладан аниқланади   o x о VТ  VТ   1 V . (3.5)
Download 176,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish