Тинчликни сақлаб қолиш Хавфсизлик Кенгаши ўзининг тинчликни сақлаш ва халқаро хавфсизлик борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш бҳйича операцияларининг ваколат ва мандат доираларини тасдиқлаб беради. Музокаралар даврасида узоқ муддатга мўлжалланган қарорлар устида изланишлар олиб борилаётган пайтда, бундай операцияларнинг кўпчилигида ўт очишни тўхтатиш режимини кузатаётган ёки оралиқ зона ташкил этган ҳарбий хизматчилар иштироки кўзда тутилади. Бошқа операцияларда сайловларни ташкил этишга ёрдамлашадиган ёки инсон ҳуқуқлари ҳимоя этилишини назорат қиладиган фуқаро полициячилар ва фуқаро мутахассислар иштирок этишлари мумкин. Собиқ Югославия Республикасининг Македониясида амалга оширилган шунга ўхшаш баъзи операциялар эҳтиёт чораси сифатида талқин этилди ва у ҳарбий ҳаракатларни кенгайиб кетишининг олдини олди. Кўпгина ҳолларда операциялар тинч музокараларга амал қилинишини назорат этишга йўналтирилади ва ҳудудий ташкилотнинг тинчлик ўрнатувчи кучлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Тинчлик ўрнатиш операциялари бир неча йилга қадар давом этиши мумкин. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳиндистон ва Покистоннинг Жамму ва Кашмир штатлари ўртасидаги ўт очиш тўхтатилиши лозим бўлган линия бўйлаб фаолият кўрсатаётган операцияси 1949 йилдан буён давом этади, Кипрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни барқарор этувчилари 1964 йилдан бери посбонлик қилмоқдалар. Бошқа бир томондан, 1994 йил Ливия ва Чад ўртасидаги Аозу минтақасида операция ўтказиш учун бир ойдан ортиқроқ муддат зарур бўлди.
1948 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчлик ўрнатувчи энг биринчи миссияси шаклланган сонияларданоқ Ташкилот ихтиёрига 118 мамлакат ихтиёрий равишда 750 000 нафар ҳарбий хизматчи ва фуқаро полициячилари ажратдилар. Улар минглаб фуқаро мутахассислар билан биргаликда тинчлик ўрнатиш борасида амалга оширилган 53 операцияда иштирок этдилар.
Ҳар йили 29 май куни Халқаро тинчликпарвар кучларининг куни сифатида нишонланади ва бу БМТнинг тинчликни қўллаб-қувватлашдаги фаолиятини кенгайтириш ҳамда ўтган вақт давомида “мовий байроқ” остида ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олишга ундайди. Тинчликпарварлик фаолияти тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлашнинг ягона воситеси бўлиб қолмоқда. Ўз вақтида БМТнинг Яқин Шарқда олиб борган дастлабки операцияси 1948 йилда бўлиб ўтганди ва унда 4 та минтақадан 70дан ортиқ тинчликпарвар кучлар иштирок этганди.
БМТ Ахборот маркази маълумотига кўра, ҳозирда бутун дунёда тинчликни таъминлаш борасида 16 та операция олиб борилаётган бўлиб, унда 120 давлатдан 116 минг одам иштирок этмоқда.
Халқаро тинчликпарвар кучларининг куни муносабати билан БМТ Бош котиби Пан Ги Мун йўллаган мурожаатида, ташкилотга кенг миқёсдаги турли операцияларни ўтказишга тўғри келаётгани ва давлатлардаги тинчликни таъминлашда тинч аҳолини ҳимоя қилиш, шу ўринда аёллар ва болаларни сақлаб қолишда ҳаракат қилинаётгани айтиб ўтилган.
Шунингдек, “Мовий каска”дагилар миллий ҳуқуқ тартибот органлари фаолиятини қайта ташкил этишда ҳам ўз хиссасини қўшмоқда.
Ўтган йили Ҳавфсизлик Кенгаши Мали ва Марказий Африка Республикасида 2 та опреацияни олиб боришга қарор қилган. БМТ миссияси Конго Демократик Республикасида ҳукуматнинг жангарилар устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди. Жанубий Суданда “мовий каска”дагилар тинчликпарвар кучларнинг тарихида биринчи марта минглаб ахоли вакилларини ўз базасига жойлаштирди. Биринчи марта тинчликпарвар кучларнинг операциясига аёл кишини раҳбар этиб тайинлади.
Шу ўринда унутмаслик керакки, тинчликни сақлаш йўлидаги ҳаракатлар катта қийинчиликлар билан олиб борилмоқда. Хусусан Конго, Судан ва жанубий Судандаги ҳаракатларда тинчликпарвар кучлар турли пистирмаларга дуч келди ва улар ўлдирилди. Яқин Шарқда эса бир неча тинчликпарвар кучлар ҳарбийлари қийноқда ушлаб турилди.
2013 йилда 111 нафар тинчликпарвар ҳарбий ҳалок бўлган бўлса, ўзининг 66 йиллик тарихида эса улардан 3100 одам ҳалок бўлди1.