13.4.
Ўзбекистовда мивтақани ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб
чикиш ва амалга ошириш мехавизмини
такомиллаштириш
Ўабекистон Республикаси минтақалари ижтимоий-
иқгисодий даражалари ва иқтисодий-табиий салоҳияти-
даги фарқлар уларни истийбодда ҳудудий ҳамда тармоқ
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-иқтисо-
дий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жара-
ёнларини такомиллаштиришни тақозо этади.
Минтақани иқтисодий ривожлантиришни барқарор-
лаштириш стратегиясини асослашнинг қуйидаги йўналиш-
ларини инсбатга олиш мақсадга мувофиқдир:
- мшггақа ривожланишини бошқариш самарадорлигини
ошириш мақсадида иқгисодий ва ижтимоий жараёнларни
таҳдшл килиш; бу босқичда ҳудуднинг эришган иқгисодий
ва ижтимоий ривожланиш даражаси таҳлил қилинади,
- минтақани иқгисодий ва ижтимоий ривожлантириш
стратегиясини асослаш; ривожланишни прогноз қилиш;
стратегия асосланиб, ҳудуд ривпжланишини тартибга со-
лиш методлари танланади; 6
6 Кочсргиня Т.Е. Экономическая безопасность: Рос-тон-па-Дону, 2007.
-С.34П-346.
273
www.ziyouz.com kutubxonasi
- концепция ишлаб чиқиш ва ҳудуд ривожланишини
давлат ва бозор механизмлари орқали тартиблаш метод-
ларини танлаш;
- минтаканинг молиявий ресурслари ўсишини прогноз
кцлиш; бюджетнинг даромад қисмини кенгайтиршн ва мус~
таҳкамлаш йўлларини излаш; бюджет даромад қисмини
тўлдиришнинг янги манбаларини ашгқпаш, турли мулкчи-
лик шаклларига асосланган тадбиркорликдан, хорижий ин-
весторлар ва нобюджет жамғармаларидан қўшимча маб-
лағларни жалб этиш7.
Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
дастурини тузишда маълум тамойилларга асосланиш ке-
рак бўлади. Бу тамойиллар минтақавий иқтисодиёт фани
нуқгаи назаридан қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларшшнг
мақсадлилиги;
- минтақа ривожлантиришнинг устувор йўналишла-
ри бўйича ресурсларни тўплаш ва йўналтириш;
- белгиланган ҳаракатни назорат қилиш ва тартиблаш
имкониятларининг очиқлиги;
- минтака ривожланишини қўллаб-қувватлашнинг ин-
дивидуаллиги;
- қўллаб-қувватлаш механизмининг таъсирчанлиги;
- республика ва маҳаллий ҳокимият органларининг
ҳамкорлиги ҳамда улар фаолиятининг уйғунлиги.
Минтақавий дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амал-
га оширилиши ҳудудий ривожланишни давлат томони-
дан тартибга солишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Минтақавий дастурларни бажаришга тўсқинлик қилувчи
ҳолатлар ва омилларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Минтақаларни ривожлантириш бўйича қабул қилина-
диган дастурларнинг бажарилишига кўпинча қуйидаги
омиллар тўсқинлик қилиши мумкин:
7 Регулирование территориальаого развития в условиях рьшочной
экономики / Под ред. В.М.Штульберга. -М., 1993.-С-73; Содиков А.М.
Осиовь) регионального развития: теория, методология, практика
- Т 10Т15ОП-МОШУА; 2005. - С 165.
274
www.ziyouz.com kutubxonasi
- республика ва минтақавий мақсадли дастурларни
танлашнинг синалган тизимларининг мавжуд эмаслиги,
уларни амалга ошириш ва бажариш кетма-кетлигининг
етарли даражада асосланмаганлиги;
- республика тармоқ дастурлари мшггақавий жиҳат-
ларининг етарли даражада ишланмаганлиги;
- тармоқ дастурлари минтақавий жиҳатлари монито-
рингининг йўқлиги;
- республика ва минтақавий дастурларни амалга оши-
риш механизмнинг мустаҳкам эмаслиги.
Республика ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда
мақсадли дастурлаш услубидан фойдаланиш мақсадга му-
вофиқцир. Бу услуб пировард натижага эришиш учун иқги-
содий ресурсларни йўналтиришни таъминлапши ифодалайди.
Унинг ёрдамида энг муҳим иқгисодий, ижтимоий ва илмий-
техникавии ривожланиш муаммолари ҳал этилади. Еу му-
аммолар амалда тармоқпараро ёки минтақалараро тавсифга
эга бўлиб, халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлади.
Мақсадли дастурлар ўрта ва узоқ муддатга мўлжал-
лаб, корхона, мамлакат ва халқаро миқёсда тузилади.
Дастурлар ўэ ичига пировард ва оралиқ мақсадларни,
вазифалар, уларни амалга ошириш чора-тадбирлари,
ресурслар таъминотини олиши керак.
Дастур мақсади ўлчамга эга бўлиши, чора-тадбирлар
тизими эса пировард ва оралик мақсадларни амалга оши-
риш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши лозим
Мақсадли минтақавий дастурлар ҳудудий ривожла-
нишни тартибга солишнинг самарали методи сифатида
давлат, маҳаллий, жамоавий, шахсий манфаатларни уй-
ғунлаштириши ҳамда жамиятнинг барча аҳоли табақала-
рини давлатнинг ҳудудий сиёсатини амалга оширишга
даъват этузчи, йўналтирувчи бўлиши керак Шунингдек,
минтақани иқтисодий ва ижтимоий ривожла нтириш дас-
турлари мамлакатда амал қилаётган қрнунлар, ҳуқуқий-
меъёрий хужжатлар асосида ишлаб чиқилиши лозим.
Минтэқани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан кўзлан-
275
www.ziyouz.com kutubxonasi
ган асосий мақсад минтақавий иқтисодиётни унинг таби-
ии-иқтисодии
Do'stlaringiz bilan baham: |