Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Таянч иборалар 
Инновацион маркетинг, бозор сегменти, инновацион хизматлар, 
инновацион маҳсулотлар, анъанвий маркетинг, инновацион маркетинг 
фазалари, технологик орттирма, маҳсулот ишлаб чиқариш стратегияси, 
маҳсулот параметралари, новаторлик корхонаси, оператив маркетинг.
 
 


Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1.
Инновацион маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат? 
2.
Инновацион маркетингга таъриф беринг. 
3.
Инновацион маркетинг мажмуаси тушунчасини қандай изоҳлайсиз? 
4.
Инновацион товарларни ишлаб чиқаришнинг қандай усуллари 
мавжуд? 
5.
Инновацион товарларни режалаштиришнинг қандай вазифалари 
мавжуд? 
6.
Инновацион маҳсулотнинг бозор кўрсаткичларига нималар киради? 
7.
Корхона инновацион маркетинг самарадорлигини қандай омиллар 
белгилаб беради? 
 
 
 
XXVIII-БОБ. РЕАЛ СЕКТОРДА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ 
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ 
Мазкур бобда инновацион фаолиятга киритилган инвестициялар, реал 
секторда инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, инновация-
ларни амалга оширишдан ва янгиликларни сотишдан олинадиган иқтисодий 
самара ва инновацион самарадорликни таҳлил қилиш босқичлари юзасидан 
тегишли маълумотлар берилган.
28.1.Инновацион фаолиятга киритилган инвестициялар.
28.2.Инновацион фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари тизими. 
28.3.Корхоналарининг инновацион салоҳияти ва унинг самарадор-
лиги.
28.4.Инновацион фаолият самарадорлигини таҳлил қилишни 
ташкил этиш.
 


28.1. Инновацион фаолиятга киритилган инвестициялар. 
Ташқи бозорга чиқиш ҳамиша рақобат курашига киришиш ва ўз 
маҳсулотларига (брендига), мавқеига ва ўрнига эга бўлишни англатади. 
Бозорлар маҳсулот билан ғоят тўйинган, таклиф талабдан устун бўлган 
ҳозирги шароитда ҳар бир маҳсулот ва унинг ортида турган ишлаб чиқарувчи 
ўз истеъмолчисига эга бўлиш учун кураш олиб боришга мажбур. 
Харидорнинг айрим эҳтиѐжлари тенг ѐки қисман ўзгарадиган шароитларда 
бир хил ѐки ҳар хил маҳсулотлар айни бир пайтда таклиф этилади. Бундай 
шароитда истеъмолчи ўзининг маблағига қараб, эҳтиѐжни кўпроқ ва юқори 
даражада қондирадиган товарни танлайди. Мабодо товари қиммат ва 
сифатсиз бўлса, бундай компания рақобат бозорида ўз ўрнини сақлаб 
қололмайди. Шундай экан, ҳар қандай корхона, қолаверса, мамлакат рақобат 
курашида ўз ўрни ва мавқеини йўқотмасдан сақлаб қолиши, келгуси 
истиқболини яратиш учун инновацион фаолиятга эътибор қаратиши ҳамда 
уни ривожлантиришга уриниши лозим. Бу борада ўрта муддатли истиқболда 
давлат сиѐсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим 
дастурий ҳужжат – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида келтирилганидек: 
– энг аввало, замонавий ишлаб чиқаришни жорий этишга мўлжалланган 
инновацион ғоялар ҳамда технологияларни, фаол тадбиркорликни ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга; 
– ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши ва 
аҳолининг ҳаѐт даражаси ҳамда фаровонлигини оширишга кўмаклашувчи 
фан ва инновацион фаолиятни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-
шароитларни яратишга; 


– илғор фикрлайдиган, ташаббускор ва масъулиятли ходимлар ҳамда 
фуқароларни ҳар томонлама амалий қўллаб-қувватлашга
1
алоҳида эътибор 
қаратиш ушбу соҳанинг янада ривожланишини таъминлайди. 
Ушбу устувор вазифани адо этиш саноат корхоналари олдига ишлаб 
чиқариш қувватларини янада ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, бозор 
рақобатларига бардош бериш, ўз мижозларини кўпайтириш, шу асосда, 
пировард натижада олинадиган фойдани янада ошириш, корхоналарда 
инновацион бошқарув усулларини такомиллаштиришни асосий вазифа қилиб 
қўймоқда. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳозирги кунда бозор 
иқтисодиѐти шароитида инновацион фаолият самарадорлигини янада 
ошириш лозим. 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтининг ҳозирги ривожланиши 
инновация, янги техника ва технологияларнинг ишлаб чиқаришга татбиқ 
этиш ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ўзида ҳам инновацион ғоя ҳамда 
ишланмалар тайѐрлашга боғлиқ бўлиб, бу инсоният тараққиѐти ва назарий-
амалий билимлари билан амалга оширилади. Шу боис, республикамизда 
2017 
йилнинг 
ўзида 
таълим 
соҳасини 
молиялаштиришга 
жами 
инвестициянинг 2,0 фоизи (1188,4 млрд. сўм) ва профессионал, илмий ва 
техник фаолиятни молиялаштиришга 1,3 фоизи (781,7 млрд. сўм) ажратилган 
(28.1-жадвал). 
28.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2017 йилда 2010 
йилга нисбатан таълим соҳасига киритилган инвестиция ҳажми 2,9 баробар 
ошиб, 1188,4 млрд. сўмга ҳамда профессионал, илмий ва техник фаолиятни 
молиялаштиришга эса мос равишда 1,6 баробар ошиб, 781,7 млрд. сўмга 
етди. 
Ҳар қандай корхона инновацион фаолиятининг натижаси муваффа-
қиятли ва самарали бўлиши кўп жиҳатдан уни молиялаштириш манбаларини 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ―2017–2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Фаол 
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили‖да амалга оширишга оид 
давлат Дастури тўғрисида‖ги Фармони. 
http://lex.uz.
 


ва усулларини аниқлашга боғлиқ. Инновацион фаолиятни молиялаштириш 
манбалари бўлиб давлат, турли корхоналар, молия-саноат гуруҳлари, кичик 
бизнес корхоналари, инвестиция ва инновация жамғармалари, маҳаллий 
бошқарув органлари, жисмоний шахс ва бошқалар ҳисобланади. Уларнинг 
барчаси хўжалик юритиш жараѐнида маълум даражада иштирок этиб, 
инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир кўрсатади
2


Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish