ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Бугунги кунда солиқ салоҳиятини баҳолаш учун энг кенг тарқалган
билвосита статистик макроиқтисодий кўрсаткичлар аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ўртача даромадлар, ялпи ҳудудий маҳсулот, шунингдек, жами солиқ
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
915
солинадиган ресурслар кўрсаткичи ҳисобланади.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад кўрсаткичи ҳудудда
олинган ёки мавжуд бўлган даромадларни акс эттирувчи қиёсий универсаллиги
туфайли энг кўп қўлланиладиган макроиқтисодий кўрсаткичдир. Унинг асосида
қўлланиладиган солиқ салоҳиятини баҳолаш методининг афзаллиги шундаки, у
маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг асосий кўрсаткичларини ушбу
ҳудудда яшовчи аҳоли даромадлари даражасига бевосита боғлиқлигини
тавсифлайди. Ушбу метод зарур маълумотлар мавжуд бўлган замонавий
шароитларда солиқ саватчасида тўғридан-тўғри даромад солиғи устун бўлган
ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини баҳолаш учун энг самарали ҳисобланади.
Бу метод, хусусан, Скандинавия мамлакатларида маҳаллий бюджетларнинг
солиқ салоҳиятини баҳолаш учун қўлланилади [3]. Бироқ, аҳоли жон бошига
тўғри келадиган ўртача даромад кўрсаткичининг соддалиги ҳам унинг асосий
камчилиги ҳисобланади. “Ҳуфёна” иқтисодиёт алоҳида ҳудудлар иқтисодиётида
ҳар хил улушга эга бўлган замонавий Ўзбекистонда (Ўзбекистонда ўртача 48-
50% [4]), аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар статистикаси ҳар доим
ҳам ишларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмайди ва бу кўрсаткич маҳаллий
бюджет даромадларини шакллантириш қобилиятини етарли даражада акс
эттирмайди. Масалан, норезидентларга тегишли ресурслар объект бўлган
манбалар бўйича солиқлар миқдорини ҳисобга олиш амалда жуда қийин. Шу
билан бирга, агар ҳудудда туризм ривожланган бўлса, у бир қатор солиқ ва
йиғимлар ҳисобига солиқ тушумлари ҳажмини ошириш учун шароит яратади,
бироқ маҳаллий бюджетда бундай қўшимча даромад манбаларининг
мавжудлиги ҳудуд фуқароларининг даромадлари, яъни аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ўртача даромадга сезиларли даражада таъсир қилмаслиги мумкин.
Ўзбекистон иқтисодиётининг давлат ва унинг алоҳида ҳудудлари миқёсида
мавжуд юқори диверсификациясини ҳисобга олган ҳолда, солиқ салоҳиятини
таҳлил қилиш ва прогноз қилиш учун аҳоли жон бошига тўғри келадиган
даромад каби кўрсаткичдан фойдаланиш ҳар доим ҳам оқилона эмас.
Ҳудуд солиқ салоҳиятини иккинчи, алақанча машҳур кўрсаткич - ҳудуднинг
иқтисодий ресурслари (ер, меҳнат ва бошқалар) ёрдамида мазкур давр давомида
ишлаб чиқарилган товарлар, ишлар ва хизматларнинг умумий қиймати, яъни
ходимларнинг яшаш жойидан ёки корхонани рўйхатдан ўтказиш жойидан қатъи
назар, ҳудудда олинган барча даромадлар сифатида белгиланадиган ялпи
ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) тўлиқроқ акс эттиради. Ялпи ҳудудий маҳсулот
кўрсаткичи таркибида жисмоний шахслар - тегишли ҳудуд резидентлари
даромадлари муҳим улушни эгаллайди, чунки ҳудуд аҳолисининг аксарияти
ўзлари яшайдиган ҳудудда ишлайди. Айрим ҳолларда ялпи ҳудудий маҳсулотга
ушбу ҳудудда солиқ солинадиган норезидентларнинг даромадлари ҳам киради.
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
916
Ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичининг солиқ салоҳиятининг ўлчови сифатида
камчиликлари Ўзбекистон Республикасида амалдаги солиқларни ҳисоблаш ва
тўлаш механизмининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ (масалан, юридик
шахслардан олинадиган фойда солиғи тадбиркорлик фаолияти жойида эмас,
балки компания рўйхатдан ўтган жойида тўланади), шунингдек, алоҳида
солиқлар ва юқори бюджетлардан трансфертларнинг ҳудуднинг солиқ
салоҳиятига таъсирини ҳисобга олишнинг иложи йўқлигидан. Ҳақиқий солиқ
солинадиган ресурслар ва ялпи ҳудудий маҳсулот ўртасидаги тафовутни
бартараф этишга уриниш ялпи ҳудудий маҳсулотга муқобил сифатида
ҳудуднинг жами солиқ солинадиган ресурслари кўрсаткичини яратишга олиб
келди. Бу кўрсаткич жаҳон иқтисодий амалиётида янгилик эмас. Масалан, АҚШ
федерал ҳукумати 1987 йилда солиқ салоҳияти ўлчови сифатида жами солиқ
ресурсларидан фойдаланишни бошлади [5,6].
Ялпи солиқ солинадиган ресурсларни (ЯСР) аниқлаш учун ЯҲМ
кўрсаткичига нисбатан бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш керак:
-
биринчидан, ялпи ҳудудий маҳсулот суммасидан маҳаллий бюджетлар
учун даромад манбаи бўлмаган солиқлар суммасини чегириб ташлаш керак (Су);
-
иккинчидан, ялпи ҳудудий маҳсулот республика бюджетидан корхоналар
ва жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри ўтказмалар миқдори, шу жумладан
республика пенсия жамғармасидан тўловлар ва ишсизлик нафақалари миқдорига
кўпайтирилиши керак (Т
п
);
-
учинчидан, жисмоний шахслар - резидентларнинг ҳудуддан ташқарида
қўшимча равишда тадбиркорлик фаолиятидан – ёлланма ишдан олинган
даромадлари миқдорини ҳисобга олиш керак (ҚД
ё
);
-
тўртинчидан, ЯҲМ кўрсаткичи ҳудудда жойлашган ва фаолият
юритаётган, лекин бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтган корхоналар фойдаси (Ф
нр
)
миқдорига камайтирилиши ва ҳудуддан ташқарида жойлашган, лекин унда
рўйхатга олинган корхоналар фойдаси (Ф
р
) миқдорига кўпайтирилиши керак.
Ушбу ўзгаришлардан кейин умумий солиқ ресурсларининг кўрсаткичи
қуйидагича кўринишга эга бўлади:
ЯСР = ЯҲМ - С
у
+ Т
п
+ ҚД
ё
+Ф
р
– Ф
нр
Қайта шакллантиришларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳлари юридик
шахсларга билвосита солиқлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга
республика бюджетидан трансфертларга (субсидияларга) ўзгартиришлар
киритиш билан боғлиқ, чунки билвосита солиқлар ҳудудларнинг бюджет
тўловларини шакллантириш имкониятларини пасайтиради, юридик ва
жисмоний шахсларга бериладиган субсидиялар эса, аксинча, ҳудудларнинг
солиқ салоҳиятини оширади.
Қайта шакллантиришларнинг учинчи ва тўртинчи гуруҳлари даромад
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
917
солиғи механизмининг ўзига хос хусусиятлари - жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромадларни
солиққа тортишда, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган
жисмоний шахслар, халқаро солиқ шартномаларида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ ундирилади
(сўмда). Худди шундай, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
тадбиркорлик субъектининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жойи
бўйича эмас, балки уни рўйхатдан ўтказган жойи бўйича ундирилади. Шу
муносабат билан, ҳудуднинг солиққа тортиладиган ресурслари ва ялпи ҳудудий
маҳсулот ўртасида тафовут юзага келади, чунки ялпи ҳудудий маҳсулот
корхонанинг рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ҳудуддаги барча фойдани
ҳисобга олади [7].
Шунга қарамай, бизнинг фикримизча, ҳудуднинг умумий солиққа
тортиладиган ресурслари кўрсаткичи нафақат солиққа тортиладиган
даромадларни, балки тегишли бюджетга ҳисобга олиниши керак бўлган
ҳудуднинг бутун давлат бюджет тизими доирасида солиққа тортиладиган
даромадларни олиш қобилиятини тавсифлаши керак. Бу маблағларни
бюджетлараро тақсимлашни оптималлаштириш учун ҳудуднинг солиқ
салоҳиятини бошқаришда солиқ салоҳияти кўрсаткичидан фойдаланиш учун
мақсадга мувофиқдир. Бундай ҳолда, умумий солиқ ресурсларининг кўрсаткичи
республика бюджетига бориб тушадиган солиқларни ҳам ҳисобга олади:
ЯСР = ЯҲМ + ҚД
ё
- Ф
нр
+ Ф
р
.
Ва илгари кўриб чиқилган шунга ўхшаш кўрсаткични ҳудуднинг
консолидациялашган солиқ ресурслари (КСР) деб аташ мумкин.
Шунга қарамай, бизнинг фикримизча, жами солиққа тортиладиган
ресурсларнинг кўрсаткичи ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳудуддаги солиқ
ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқроқ акс эттиради, аммо бу кўрсаткични,
шунингдек, ялпи ҳудудий маҳсулотни ҳисоблаш учун жуда кенг маълумот
базаси талаб этилади. Бундан ташқари, ушбу кўрсаткичларни олдинги даврларда
ҳақиқатда шаклланганлар асосида ҳисоблаш фақат бир неча йил кечикиш билан
мумкин, бу эса улар асосида солиқ салоҳиятини прогноз қилишда улардан
фойдаланиш имкониятини камайтиради.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда бюджетлараро муносабатлар
ривожланишининг муайян босқичларида бюджетлараро тенглаштириш ва
трансфертларни тақсимлаш мақсадида баҳолаш учун асос сифатида аҳоли жон
бошига ялпи солиқ ресурслари кўрсаткичи ва солиқ салоҳияти индекси
ишлатилган. Ушбу методика Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
томонидан солиқ салоҳиятини ҳисоблашда ҳақиқатда қўлланилганига қарамай
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
918
ва олинган натижаларга кўра, республика бюджетидан трансфертлар
тақсимланди, Ўзбекистонда ушбу методиканинг мураккаблиги ва мукаммал
эмаслиги ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд. Шунингдек, бир қатор тадқиқотчилар
олинган натижаларнинг объективлиги ва репрезентативлигига шубҳа
билдиришди. Бу бир қанча сабаблар билан боғлиқ: биринчидан, ялпи солиқ
ресурслари тармоқ бўйича ўртача солиқ ажратмалари улушига кўпайтирилган
ЯҲМнинг асосий тармоқ таркибий қисмларини (ҳудудлар бўйича уларнинг
улуши жами ЯҲМдаги 48 фоиздан 85 фоизгача) умумлаштириш асосида
баҳоланган. Натижада, ЯҲМнинг сезиларли қисми кўриб чиқиш доирасидан
ташқарида қолди. Бу эса, баҳолашда муҳим ва тасодифий хатоларни келтириб
чиқарди; иккинчидан, солиқ салоҳияти прогноз маълумотлари, сунъий равишда
тўғриланган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган, бунинг натижасида солиқ
салоҳиятининг ўзгариши бир неча йилга кечиктирилган; учинчидан, ЯҲМни
ҳисоблашда мамлакат ялпи ички маҳсулотини ҳисоблашдаги каби бир-бирини
тўлдирувчи учта методдан (ишлаб чиқариш, баланс, фойдаланиш бўйича) эмас,
балки фақат ишлаб чиқариш методидан фойдаланиш мумкин; натижада, ЯҲМни
ҳисоблашнинг тўлиқ технологик цикли икки йил давом этади ва ҳатто ундан
кейин олинган маълумотлар ҳам аниқланиши керак эди, бунинг натижасида
ЯҲМ одатда фақат сифат жиҳатдан баҳолаш учун ишлатилади ва молиявий
ҳисоб-китоблар учун унинг аниқлиги етарли эмас. Бундан ташқари, маҳаллий
тузилмалар томонидан солиқ салоҳиятини баҳолашнинг бундай методикадан
фойдаланиш имконсиздир.
Ҳудуднинг солиқ салоҳиятини баҳолаш учун кўриб чиқилаётган
кўрсаткичлар бюджет даромадлари манбаи сифатида иқтисодий даромад
назариясига асосланади. Кўрсаткичлар иқтисодий даромадларни қоплаш
даражаси билан фарқланади. Шу билан бирга, бюджет даромадлари
ресурсларининг мавжудлиги омили маҳаллий бюджетнинг солиқ салоҳиятини
баҳолашда энг муҳим, аммо ягона омил эмас. Бу назариядан шу келиб чиқадики,
иқтисодий даромад солиққа тортиш қоидалари белгиланган, солиқ солиш
объектлари, солиқ солинадиган базалар ва ставкалар аниқлангандагина
маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет даромадларига айланади. Амалда
барча турдаги иқтисодий даромадлар солиққа тортилмаслиги мумкин. Солиққа
тортилмайдиган даромад турлари солиқ салоҳиятини ташкил этмайди ва ҳисоб-
китоблардан чиқариб ташланиши керак. Бошқа томондан, иқтисодий
даромадларнинг айрим турлари амалда ўзларининг солиқ солинадиган
базаларини ташкил қилади ва бир нечта солиқларга тортилади. Бундай ҳолда,
солиқ салоҳиятини баҳолашда улар бир неча марта ҳисобга олиниши керак.
Бинобарин, ялпи солиққа тортиладиган ресурслар кўрсаткичи ҳудуд солиқ
салоҳиятининг фақат тахминий баҳосини бериши мумкин.
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
919
Ҳудуд солиқ салоҳиятини янада ишончли баҳолаш учун репрезентатив
солиқ тизимининг (РСТ) фискал салоҳияти концепциясига асосланган баҳолаш
методлари қўлланилади.
Солиқ салоҳиятини баҳолаш методи сифатида репрезентатив солиқ тизими
АҚШнинг бюджетлараро фискал муносабатлар эксперт комиссияси томонидан
ишлаб чиқилган. Бу методнинг мазмуни солиқ ҳаракатлари (солиқларнинг
йиғилувчанлиги)нинг ўртача даражаси ва солиқларнинг бир хил таркибини
ҳисобга олган ҳолда, тегишли солиқ базаларига
1
стандарт (мамлакат бўйича
ўртача) солиқ ставкаларини қўллаш орқали маҳаллий бюджетга потенциал солиқ
тушумларини прогнозлаш (ёки баҳолаш) ҳисобланади. Ҳудуддаги солиқ
базасининг ҳажми тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ
қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади. Ушбу баҳолаш
методи бўйича солиқ салоҳияти солиқ даромадларининг ҳар бир тури учун
тегишли солиқ базаси ва ўртача солиқ ставкаси асосида алоҳида ҳисоблаб
чиқилиши мумкин. Шундай қилиб, РСТ методи маҳаллий ҳокимият
органларининг солиқ тўловчилар томонидан декларацияланган ва солиқ
органлари томонидан аниқланган солиқ солинадиган база бўйича ҳисобланган
солиқ тўловларини бюджетга тўлашни таъминлаш қобилиятини баҳолашга
асосланади.
Ушбу методни қўллаш учун барча солиқлар ва кўриб чиқилаётган ҳудудлар
бўйича ҳақиқатда ундирилган солиқлар ва солиқ солинадиган базалар тўғрисида
маълумотлар бўлиши керак. Барча солиқ базалари ва барча ҳудудлар бўйича
маълумотлар билан, ҳар бир солиқни ундириш учун ҳудудлар бўйича солиқ
ҳаракатларининг ўртача даражасини билган ҳолда, юқоридаги шартлар
бажарилган тақдирда ҳар бир ҳудуд томонидан ундирилиши мумкин бўлган
даромад миқдорини ҳисоблаш мумкин. Айнан шу қиймат “ҳудуднинг солиқ
салоҳияти” ўлчови сифатида қабул қилинади.
Ҳар бир ҳудуд учун репрезентатив солиқ тизимини баҳолаш беш босқични
ўз ичига олади: маҳаллий бюджет даромадларининг барча моддаларини
аниқлаш; турли ҳудудлар даромад моддаларининг ягона таснифини яратиш;
стандарт солиқ базасининг таркибини аниқлаш; ҳар бир солиқ солинадиган база
учун репрезентатив (ўртача) солиқ ставкаси белгиланади; ҳудуд солиқ
салоҳиятининг ҳисоб-китоби амалга оширилади.
Бу метод ҳудуд солиқ салоҳиятини жуда ишончли ва холис баҳолаш
имконини беради. Ҳудуднинг нисбий солиқ тушумлари - бу репрезентатив солиқ
1
Солиқ салоҳиятини кўриб чиқишда “солиқ ставкаси” атамаси нафақат императив нуқтаи назардан, балки
умумий иқтисодий нуқтаи назардан ҳам - солиқ тушумларининг солиқ солинадиган базага нисбати сифатида ҳам
тушунилиши керак. Солиқ ставкасини шундай талқин қилган ҳолда, маҳаллий ҳокимият органлари солиқ
ставкалари даражасини, ҳатто расмий равишда қонунчилик бунга йўл қўймаса ҳам - солиқ имтиёзларини бериш,
солиқларни кечиктириш, солиқ қарзларининг тўпланишига йўл қўйиш ва бошқалар орқали ўзгартириши мумкин.
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
920
тизими, яъни солиқ салоҳиятини баҳолаш учун махсус ишлаб чиқилган солиқ
базалари ва ставкалари тизими асосида ҳисобланган солиқ тушумлари [8].
Бундай тизим амалдаги солиқларни ўз ичига олади, лекин, қоида тариқасида,
тўлиқ эмас, балки бюджетнинг умумий солиқ тушумларидан энг муҳим солиқ
тўловларининг бир қисмини. Шу билан бирга, жуда катта ҳажмдаги
маълумотлардан фойдаланиш туфайли баҳолаш методи амалий нуқтаи назардан
анча машаққатли. Унинг камчилиги сифатида замонавий шароитда ҳар доим ҳам
тўлиқ бўлавермайдиган зарурий маълумотларнинг сифати ва таққосланиши учун
юқори даражадаги талабларни кўрсатиш мумкин.
Солиқ салоҳиятини баҳолашда ушбу методдан фойдаланиш тажрибаси
Канада, Германия, Швейцария ва АҚШда тўпланган.
Репрезентатив солиқ тизимининг методи доирасида ҳудуднинг ва умуман
давлатнинг турли эҳтиёжлари билан белгиланадиган тўрт даражани ажратиш
мумкин:
-
бир вақтнинг ўзида халқ хўжалиги ҳамма тармоқларининг барча
даромадлари бўйича солиқ салоҳиятини баҳолаш;
-
бир вақтнинг ўзида халқ хўжалиги тармоқлари кесимида уларнинг барча
даромадлари бўйича солиқ салоҳиятини баҳолаш;
- бир вақтнинг ўзида халқ хўжалиги ҳамма тармоқларининг ҳар хил турдаги
даромадлари (ёки даромад гуруҳлари) кесимида солиқ салоҳиятини баҳолаш,
-
солиқ салоҳиятини ҳар хил турдаги даромадлар (ёки даромадлар
гуруҳлари) кесимида ҳам, халқ хўжалиги тармоқлари кесимида ҳам баҳолаш.
Регрессион метод ҳисоб-китоблар сифатини ошириш мақсадида маҳаллий
ҳокимият органларининг солиқ шартларидаги фарқлар сифатида белгиланган
солиқларни ундиришдаги субъектив фарқланишларни ҳисобга олиш имконини
беради.
Биз кўриб чиққан солиқ салоҳиятини баҳолаш методларининг
камчиликлари таъсирини камайтириш учун уни баҳолашда асос сифатида
ҳақиқий солиқ тўловлари бўйича солиқ ҳисоботининг расмий шакллари
маълумотларидан фойдаланиш мумкин. Тахминларга кўра, ушбу маълумотлар
солиқ тўловчиларнинг барча контингентини ҳисобга олади ва солиқни
режалаштиришни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида ноқонуний
секторнинг (“хуфиёна иқтисодиёт” деб аталадиган) солиқ салоҳиятини қайта
кўриб чиқишнинг ҳожати йўқ ва солиқ тушумларининг реаллиги нуқтаи
назаридан ўзини оқлаган. Солиқ салоҳиятини баҳолаш учун ушбу методлардан
фойдаланиш доирасида режа ёки ҳисобот кўрсаткичларида ифодаланиши
мумкин. Ҳудуднинг солиқ салоҳиятини баҳолаш учун кўпинча ҳисобот
маълумотларидан фойдаланилади.
Ҳудуднинг солиқ салоҳиятини баҳолашнинг энг оддий йўли бу солиқ
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
921
салоҳиятини ўлчови сифатида ҳудудда ҳақиқатда ундирилган солиқлардан
фойдаланишдир. Бу метод фақат иккита нарса солиқ салоҳиятидан (қатъий
назорат қилинадиган ҳуқуқий сектор доирасида) тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик
қилади, деган тахминга асосланади: тўловларни тўламаслик (боқимандалар) ва
имтиёзлар. Ушбу метод ёрдамида ҳудуднинг солиқ салоҳиятини ҳисоблаш
қуйидаги формулага асосланади:
СС
ҳ
= Т + Қ + И,
(1)
бунда:
СС
ҳ
- ҳудуднинг солиқ салоҳияти, пул бирлигида;
Т - ҳақиқий солиқ тушумлари, пул бирлигида;
Қ - ҳисобот даври учун қарздорликнинг ошиши, пул бирлигида;
И - имтиёзларга тааллуқли солиқ суммаси, пул бирлигида.
Ҳисобот даври учун, қоида тариқасида, календарь йили олинади. Баҳолаш
Давлат Солиқ хизмати органларининг ҳудудлар бўйича маълумотларига
мувофиқ, тармоқлар бўйича дифференцияланмасдан амалга оширилади.
Бироқ, бу метод ташқаридан содда кўрингани билан, ҳақиқий вазиятни акс
эттирмайди. Ушбу метод маҳаллий ҳокимият органларининг фискал саъй-
ҳаракатларини ҳисобга олмайди, чунки у солиқ салоҳиятини “эришилганига”
қараб ҳисоблашга асосланади. Шу муносабат билан, у, биринчидан, маҳаллий
ҳокимият органлари томонидан ҳисоботларнинг айрим бузилишлари таъсирига
кўп мойил бўлиб, натижада даромадларни камайтириб кўрсатиш, асоссиз
равишда имтиёзлар бериш, қарзларнинг тўпланиши, бюджет ҳисоботини бузиш
ва бошқалардан объектив манфаатдорлик пайдо бўлади. Иккинчидан, энг
муҳими, у ҳозирги замонавий бюджет-солиқ қонунчилиги талабларига жавоб
бермайди. Ҳудудлар томонидан талаб қилинадиган молиявий ёрдам (дотация,
субсидиялар) миқдорини аниқлаш мақсадида солиқ салоҳиятини ҳисоблашда
қонун ҳужжатларида ҳақиқий тўловлар кўрсаткичидан фойдаланиш тақиқланган
ва бу борада ҳисоб-китоблар фақат режалаштирилган давр учун у ёки бу
солиқлардан тушумларнинг прогноз қийматларидан фойдаланиш вазифаси
қўйилган.
Солиқ салоҳиятини фақат ҳудудда ҳақиқатда бюджетга ундирилган
тўловлар кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда баҳолашнинг нотўғрилиги,
шунингдек амалда ҳудуд бюджет даромадларини шакллантириш учун ҳақиқатда
ундирилган солиқлар суммаси билан ҳудуднинг бюджет даромадларини
шакллантириш имкониятлари ўртасида тафовут мавжудлигида ҳам намоён
бўлади. Масалан, тенг солиқ салоҳиятига эга бўлган ҳудудлар солиқ ставкалари
бир хил бўлгани билан ёки солиқ органлари фаолиятининг натижадорлиги
турличалиги сабабли тўловларни турли ҳажмларда йиғишлари мумкин. Ушбу
амалиётни бартараф этиш учун солиқ салоҳиятини объектив ва текширилиши
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
922
мумкин бўлган (шу жумладан, соф статистик методлар), ҳудудий солиқ
органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан имкон қадар камроқ
назорат қилинадиган кўрсаткичлар асосида солиштириш керак. Солиқ
тушумларининг ҳақиқий кўрсаткичи, ушбу ҳолда, бундай эмас, бунинг
натижасида уни қўллаш, бизнинг фикримизча, номақбул кўринади. Бундан
ташқари, ўз манбалари ҳисобидан бюджетга тушумлар ҳажмига солиқ
тўловчиларнинг солиқ интизоми даражаси ҳам таъсир қилади.
Солиқ салоҳияти ҳудуднинг иқтисодий тузилмаси, конкрет солиққа тортиш
базалари билан белгиланади солиққа тортиладиган ресурслари орқали
тавсифланади. Солиқ салоҳияти ҳудуднинг объектив ва субъектив омиллар
билан тартибга солиниши мумкин бўлган солиқ тушумларини айрим
турларининг ҳақиқатда ундирилган даражасига мослаштирилган умумий солиқ
базасига мутаносибдир [9].
Солиқларнинг умумий салоҳиятини баҳолаш методи солиқ салоҳиятининг
қўшимча хусусиятиг, яъни ҳудуднинг солиқ салоҳияти солиқ ваколати ёки
бюджетга ўтказилишига нисбатан ҳар бир солиқнинг салоҳият йиғиндисига
(“қўшимча метод” деб аталадиган) тенг [10]. У қуйидаги формула бўйича
ҳисобланади:
СС
ҳ
=
∑ СБ
𝑖
𝑛
∙𝑡
𝑖
100
(2)
бунда: CC
ҳ
- ҳудуднинг солиқ салоҳияти, пул бирлигида;
СБ, - i солиқнинг базаси, пул бирлигида;
t - i солиқнинг ставкаси, %;
n - солиқларнинг миқдори;
i- солиқ тури.
Ушбу методдан фойдаланилганда календарь йил ҳам ҳисобот даври
сифатида ҳисобга олинади; баҳолашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ
қўмитаси маълумотларидан фойдаланилади. Баҳолаш натижаси бўлиб амалдаги
солиқ қонунчилигидан келиб чиқиб, ўрганилаётган ҳудуд солиқ тўловларининг
мумкин бўлган максимал миқдори ҳисобланади.
Юқоридаги методлар фақат ҳақиқатда ундирилган солиқлар ва уларнинг
солиқ базалари кўрсаткичларига асосланади ва шунинг учун Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиёти ва қонунчилигида содир бўлаётган туб ўзгаришларни
ҳисобга оладиган бўлса, уларнинг аниқлиги нисбийдир. Шу сабабли, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудларининг солиқ салоҳиятини баҳолашда ўтмишда йиғилган
тўловларга асосланган кўрсаткичларни, бизнинг фикримизча, ишончли ва
объектив деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бундай вазиятда ўтган йил учун
маълумотлар асосида солиқ салоҳиятини баҳолашнинг муқобил кўрсаткичлари
кўпроқ мос келади, бу вақт омилининг салбий таъсирини қисман бартараф этади.
Ҳудуднинг солиқ салоҳиятини бюджет салоҳиятининг асосий таркибий
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
923
қисми сифатида баҳолашнинг мавжуд ёндашувларини таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, уларнинг ҳеч бири соф шаклда бюджет тизимининг юқори ва
маҳаллий даражаларининг солиқ салоҳиятини объектив баҳолаш учун замонавий
мақбул эмас.
Шу муносабат билан, бизнинг фикримизча, юқорида кўрсатилган
ёндашувларнинг хусусиятларини ўзида мужассам этган солиқ салоҳиятини
баҳолашнинг комплекс методи – маҳаллий ҳокимият органлари томонидан
солиққа тортишнинг мамлакат бўйича ўртача ҳаракатларини қўллаган шароитда
ҳудуд солиқ тўловчиларининг потенциал солиқ мажбуриятларини билвосита
баҳолашга асосланган ҳудудий солиқ салоҳиятини ҳисоблаш методини кўриб
чиқиш керак. Бундай ҳисоб-китоб солиқ солинадиган базани ҳудуддаги якуний
даромадни тавсифловчи бир ёки бир нечта макроиқтисодий кўрсаткичларнинг
ҳосиласи сифатида баҳолашга асосланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак,
ушбу метод ёрдамида солиқ салоҳиятини баҳолаш барча солиқ тўловлари,
фойдаланилган солиқ базасидан қатъи назар, пировард натижада солиқ
тўловчиларнинг даромадлари ва солиқ солинадиган базадан тўланади, деган
таниқли ва илгари айтиб ўтилган тезисга асосланади. Шундай қилиб, бу метод
репрезентатив солиқ тизими методининг элементларини (ҳисоб-китоблар учун
солиқ базасини қабул қилади) ва макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича солиқ
салоҳиятини баҳолаш методини (солиқ базасини баҳолаш маҳаллий ҳокимият
органларига боғлиқ бўлмаган макроиқтисодий кўрсаткичларга асосланади) ўз
ичига олади.
ХУЛОСА
Ўтказилган таҳлиллар шуни таъкидлашга имкон берадики, энг мақбул
баҳолаш методи бу макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида солиқ базаларининг
билвосита ҳисоб-китобларини ўз ичига олган регрессия таҳлилидан фойдаланган
ҳолда репрезентатив солиқ тизимини яратиш методи.
Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлашнинг услубий ёндашувларини
таҳлил қилиш уларнинг энг оқилона элементларини синтез қилиш, танланган
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ базасининг ҳолати ўртасидаги
функционал боғлиқликни аниқлаш ва шу асосда объектив баҳолаш учун тегишли
алгоритмларни ишлаб чиқиш иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат
ҳудудларидаги солиқ салоҳияти учун зарур шарт-шароитларни яратади. Шу
билан солиқ тушумларининг ўсишини таъминлаш ва солиқ тушумларини йиғиш
даражасини ошириш учун ишончли асос яратилиб, бюджет ва солиқни
режалаштириш ва прогнозлашнинг бутун тизими самарадорлиги оширилади.
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
924
Do'stlaringiz bilan baham: |