Э. ғозиев умумий психология


Мотив муаммоси ва унинг ечимига доир мулоҳазалар



Download 3,92 Mb.
bet50/117
Sana25.06.2022
Hajmi3,92 Mb.
#703038
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев 79681

5.2. Мотив муаммоси ва унинг ечимига доир мулоҳазалар


Собиқ совет психологияси мотивлар муаммосини диалектик материализм принципларига асосланиб тадқиқодланган. Бу эса энг аввало мотивлар тизими инсон ҳаёти ва фаолиятига мураккаб тузилган бошқарувчиси (ре­гулятори) сифатида тушунишни билдиради. Мазкур йўна­лишга дахлдор психологлар ўртасида шахснинг фаоллиги, онгнинг фаоллиги ҳақидаги ғоялар кенг тарқалган. Жум­ладан, С.Л.Рубинштейн мотивлашган тизимнинг инсон борлиқни акс эттиришдаги асосий ролини кўрсатиб, шундай мулоҳазаларни таъкидлаб ўтади: биринчи бўлиб кузатиш объектлари эмас, балки эҳтиёж объектлари ва инсон хатти-ҳаракатлари берилади. Мотивлашган установкаларнинг фа­олликка оид ўзига хослиги ҳам шундай тузилган ва у ўзи хоҳлаган борлиқнинг элементи ва ҳолатини белгилашга хизмат қилади. Уларнинг фикрича, ташқи оламга муноса­батнинг фаол мотивацион хусусиятини кўрсатиб ўтишнинг ўзи кифоя. С.Л.Рубинштейн «онг-бу фақатгина акс этиш эмас, балки инсоннинг ташқи муҳитга нисбатан муносабати ҳамдир» деб ёзади.
Мотивларнинг тузилиши билан бевосита борлиқ онгнинг босқичли тузилиши муаммоси психологлар томонидан тезкорлик билан ҳал қилиш, ечиш, текшириш, тадқиқ этиш зарур бўлган долзарб масалага айланиб бормоқда.
С.Л.Рубинштейн онгнинг ролини кўрсатиш билан бир қаторда психиканинг кўпқирралилиги нуқтаи назаридан турли босқичларда руҳий жараёнларнинг вужудга келиши, кечиши ҳолатларини тушунтириб беришга эришган. Ҳар қандай шахснинг хулқ-атворини психологик жиҳатдан тушунтиришда қўзғатувчилар(қўзғовчилар)ни турли босқичларда ўзаро мураккаб боғлиқликда олиб қараш, кўриш лозим, деб таъкидлайди. Бу кўп босқичли тузилма бошқаришни англашилган босқичи сингари англанмаган мотивацион тенденцияларни ўз ичига олади.
Собиқ совет психологлари мотив тузилишининг босқичли концепциясини ишлаб чиқаришда қуйидаги мулоҳазаларга таянганлар:
а) онгни тарихий келиб чиқишнинг жараёни билан инсон хулқ-атворини бошқаришнинг мураккаб тизимига эга эканлиги;
б) онтогенезда бола шахсини индивидуал (яккаҳол) шаклланиш жараёни бўлмиш генетик далилларга асосланганлиги ва бошқалар.
Мотивлар тузилишини генетик босқичда шаклланиш эҳтимолини таҳлил қилиш натижасида уни содда, бир босқичли тизимдан мураккаб, кўп босқичли юксак даражага ўсиб ўтиш жараёни ишончли омиллар ёрдами билан яққол кўрсатиб берилади. Умумлаштирилган маълумотларга кўра, собиқ совет психологлари мотивларнинг тузилиши муомаласини тадқиқ қилишда уларни динамик ва маъновийлик томонларининг бирлиги принципидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Улар фаол мотивнинг динамик ҳолати ҳақида мулоҳаза юритганларига мазкур фаолиятнинг баъзи жараёнларида унинг динамикаси ўта бўрттириб талқин қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқки, собиқ совет психологлари мотив тузилишига оид масалага ёндашиш жараёнида бутун эътиборини унинг мазмуний жабҳасини алоҳида кўрсатишга, маъновий томонларининг бирламчилигини белгилашга йўналтиради.



Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish