Э. ғозиев умумий психология


Фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни эгаллаш



Download 3,92 Mb.
bet24/117
Sana25.06.2022
Hajmi3,92 Mb.
#703038
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев 79681

4. Фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни эгаллаш


Психология фанида ҳаракат тушунчаси таҳлил қилинганида у мотор (жисмоний) ҳаракат, сенсор (ҳиссий) ҳаракат ва марказий қисмга ажратилади. Шунга мувофиқ равишда ажратилган таркиблар ҳаракатни амалга ошириш жараёнида бажарадиган ишларни ижро этиш, назорат қилиш ва бошқариш билан шуғулланади. Фаолият ҳаракатларини ижро этиш, назорат қилиш ва бошқаришда қўлланиладиган йўл-йўриқлар унинг усуллари дейилади.
Одатда ҳаракатлар англанилган ёки англанилмаган тарзда амалга оширилиши кузатилади. Ҳаракатни бажаришда онг борган сари камроқ иштирок этиши туфайли ишни амалга ошириш автоматлаша бошлайди, айрим майда- чуйда қисмларга нисбатан эътибор (назорат) камаяди. Шунинг учун инсон фаолиятида мақсадга йўналтирилган саъи-ҳаракатларни ижро этиш ва бошқаришнинг муайян даражада автоматлашуви малака дейилади. Худди шу боисдан ҳаракатларни бошқариш билан саъи-ҳаракатларни бошқариш айнан бир нарса эмас, албатта. Чунки саъи-ҳаракатларнинг юксак даражада автоматлашуви унинг ўз таркибидаги ҳаракатни онгли равишда идора қилиш билан уйғунлашиб кетади. Патологик ҳолатлардан ташқари, барча фаолият турлари онг билан бошқарилиб туради. Ҳаракат таркибларининг автоматлашуви: биринчидан, онгли равишда йўналтирилган объектни алмаштиради. Иккинчидан, ҳаракатнинг умумий мақсадларини, унинг ижро этилиши шарт- шароитларини, натижаларини назорат қилишни, учинчидан, уларни баҳолашни онг унинг тасарруфи доирасига киритади.
Малаканинг тузилиши. Ҳаракатнинг қисман автоматлашуви туфайли унинг тузилишида айрим сифат ўзгаришлари юз беради ва улар қуйидагилардан ташкил топгандир:
Биринчидан, саъи-ҳаракатларнинг ижро этилиши усуллари ўзгаради. Бунда бир қатор содда саъи-ҳаракатлар ягона жараёнга (таркибга) кирувчи баъзи содда саъи-ҳаракатлар ўртасида тўсиқ ва узилиш рўй бермаган битта мураккаб саъи-ҳаракат ўзаро бир-бирига қўшилиб кетади, ортиқчалари эса бартараф этилади.
Масалан, бола велосипедни учишга ўрганаётган пайтида бир қанча ортиқча ҳаракатларни амалга оширади: ўзини бир текис тута олмайди, педални бирини босиб, иккинчисини босмайди, ролни қаттиқ тутади, йўлга диққатини тақсимлай олмайди, ўриндиққа ноқулай ўтиради, бировнинг ёрдамига таянади. Малакали велосипед ҳайдовчиси ҳаракатни силлиқ бажаради, ортиқча уринишларга йўл қўймайди. Ҳаракатларни ўзлаштириш жараёнида: а)саъи-ҳаракатлар таркиби; б)саъи-ҳаракатлар изчиллиги; в)саъи-ҳаракатлар уйғунлиги; г)уларнинг тезлиги режали кечишига шароит юзага келади.
Иккинчидан, ҳаракатни сенсор (ҳиссий) назорат қилиш усуллари ўзгаради. Даставвал, саъи-ҳаракатлар амалга ошишини кўриш органи орқали назорат қилиш кинестетик (мушаклар ёрдамида ҳаракат) назорат билан алмашади. Чунончи, чархчи асбобнинг тезлигига эмас, балки кўпроқ пичоқ тиғига эътибор қаратади. Саъи-ҳаракатларнинг хусусиятини аниқловчи ҳар хил ўлчамларининг нисбатини баҳолаш имконини вужудга келтирадиган сенсор синтезлар (юнонча synthesis уюшма демакдир) ҳосил бўлади. Ҳаракат маҳсулларини назорат қилишга алоҳида аҳамият касб этадиган мўлжалларни фарқлаш ва ажратиш уқувчанлиги инсонда ривожланади.
Учинчидан, ҳаракатни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзгариб боради. Ҳаракат усулларини идрок этишдан диққат холи бўлиб, у унинг вазияти ва маҳсуласига қаратилгандир. Топшириқ ечимлари, ақлий фаолият жараёнлари тезкорликда, ҳамкорликда бажарила бошлайди. Жумладан, учувчи самолёт двигателининг ортиқча куч билан ишлаётганини товушидан фаҳмлайди. Нарсаларни аниқлашга сарфланадиган вақт камая боради. қўлланишга мўлжалланган усулларни туркум тарзда онг ёрдамида олдиндан пайқаш (сезиш, фаҳмлаш, билиш) жараёни антиципация (лотинча anticipatio олдиндан фаҳмлаш, сезиш маъносини англатади) дейилади.
Шунинг учун ҳаракат усулларидаги мазкур ўзгаришнинг сири нимада ва улар қандай психологик механизмига эга? деган саволнинг туғилиши табиийдир. Психологик механизм (таъминлаш) ўз ичига изланиш уринишларини ва танлашни олади. Шахс у ёки бу ҳаракатни бажаришга уриниб кўради, ҳатто ушбу жараённи назорат қилиб ҳам туради. Бу ўз навбатида муваққиятли уринишлар (саъи-ҳаракатлар), ўзини оқлаган чамалашлар, мўлжаллар инсон томонидан танланади ва аста- секин мустаҳкамланади. қўлланганда фойда (наф) бермаган ҳаракатлар самара берувчилари билан алмаштирилади. Бу ҳолат муайян давр давомида такрорланади ёки машқ қилинади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда муайян ҳаракатларни ўзлаштириш мақсадида уларни онгли равишда назорат қилишга ва ўзгартиришга ҳаракат қилинади. Амалий иш ҳаракатларини такрорланмасдан туриб, турли хусусиятли малакаларни шакллантириб бўлмайди.
Малакани шакллантиришда бажарилаётган ҳаракатларнинг нутқ фаолиятида сўз билан ифодаланиши ва ҳаракатнинг тимсолини хаёлда мужассамлаштирилиши муҳим аҳамият касб этади. Ана шу йўсинда инсоннинг малакаси англашинилган тарзда автоматлашган хатти-ҳаракат сифатида шаклланади. Малакаларни шакллантириш механизмига, принципига муайян одатий жабҳаларга, усул ва воситалар танлаш хусусиятига алоҳида эътибор қилиш унинг муваффақиятли ҳосил бўлишини таъминлайди. Бунинг учун қуйидагиларга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ: а) усулларни танлаш, б) ҳаракатда онг назорат функциясини камайтириш, в) мақсадни ойдинлаштириш, г) шарт-шароитни тасаввур этиш, д) малакани шакллантириш моделини хаёлда яратиш ва ҳоказо.
Психология фанида малакани шакллантиришнинг асосий босқичлари схемаси ишлаб чиқилган, бунда асосий эътибор малаканинг хусусиятига, мақсадига, ҳаракатни бажариш усулларига қаратилади. Шунингдек, малакаларнинг ўзаро таъсири муаммосига алоҳида аҳамият берилади, чунки инсон малакалар тизимига амал қилган ҳолда янги малакани ўзлаштиради.Олдин эгалланган малака, кейингисини таркиб топишига ёрдамлашади, гоҳо унга халақит бериши ҳам мумкин. Ҳаракатнинг автоматлашуви унинг мақсади, объекти, вазияти ва шарт-шароитлари билан белгиланади. Ҳаракатнинг муваффақияти, самарадорлиги кўп жиҳатдан сенсор назоратга ҳамда унинг янги шароитига кўчишига боғлиқ.
Малакаларнинг нотўғри (тескари) кўчирилиши интерференция ҳодисасини вужудга келтиради. Фаолият кўникма, малака, усул, ҳаракат,саъи-ҳаракат, операция каби таркибий қисмлар туфайли муайян маҳсулларга эришади, моддий ва маънавий натижаларни ҳамда билимларни вужудга келтиради.
Психологик маълумотларнинг кўрсатишича, фаолият шахслараро муносабатлар тизими тариқасида, ҳамкорлик тарзида намоён бўлади. Фаолиятда инсон шахси (унинг хусусиятлари) акс этади ва айни бир даврда фаолият одам шаклини таркиб топтиради. Онг билан фаолият бирлиги принципига асосланиш орқали шахс камол топади, шахслараро муносабатга киришади, ижтимоий тажрибаларни ўзлаштиради, ўзаро таъсир ёрдамида ижтимоийлашади. Инсон шахсининг шаклланиши ўйин, таълим, меҳнат, спорт ва бошқа фаолиятнинг турларида амалга ошади. Фаоллик туфайли фаолиятни амалга ошириш жараёни юзага келади, хулқ-атвор, муомала (коммуникация) воситасида эҳтиёж, истак, ижтимоий талаблар қондирилади, турли хусусиятли ахборотлар ўзлаштирилиши натижасида шахс таркиб топа бошлайди.


  1. Download 3,92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish