Э. ғозиев умумий психология


Сезгиларнинг рецептор ва рефлектор назариялари



Download 3,91 Mb.
bet81/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

3. Сезгиларнинг рецептор ва рефлектор назариялари


Сезгиларнинг рецептор назариясига кўра, рецептор ёинки сезги аъзолари уларга таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст (пассив) жавоб қайтаради, сезгилар ҳаракатга қарама-қарши турувчи суст жараёндир, ҳаракатнинг ўзи эса аксинча фаол (актив)дир.
Ҳозирги даврда сезгиларнинг рецептор назарияси мутлақо сезги жараёнининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз эканлигини қатор тадқиқотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда таъкидлаб ўтилгандир.
Сезги жараёнининг фаол (актив)лигини тан олувчи назария – сезгиларнинг рефлектор назарияси деб аталади. Ушбу фикрни асослаш учун мисолларга мурожаат этайлик ва ҳайвонот оламида акс эттиришни таҳлил қилиб кўрайлик. Ҳайвонлар ва жониворларнинг сезгилари суст (пассив) хусусиятга эмас, балки ташқи олам таъсирининг биологик аҳамиятга молик жиҳатларини фаол (актив) равишда ажратган ҳолда хатти-ҳаракатни амалга оширадилар. Масалан, болари (асалари) бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш ҳолдаги гулларга фаол (актив)роқ жавоб реакциясини билдиради; қирғий ириш-чириш ҳидларига, ундан кўра сув ўтларининг илдизлари ҳидига чаққон ҳаракат қилади. Мушук сичқоннинг қитирлашига эътиборини кучайтиради, лекин худди шунга ўхшаш камертон товушини келтирсак, асло унга парво ҳам қилиб қўймайди.
Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар фаоллик (активлик) хусусиятига эга, иккинчидан, уларнинг вужудга келишида ҳаракат таркиблари иштирок этади.
АқШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб терига игна санчилса, худди шу участкада (майдонда) рефлектор ҳаракат реакциялари кузатилган; томирнинг қисилиши, тери гальваник рефлекс (КГР), гоҳо кўз ҳаракати, бўйин мускулларининг таранглашуви, қўлнинг ҳаракат реакцияси содир бўлиши мумкин.
Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томонларини таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, кўзни юмиб жисмни фарқлаш учун қўл билан уни пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ёки юмшоқлиги, ғадир-будурлигини билиб, сезиб бўлмайди.
И. М. Сеченовнинг фикрига кўра, жисмни кўз билан идрок қилиш учун кўз ўша нарсани “қидирсин”, фақат шундагина мақсадга мувофиқ ҳаракат юзага чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология фанида кўз ҳаракатлари назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар ва макро ва микро, ихтиёрий ҳамда ихтиёрсиз кўринишларга ажратилади. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади: конвергент, дивергент, горизонтал, вертикал, циклофузион, торсион, версион, вергент, саккадик, тремор, дрейф, флики кабилар. Кўз ҳаракати ёрдами билан фазода ўрин алмашиб турган жисмларни таниш, билиб олиш ва идентификациялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфт ташқи мускуллари, яъни мия бош суягининг III, IV ва VI жуфт нервлари орқали рўёбга чиқади. Кўзнинг микро ва макро ҳаракатлари сезгининг механизм ролини бажариш имкониятига эга.
Эшитиш сезгиси эшитиш ва товуш аппаратлари таркибларининг яқин иштирокида вужудга келади.
Шундай қилиб, юқоридаги мулоҳазаларга кўра, элементлар (содда) фаол рефлектор жараёни, шунингдек, мураккаб фаол рецептор фаолият жараёни (пайпаслаш, суратга тикилиш кабилар) мавжуд бўлиб, сезгиларнинг вужудга келишини таъминлаб туради. Психологик маълумотларнинг таҳлилига кўра, фаол ҳаракатнинг ҳар қайсиси сезгининг рефлектор назариясидан иборатдир.



Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish