Э. ғозиев умумий психология


Инсон характери ва шахс камолоти



Download 3,91 Mb.
bet72/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

5. Инсон характери ва шахс камолоти
Инсон характерини таркиб топтиришнинг муҳим омили тариқасида вазият (ситуация) етакчи роль ўйнайди ва регуляторлик функциясини бажаради. Бизнинг фикримизча, вазият гоҳо қўшстимул, жуфт детерминатор, қўшмеханизм сифатида узлуксиз руҳий ҳолатлар (қайси муҳитда бўлишдан қатъи назар) вужудга келиб туришини таъминлаши мумкин. Вазиятлар экстремал (фавқулодда), казусли (тасодифий), казуал (сабабий) каби кўринишларга эга бўлиб, уларнинг ҳар қайсиси ўзига хос хусусиятлари билан ўзаро муайян даражада ажралиб туради.
Экстремал вазиятлар ё табиий омиллар, ҳодисалар таъсири, натижаси моҳиятидан келиб чиқиб, офатлар, ларзалар, табиатнинг инжиқликлари, мўъжизалари, даҳшатли кучлари шаклида намоён бўлиши, вужудга келиши, кечиши ва ривожланишидан иборатдир. Индивиднинг муайян даражада уюшган гуруҳ (этник бирлик)нинг муносабати характерологик хусусиятларнинг шаклланишига зарур объектив ва субъектив қулай шароитлар яратилишига имкон яратади. Вазиятлар ўзининг моҳияти билан расмий ёки норасмий гуруҳлар, махсус мутахассислар томонидан уюштирилиши ҳам мумкин (ҳарбий машқлар ва ҳоказо). Уларнинг акс садосига нисбатан жавоб реакцияси (гоҳо акция) сифатида вазиятларнинг қатнашчилари муносабати уларнинг характер хусусиятларида ифодаланади. Кутилмаган фавқулоддаги вазиятлар қаторига психотерапевтик таъсир ўтказиш, гипнотик ҳолатга келтириш, онгсизликка тушириш оқибатларида бирёқлама руҳий таъсир ўтказиш ҳамда таъсирга берилиш (диада, триада, полиада) натижасида ўта ишонч билдириш туфайли таъсир доирасига кириб қолиш миллий характернинг кучлилиги ёки кучсизлигини намойиш қилади.
Мазкур вазиятлар қаторига алкоголизм, наркомания, таксикомания ҳолатларидан онгсиз идеомотор ҳаракатларга тортилганлик, инсоний қиёфадан ҳайвоний ҳирсларга ўтиш, фикрларни узатишда қўпол нуқсонларга йўл қўйиш, ўзини ўзи онгли равишда бошқариш (гуруҳий жипслик) имкониятини йўқотиш жараёнлари шулар жумласидандир.
Субъектив мақсадни амалга оширишга йўналтирилган сунъий вазиятлар ҳам характерологик хислатларни синашда муҳим объект сифатида хизмат қилади (масалан, шижоат, эҳтирос, стресс, аффект).
1. Казусли (тасодифий) вазиятлар инсон ҳаёти ва фаолиятида алоҳида аҳамият касб этиб, унда ишонч, қатъиятлик, барқарорлик, мустақиллик, таъсирга берилувчанлик каби хислатлар ёки иллатлар устуворлиги ҳамда барқарорлиги ҳақида маълумот олишга замин ҳозирлайди.
Бундай вазиятларни келтириб чиқарувчи омиллардан бири — бу толерантликнинг вужудга келиши билан боғлиқ нейрофизиологик, психофизиологик механизмлардан иборатдир. Бизнинг таъбиримизча, уни келтириб чиқарувчи омиллар, асосан икки қутбга тааллуқли бўлиб, бири тасодифий, ёндош қўзғатувчилар таъсирида юзага келиб толерантликка асосланади, иккинчиси эса ички қўзғовчилар «реакциялар» («акциялар») орқали ифодаланиб, кўпроқ субъектив омиллар маҳсули ҳисобланади, армоннинг ҳар хил шакллари функциясини бажаради. Омадлилик худди шундай руҳий ҳодисаларни вужудга келтиради, шахснинг (этник бирликнинг, жамоанинг) фаолликка ундовчи узлуксиз хатти—ҳаракатлар қўшстимул вазифасини муваққат бажаришга киришиши мумкин. Биринчи ҳолатда шижоат ҳаракатлантирувчи механизм ролини бажарса, иккинчисида эса ушалган эзгу ният, ички руҳий ғалаён, туғилаётган фикрларнинг «жанги», уларнинг ўзаро қарама-қарши таянч нуқталарига эга эканлиги ҳал қилувчи стимул функциясини ижро этади. Шахслараро муносабат негизидан келиб чиқувчи муваффақият ва муваффақиятсизлик, омадлилик ва омадсизлик кабиларни вужудга келтиради. Масалан, талабанинг юқори баллга эришганлиги уни янада илҳомлантиради, курсдошида эса икки хил хусусиятли кечинмани юзага келтириб, бир томондан хоҳиш, иштиёқ, илҳом, эзгулик ҳис-туйғуларининг кучайишига олиб келади. Иккинчи томондан эса ғайрлик иллати индивидни (шахсни) фаоллик сари етаклайди.
2. Каузал (сабабий) вазиятнинг пайдо бўлиши субъектив кечинмалар, манбалар негизи билан уйғунлашиб, хилма—хил эҳтиёжлар, мотивлар, эгоистик ёки альтруистик позициялар, туб маънодаги фидоийлик намунасининг сабабий боғлиқликлар (детерминаторлар) маҳсули устига қурилади, Ватанпарварлик туйғуси инсонни (гуруҳни, жамоани) ижодий изланиш сари етаклайди, барқарор ҳаракатлантирувчи кучларни вужудга келтиради, пухта механизмлар узлуксизлигини таъминлашда иштирок этади. қонуниятлар маънавий жиҳатдан эскириши, янгиларини очишга интилиш, муайян назариялар яратишга иштиёқлилик туғилиши ҳам жисмоний, ҳам ҳуқуқий шахс (гуруҳ) олдига истиқбол мақсадлари режаларини қўяди.
Онтогенезнинг муайян қонуниятлар асосида кечишини таъминловчи омиллардан бири - бу шарт-шароитларнинг мавжудлигидир. Юқоридаги таснифга қараганда, шарт—шароитлар ўзининг шакли, мароми, моҳияти, омилкорлиги, оқиллиги сингари хусусиятлари билан объектив, субъектив, моддий, маънавий турларга ажратиш мумкин:

  • объектив шарт — шароитлар табиат қонунлари, борлиқнинг мўъжизалари, биоритмика, табиий заруриятлар мавжудлигини ифодалайди;

  • субъектив шарт — шароитлар шахслилик, шахслараро муносабат, микро, макро ва мизе муҳитдаги ижтимоий психологик, коммуникатив, интерактив, перцептив таъсирлар ҳамда ўзаро таъсирларнинг муайян маромларига риоя қилишлиги билан тавсифланади;

  • моддий шарт — шароитлар инсон камолоти учун энг зарур ашёлар, воситалар, жисмлар, қуроллар билан таъминлангандагина мақсадга мувофиқ индивидуал ёки ҳамкорлик хатти-ҳаракатлари амалиётда қарор топиши мумкин;

Семинар машғулоти учун мавзулар


  1. Характер ҳақида умумий тушунча

  2. Характернинг физиологик асослари

  3. Характер тузилиши назариялари

  4. Характер ва шахс




Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish