Э. ғозиев умумий психология


Сезги турларининг психологик тавсифи



Download 3,91 Mb.
bet84/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

6. Сезги турларининг психологик тавсифи


Психология фанида учта катта гуруҳ (туркум)га ажратилган сезгилар (экстерорецептив, приорецептив, интерорецептив) ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Кўриш сезгилари

  2. Эшитиш сезгилари

  3. Ҳид билиш сезгилари. Экстероцептив

  4. Таъм билиш сезгилари

  5. Тери сезгилари

  6. Мускул-ҳаракат (кинестетик)

  7. Статик сезгилар. Проприоцептив

  8. Органик сезгилар. Интероцептив


6.1. Кўриш сезгилари.

Инсон томонидан ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгилари таркибига кириб, сезиладиган ранглар эса хроматик ва ахроматик турларга бўлинади.


Психофизиологик қонуниятга биноан ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб синганда ҳосил бўладиган ранглар хроматик ранглар деб аталиб, улар камалак ранглар ҳисобланади ва таркибига қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, бинафша тусларини қамраб олади. Бироқ мазкур рангларнинг турлари, кўринишлари табиатда хилма-хил ва ниҳоятда кўпдир. Одатда оқ ранг, қора ранг, кул ранг ва уларнинг турлича кўринишлари ахроматик ранглар деб номланади.
Кўриш сезгиларининг органи - кўз ҳисобланиб, у кўз соққаси ва ундан чиқиб келадиган кўрув нервларидан ташкил топгандир. Кўз соққасини ташқи томирлари ва тўр пардалари ўраб туради. Ташқи парданинг тиниқ бўлмаган оқ қисми склера ёки қотган, қаттиқ парда деб номланади, унинг олд томонига жойлашган бир мунча қавариқ қисми тиниқ мугузпарда бўлиб, унинг олдинги қисми рангдор парда деб аталади. Мазкур парданинг рангига биноан, унинг товланишига қараб, одамларда кўз кўк, қора, сариқ жило беради ва уларни биз кўк кўз, қўй кўз, қора кўз ва ҳоказо деб атаймиз. Рангдор парданинг ўрта қисмида юмалоқ тешик мавжуд бўлиб, биз уни қорачиқ деб атаймиз. Худди шу тешик орқали кўз ичига ёруғлик нурлари киради. Келаётган, тушаётган, ажраётган ёруғликнинг озлиги ёки кўплигига қараб, қорачиқ кенгайиши ёки торайиши жараёнлари ҳукм суради.
Кўзларнинг учинчи пардаси тўр парда деб номланиб, у кўз соққасининг деярли бутун ички юзасини қоплайди. қорачиқ билан рангдор парданинг орқасида икки томони қавариқ, тиниқ жисм кўз гавҳари жойлашган бўлади, ёруғлик нурлари унда тўпланиб, сўнг синади ва тўр пардага нарса ёки жисмнинг акси, сурати тушади. Халқа шаклдаги киприксимон мускулнинг узайиши ёки қисқариши туфайли гавҳар ё яссиланади ёки қавариқ ҳолига келади (жисм кўздан узоқлаштирилганда гавҳар яссиланади, кўзга яқинлаштирилганда эса у шар шаклига киради). Кўз гавҳарининг мазкур ҳосияти туфайли хоҳ узоқда, хоҳ яқинда бўлмасин, нарсаларнинг акси гавҳардан ўтиб, сўнг тўр пардасига тушаверади.
Кўз соққасининг гавҳар билан тўр парда ўртасидаги бутун ички юза шишасимон жисми деб номланувчи махсус тиниқ суюқлик билан қопланган бўлади. Тўр парда ранг ва ёруғликни сезиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда кўрув нервининг тармоқлари жойлашгандир. Ушбу тармоқларнинг чеккада учларида таёқчалар ва колбачалар деб аталадиган махсус нерв ҳужайралари мавжуддир. Инсон кўзининг тўр пардаси 130 миллионга яқин таёқча ва 7 миллионга яқин колбача бор деб тахмин қилинади. Колбачалар ёрдами билан хроматик (кундузги) ранглар кўрилади, холос. Таёқчалар ёруғликни яхши сезувчан бўлиб, хира ва қоронғи пайтларда ўз функциясини бажаради, ахроматик рангларни акс эттиради.
Тўр парданинг энг сезгир жойи - сариқ доғнинг асосан колбачалар билан тўлган марказий чуқурчаси ҳисобланиб, унга қайси нарсанинг акси тушса, худди шуни ҳаммадан равшанроқ кўрамиз. Объектга тик қараш натижасида кўз мускуллари унга қаратилади ва акс эттирилувчининг сурати сариқ доғга тушади, бундай тарздаги кўриш тўғридан кўриш дейилади. Агарда нарсаларнинг сурати сариқ доғдан ташқарида, яъни тўр парданинг бир жойида ранг ва ёруғликни сезадиган таёқчалар ва колбачалар мавжуд эмас, бу кўрув нервининг кўз соққасидан чиқиш жойи бўлиб, у ёруғликдан таъсирланмаганлиги учун кўр доғ деб аталади.
Одам кўзи рангларни тахминан 380 миллимикрондан 780 миллимикронгача узунликдаги тўлқинларнинг таъсирида сезади: 1) 780-610 қизил ранг; 2) 610-590 зарғалдоқ; 3) 590-575 сариқ; 4) 560-510 яшил; 5) 480-470 ҳаво ранг; 6) 470-450 кўк ранг; 7) 450-380 бинафша ранг сезилади.
а) Кўриш сезгиларининг хоссалари:

  1. Рангнинг тони (150 га яқин туслари).

  2. Очиқлик (қора билан оқ рангда 200 гача тус ажратилади).

  3. Рангнинг равшанлиги (600 га яқин).

  4. Рангнинг қуюқлиги (тонгнинг яққоллиги).

  5. Рангларнинг аралашиб кетиши (турли узунликлардаги ёруғлик нури)

б) Кўриш сезгиси жараёни:


Уч рангли сезиш назарияси:

  1. 1756 йилда М.В.Ломоносов асосий қоидаларини баён қилиб берган.

  2. 100 йилдан кейин немис физиги Г. Гельмгольц уни тўла исботлаб берган.

  3. Ушбу назарияга биноан, тўр парданинг колбачаларида учта асосий элемент мавжуддир, улардан бирининг қўзғалиши қизил ранг сезгисини, иккинчи бирининг қўзғалиши яшил ранг сезгисини ва учинчи бирининг қўзғалиши бинафша ранг сезгисини ҳосил қилади. Назарияга кўра, ёруғлик тўлқинлари бирданига учта элементни бир хилда қўзғатса, оқ ранг сезгисини вужудга келтиради. Лекин ёруғлик тўлқинлари икки ёки уч элементга таъсир қилса-ю, аммо бу таъсир бир текис кечмаса, у ҳолда сезувчи элементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалганлигига қараб, ҳар хил ранг сезгилари намоён бўлади.

Ҳозирги замон психологиясида рангларни сезиш ёлғиз тўр пардасидаги жараёнлар билангина эмас, балки мия пўстида юзага келадиган бошқа жараёнлар билан ҳам боғлиқ эканлиги тўғрисидаги маълумот мавжуддир. Замонавий маълумотларга биноан, таёқчаларда кўриш пурпури деган махсус модда борлиги исботланган. Кўзга ёруғлик таъсир этганда кўриш пурпури кимёвий йўл билан парчаланиб, таркибий қисмларга бўлинади ва мазкур жараён кўриш нервини қўзғатиб, ёруғлик сезгиси ҳосил қилади, қоронғиликда эса пурпур ўз функционал ҳолатини қайта тиклайди.
в) Кўриш сезгиларида махсус ҳодисалар:

  1. Ранг контрасти (кучсизланиш туфайли).

  2. Шапкўрлик.

  3. Ранг ажрата олмаслик (трахома) - кундузги ва тунги ҳайвонлар.



Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish