топшираётганингизда янгиланган браузердан фойдаланинг; эскирган браузерлар (масалан: Internet
Explorer 8) билан DV электрон тизимида муаммоларга дуч келиш мумкин.
Аризани шахсан ўзингиз, “виза консультантлари”, “виза хизматлари агентлари” ва бошқа шу каби
“ёрдамчилар”сиз тўлдиришингизни маслаҳат берамиз. Агар бирор киши сизга кўмаклашса ҳам,
ариза сизнинг ҳузурингизда тўлдирилиши лозим. Шунда сиз саволларга тўғри жавоблар тақдим эта
оласиз ва тасдиқлов варағи билан хусусий тасдиқлов рақамингизни қўлингизга ола оласиз.
Тасдиқлов варағи билан хусусий тасдиқлов рақамингизни ўзингиз учун сақлаб қўйишингиз ўта
муҳимдир. Мазкур маълумотларсиз дастурдаги мақомингизни билиш учун Интернет тизимига кира
олмайсиз. Бирор бошқа киши сизнинг ўрнингизга бу маълумотларни сақлаб қўйишни таклиф этса,
эҳтиёт бўлинг. Шунингдек, сиз E-DVда кўрсатган электрон почтага кириш ҳуқуқини сақлаб
қўйишингиз керак. DV дастурига оид фирибгарлик ҳақида маълумотлар учун
Кўп Сўраладиган
Саволларни
кўриб чиқинг. DV дастури ҳақида умумий маълумот ва сизга унда ариза топширишда
кўмаклашувчи босқичма босқич йўриқнома учун бизнинг
видео лавҳамизни
томоша қилишингиз
ҳам мумкин.
Тўлиқ ариза рўйхатдан ўтказилганда экранда сизнинг исмингиз ва махсус хусусий тасдиқлов рақами
тасвирланган тасдиқлов саҳифасини кўрасиз. Мазкур тасдиқлов саҳифасини маълумотингиз учун
принтердан чоп этиб олинг. 2021 йил, 8-майдан бошлаб, сиз
dvprogram.state.gov
саҳифасига қайтиб
кириб, Аризачи Мақомини Текшириш Функциясини (Entrant Status Check) босиб, ўз хусусий
тасдиқлов рақамингиз ва шахсий маълумотларингизни киритиб, аризангизнинг мақомини
(статусини) текшириш имкониятига эга бўласиз. Сиз Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси
(Entrant Status Check)дан фойдаланиб, DV-2022 дастурида сараланганингизни ва сараланган
бўлсангиз, аризангизни қандай давом эттириш бўйича йўриқномани кўришингиз мумкин. AҚШ
ҳукумати бу ҳақда сизга тўғридан-тўғри хабар бермайди. Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси
(Entrant Status Check) мурожаатингизга боғлиқ кейинги босқичлар ҳақидаги йўриқноманинг ягона
манбасидир. Aгар сиз сараланган бўлсангиз ва виза учун ариза ва керакли ҳужжатларни тақдим
қилсангиз, сиз иммиграцион виза суҳбатингиз санасини текшириш учун Entrant Status Checkдан
фойдаланишингиз керак. Саралаш жараёни ҳақида қўшимча маълумот учун
Кўп Сўраладиган
Саволларни
кўриб чиқинг.
Электрон аризангиз (E-DV)ни тўлдириш учун қуйидаги маълумотларни тақдим этишингиз шарт.
Барча талаб этилган маълумотларни тўғри киритмаслик сизни DV дастуридан четлатишга олиб
келади:
1.
Исм
– фамилия, исм - айнан паспортда кўрсатилганидек киритинг. Агар исмингиз фақат бир
қисмдан иборат бўлса, уни фамилия ўрнида киритиш керак.
2.
Жинс
– эркак ёки аёл.
3.
Туғилган сана
– кун, ой, йил.
Do'stlaringiz bilan baham: