Dv-2022-Instructions-Uzbek pdf


 Агар менинг Е-DV аризамни тизим рад этса мен аризамни қайта топширсам бўладими?



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/27
Sana22.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#96374
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
DV-2022-Instructions-Uzbek

21. Агар менинг Е-DV аризамни тизим рад этса мен аризамни қайта топширсам бўладими? 
Ҳа, аризангиз 2020 йил 10 ноябрь, сешанба куни Шарқий Стандарт Вақт (GMT-5) бўйича 12:00 
гача тўлдирилиб топширилса бўлгани. Е-DV тизими биринчи аризангизни рад этса, қайта ариза 
топширганингиз учун сизга нисбатан жазо чораси кўрилмайди. Интернетнинг ҳаракатларини 
олдиндан айтиш мураккаблиги туфайли, рад этилганлик хақидаги хабарни дарҳол олмаслигингиз 
мумкин. Сиз токи тўлиқ ариза қабул қилиб олиниб, тасдиқ хабари жўнатилгунга қадар, неча марта 
зарур бўлса, шунча марта ариза топширишга харакат қилишингиз мумкин. Тасдиқлов хабарини 
олганингиз аризангиз топширилганидан дарак беради ва бу хабарнома олингач, аризани қайта 
топширишга ҳаракат ҚИЛМАНГ. 
22. Аризамни топширганимдан кейин электрон тасдиқлов хабарномасини қанчалик тез 
оламан?
Тасдиқлов хабарномаси, шу жумладан, сиз ёзиб олиб, сақлаб қўйишингиз зарур бўлган тасдиқлов 
рақами сизга дарҳол етиб келиши керак. Аммо Интернет системаларининг фаолиятини олдиндан 
айтиш мураккаблиги баъзи кечикишларга сабаб бўлиши мумкин. Тўлиқ ариза қабул қилиниб, 
тасдиқ хабари жўнатилгунча “SUBMIT” тугмасини қайта-қайта босишингиз мумкин.
Бироқ, 
тасдиқловчи маълумотлар саҳифаси чиққандан сўнг ўзингизнинг маълумотларингизни қайта 
киритманг.


23. Мен SUBMIT тугмасини босдим, лекин тасдиқлов рақамини олмадим. Агар мен бошқа 
ариза топширсам, дастурдан четлатиламанми? 
Агар сиз тасдиқлов рақамини олмаган бўлсангиз, сизнинг аризангиз рўйхатдан ўтмаган. Сиз 
бошқа ариза топширишингиз керак. Бу такрорий деб ҳисобланмайди. Тасдиқлов рақамини 
олганингиздан сўнг, маълумотларингизни қайта топширманг. 
ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ САРАЛАНИШИ 
24. Аризам сараланганини қандай билиб оламан? 
 
2021 йил, 8 майдан то 2022 йил, 30 сентябргача ўз тасдиқлов рақамингиздан фойдаланиб, E-DV 
dvprogram.state.gov
 веб саҳифасидаги Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status 
Check) га киришингиз мумкин бўлади. Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status 
Check) аризангиз сараланганлиги ҳақида маълумот олиш, мурожаат қилиш жараёнидаги 
навбатдаги босқичлар билан танишиб чиқиш ва иммиграцион визага мурожаат этиш учун 
суҳбатингиз қачонлигини билишнинг ягона йўли бўлади. Барча мавжуд визаларнинг 
ишлатилганлигини таъминлаш учун, Давлат Департаменти 2021 йил, 8 майдан кейин қўшимча 
сараланганларни хабардор этиш учун Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status 
Check)дан фойдаланиши мумкин. Бирор ўзгаришлар эҳтимоли учун тасдиқлов рақамингизни 2022 
йил, 30 сентябргача сақлаб қўйинг. Давлат Департаменти томонидан маъқулланган Турли 
Миллатларга Мансуб Иммигрантлар учун Визалар (DV) Дастурига ариза бериш ва Аризачи 
Мақомини Текшириш учун Интернетдаги ягона саҳифа - 
dvprogram.state.gov

 
Давлат Департаменти сизнинг аризангиз сараланганини (ғолиб бўлганингизни) сизга хабар қилиш 
учун сиз билан БОҒЛАНМАЙДИ. (Кўп Сўраладиган Саволларда 24-саволни кўринг) 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish