5-БОБ.ТЕМАТИК КАРТАЛАР.
1.ТЕМАТИК КАРТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Геогграфик карталар шартли равишда умумгеографик ва тематик карталарни ўз ичига олади.Сўнгги йилларда махсус карталар тематик карталар деб юритилмоқда. Чунки махсус карталар дейилганда буюртма асосида тузилган карталар тушинилади.Бундан ташқари чет-ел мамлакатларида тўғридан-тўғри тематик карталар деб айтилади.Бу картада бирорта мавзуга оид ,мазмуни асосан бир соха ташкил қилган карталарни кўз олдимизга келтиришимиз керак.Унда умумийгеографик карталарни бирорта елементи ёки бирорта сохаси тўлиқ тасвирланади. (Масалан;ахолиси)Угдан ташқари умугеографик карталарнинг элеиентлари бошқа бўлган воқеа ва ходисалакнинг табиий ёки социал-иқтисодий кўрсаткичлари кўрсатилиши мумкин.
Тематик карталарда бошқа элементлари ҳам тасвирлаб ,ундан ориентлар сифатида фойдаланилади.Бу географик асос вазифасини бажаради.
Географик асосдаги элементларни танлашда картанинг асосий мазмуни билан ёрдамчи элементлар орасидаги боғлиқлик ҳисобга олиш керак.Масалан; Иқлм карталарини тузишда сув объекти билан рельеф ҳам тасвирланади , улар бир-бирига боғлиқ.Саеоат корхоналарини тузишда темир йўл ва республика ахамиятига ега бўлган автомагистрал йўл ва сув йўли ҳам берилади.
Тематик карталарда воқеа ва ходисаларнинг жойланишигина берилибгина қолмасдан,уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳам тасвирланади.Миқдор кўрсаткичлар мутлоқ ванисбий миқдорда берилади.Шуниси характерлики, тематик карталарда воқеа ва ходисалар маълум маълум бир вақтдаги маълумотларга асосланиб ривожланиши (ёки пасайиши ва структурасини) картографик тасвирларда тушунарли қилиб образли белгилар асосида кўрсатилади.Тематик карталар 2 катта гурухларга бўлинади.
1.Табиий карталар
2.Социал-иқтисодий карталар.
2.ТЕМАТИК КАРТАЛАРНИНГ КЛАССИФИКАСИЯСИ.
Географик карталар шу даражада турли-туманки, уларни хусусиятларига қараб ўргалиниши керак.Улар илмий классификатсия қилингаеда алохида типдаги карталарда тасвирланаётган воқеа ва ходисаларнинг ўзига хос қонуниятини аниқлаш ва ўрганишда, карталарни системага солиб каталог тузишда,карталарни жойлаштаришга қўл келади. Географик карталар егалланган худуди бўйияа ,мазмуни, масштаби,олдига қўйган мақсадига кўра классификатсиялаштирилади.Эгалланган худуди бўйича қуёидагиларга ; дунё карталари,яримшарлар ,материк,окефнлар ва районлар картасига бўлинади.
Карталар мазмуни ва тематикаси бўйияа умумгеографик ва тематик карталарга бўлинади.Бу 2ла гурух яна майдаланиб кетади.Тематик карталар 2 қисмдан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |