Нусха кўчиришни 3 хил йўл билан бажарилади.
а) калька
б) Шаклни нусха кўчирувчи қоғоз орқали тушириш ёки нусха нусха билан санчиб кўчириш
в) ёруғлик нури билан кўчириш.
Калька ёрдамида кўчириш учун калькани карта устига қўйиб ,кнопка ёки скрипка билин маҳкамланади. ,қалам билан калька устидан контурлар бўйлаб кўчирилиб чиқилади.Калькада ранг бериш ёки ўқиш қийин бўлгани учун калькани батман батман қоғози устига қўйиб,контурлар устидан қалам билан босиб юргазиб чиқилади.Қаламнинг батман қоғозига тушиб қолган изи устидан қалам юргизиб,сўнг ранг берилади.Нусхани капирка орқали тушириш учун оқ қоғоз устига капирка,унинг устига эса карта қўйиб,картадаги контур устидан қалам юритилади.Нини ёрдамида нусха олиш учун карта остига қоғоз қўйилиб,картадаги асаосий чизиқларни бурилиш ва характерли нуқталари нини санчилиб қоғозга ўтказилади,сўнг бу нуқтқлар бирлаштирилиб контур хосил қилинади.Ёруғлик нури асосида нусха кўчириш анча осон ва нусха сифатли чиқади.Нусха махсус кўчириш столи ёрдамида кўчиралади.
Бунинг учун карта столнинг устки қисмида ўрнатилган ,сўнг устига қўйилиб устига батман қўйилади,стол чироқлари ёқилса ,карта контурлари қоғоз устидан кўриниб турилади.Контурлар устидан қалам юрилиб чиқилади.Бундай стол бўлмаган тақдирда кундуз кунлари дераза ойналаридан фойдаланилса бўлади.
Карталарни катталаштириш ёки кичайтириш учун катак усулидан фойдаланилади.Бунинг учун карта қаламда 1 см ли катакларга бўлинади,томондаги катаклар тартиб номери билан ,2-томондагилари харфлар билан белгиланади.Масалан;картани 2 марта катталаштириб чизиш керак бўлса ,батманга томонлари 2 см бўлган катаклар чизилади,катаклар картадек номерлар ва харфлар билан белгиланади.Сўнг картадаги контурлар шакли катаклар ёрдамида чизиб чиқилади.Кичрайтирилган нусхани хам худди шу йўл билан чизиў мумкин.Лекин унда неча марта кичрайтириш керак бўлса ,оқ қоғоздаги катаклар картадагидан шунча марта кичик қилиб чизилади.
Карталарни катталаштариб чизишда эпидеаскопдан ҳам фойдаланилса бўлади,карталарни катталаштириш ёки кичайтириш учун мактаб пантографидан фойдаланилади.Бунинг учун текис столнинг 1 томонига карта,2-томонига оқ қоғоз маҳкамлаб қўйилади.Пантограф кнопкасини (1) столнинг 1 чеккасига,картани ёнига санчиб қўцилади,сўнгра пантографдаги махсус юргизични (2) картадаги контурлар устидан юргизилади,бу вақтда чизувчи махсус қалам (3) қоғоз устида картани керакли катталикда чизаверади.Картани қандай катталикда чизиш керак бўлса , пантограф сурғични шу катталикка қўйилади.
Картани тайёр картографик асос ёрдамида чизиш бирмунча осон.Картографик фабрикаларда оч қора ёки ҳаво рангни ,хар хил масштабда картографик асос бланка карталар ишланади.Бундай карталарга бошқа карталардан хар хил маълумотларни чизиш мумкин.Бланка карталарга картографик тўр,давлат чегаралари ,дарёлар,асосий шахарларни,горизанталлар ёрдамида рельефни ҳам тузиш мумкин.Мактабларда фойдаланиладиган контурла карталар ҳам бланкали карталар бир хилидир.
Картографик тўр чизиб,сўнг карта тузиш бир оз мураккаброқ бўлиб бу усулда асосан дунё,яримшарлар карталарини чизиш мумкин.Картшграфик тўр чизиш йўли ҳақида картографик проекциялар темасида тўхтаб ўтилди.
Биз юқорида карталарни чизиш йўллари ҳақида айтиб ўтдик.Лекин чизилган карталар жихозланмаса,карта бўлмайди.Бунинг учун картани бўяшни ҳам билиш керак.Картани бўяшдан олдин бўяладиган худуд аниқланиб,номерлаўтирилади. , сўнгра ўзига мос бўёқ танланади.Картани бўяшда кўпроқ акварель бўёқлар ишлатилади.Бунинг учун олдиндан керакли қуюқликда ранг тайёрлангандан сўнг кичик стаканга ёки махсус бўёқ қуйиладигантарелкаларга қуйиб қўйилади ва тиндирилади.Бўёқни очроқ рангда тайёрлаш керак.Рпнгни тўқ қилиш керак бўлса ,бўялган жой қуритилиб,2,баъзан 3-4 марта бўялиши керак.Картадаги бўяладиган жой бўялиб,бўлгандан сўнг чизиқлар керакли рангдаги туш билан рейсфедер,кривоножка ва перо ёрдамида чизилади,пунсонлар эса циркуль ёки кроноциркуль билан туширилади.Географик объектларни номлари ахамиятига қараб ,махсус картографик шрифтларда ёзилади.Картанинг юқори қисмига каттароқ шрифтда ёзилади.Мактабдагеография ва картографиядан машқлар бажаришда бир қанча махсус ўқув қуроллари ва асбобларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |