Германиянинг пуллик олий ўқув юртлари
Германияда пуллик олий ўқув юртлари, бу аввало, тижорий олий ўқув юртларидир. Таъкидлаш керак-ки, таълимнинг баҳоси унинг сифати ва қулайлигига боғлиқ эмас. Давлат органлари, энг яхши немис компаниялари ёки ишлаб чиқариш компаниялари билан боғлиқ кўпгина тижорий олий таълим муассасалари ўзининг моддий-техник имконияти билан мақтанмаса ҳам бўлади. Айтиш керакки,Мюньхен техника университети, Берлин мустақил университети, Гейделберг университети, Людвик-Максимилиана номидаги университетлар эса энг яхши бепул немис университетлари ҳисобланади.
Шунинг учун Германиядаги пуллик олий таълим муассасаларининг нафақат баҳосини, балки ўқув дастури, ОТМнинг даражаси ва махсус давлат аккредацияси сонини ҳам диққат билан ўрганиб чиқиш керак.
Шунингдек, пуллик кўринишдаги ОТМлар бўлиб, улар анча қиммат, аммо уларнинг ўқув дастурлари бошқа давлат нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда тузилган бўлиб, жуда сифатли ва талаба бу олий ўқув юртини тугатгач, бирданига икки диплом, яъни икки университет дипломига эга бўлади.
Иккинчи бу кўринишдаги қизиқарли пуллик дастур жуда йирик ўқув дастурлари бўлиб, ўқув жараёнига анчагина маблағ сарфлашга тўғри келади. Масалан, бу тиббиётдаги махсус дастурлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга талабалар хусусий компаниялар томонидан грант-стипендиялари олишлари ҳам мумкин.
Одатда бу компаниялар талабаларнинг ўқишлари учун тўлов қилишади ва талаба ўқишни битиргач, яхши маош бериш шарти билан 2-5 йилгача ишлаб беради.
Шундай қилиб, компания ўзига яхши билимга эга бўлган ёш мутахассисларни жалб қилади.
Германиянинг ОТМларида нафақат немис тили, инглиз тилида ҳам ўқиш мумкин. Ўтиладиган фанлар ўқув дастурларининг (бакалаврда камроқ, магистрларда кўпроқ) аксарияти инглиз тилида. Шундай ўқув дастурлари ҳам борки, қисман бўлса-да, француз, испан, италян ва бошқа тилларда ҳам ўтилади. Германиянинг давлат ОТМларида инглиз тилида ўқийдиганлар, жумладан, чет элликлар учун ҳам бепул.
Германияда ўз фуқаролари, шунингдек, хориж олий таълим олиши учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиши керак.
1. Келажакда оладиган мутахассислигини танлаши.
2. Ўқув дастурини танлаш керак. (ҳатто бир нечтасини)
3. Ўқув дастурларига мувофиқлигига тайёргарлик кўриш керак.
4. Зарур ҳужжатларни тайёрлаши.
5. ОТМга кириш учун ариза тайёрлаши ва ҳужжатларини жўнатиши керак.
6. ОТМдан таклифнома олиши ва талабалик миллий визасини ҳужжатлаштирилиши керак.
7. Германияга келиб, талабаликка қабул қилингач, ўқишни бошлаши керак.
8. Ўзининг шахсий ўқув режасини тузиши керак.
9. Ўзингизга мақбул бўладиган даражадаги барча модуллардан ўтишингиз керак.
10. Барча зарур амалиётлардан ўтиш керак.
11. Германия билан ҳамкорликдаги хориж ОТМларида бир ёки икки семестр ўқиш тавсия этилади.
12. Битирувчи ўқув дастурларига кўра диплом иши ёзиши ва ҳимоя қилиши, давлат имтиҳонини ҳам топшириши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |