Дунё, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва ўзбекистон республикаси ер ресурслари ва улардан


Ўзбекистон тупроқларининг майдони



Download 50,76 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi50,76 Kb.
#138651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-mavzu

Ўзбекистон тупроқларининг майдони


Тупроқлар



майдони

минг га

барча ер юзасига нисбатан, фоиз

Баланд тоғларнинг оч тус-қўнғир

540

1,18

Ўртача баландликдаги тоғларнинг жигарранг ва







қўнғир

1662

3,66

Тўқ тусли бўз

1055

2,31

Типик бўз

3051

6,70

Оч тусли бўз

2592

5,71

ўтлоқ-бўз ва бўз ўтлоқ

781

1,71

Бўз тупроқлар минтақасининг ботқоқ-ўтлоқ







Сур-қўнғир тусли

78

0,16

Қумли чўл

11408

25,26

Тақирли тупроқлар ва тақирлар

1372

3,01

Ўтлоқ –тақирли ва тақирли-ўтлоқ

1784

3,94

Чўл зонасининг ўтлоқ

465

1,01

Чўл зонасининг ботқоқ-ўтлоқ

1796

3,95

Шўрхоклар

58

0,14

Қумлар

1970

4,12

Бошқа ерлар (сув юзаси, тоғ қоялари кабилар)

12413

27,33

Жами










4118

9,04




45585

100,00

1990 йилда жумҳурият аҳоли жон бошига ҳисобланган ҳайдалма ерлар 0,20 гектарни, суғориладиган ҳайдалма ерлар атиги 0,17 гектарга баробар бўлган.


Суғориладиган ерларнинг 60 фоизга яқини бўз тупроқлар минтақасида, қолган қисми чўл зонасида жойлашган. Суғориладиган ерларда яримгидроморф ва гидроморф тупроқлар майдони 60 фоиздан кўпроқ. Гидроморф тупроқларнинг энг кўп қисми Хоразм вилоятида бўлиб, ер ости сизот сувлари сатҳи 1 м дан юқори бўлган майдонлар 19 фоизни, 1-2 м – 8 фоизни ташкил этади. Шунингдек, яримгидроморф ва гидроморф тупроқлар жумҳуриятнинг йирик дарё водийлари ва дельталари, шунингдек ўзлаштирилган тоғ олди текисликларининг кўпгина районлари (Мирзачўл, Қарши чўли каби), Фарғона водийси ва Қорақалпоғистон жумҳуриятининг суғориладиган ерларида анча майдонни эгаллайди.
Кейинги йилларда суғориладиган майдонлар асосан чўл зонаси тупроқлари ( тақирли тупроқлар, сур-қўнғир тусли тупроқлар, қумли чўл туроқлари каби) ва қисман оч тусли бўз тупроқлар ҳамда типик бўз тупроқлар ҳисобига ўзлаштирилиб, кенгайиб борди.
Маълумки, суғориладиган ерлар унумдорлиги ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги майдонларнинг қайта шўрланиши натижасида анча пасаяди. Тупроқда туз тўпланиш жараёнлари ва тупроқнинг такрорий шўрланиши, айниқса чўл зонасида оч тусли бўз тупроқлар минтақасида кучли бормоқда.
Ҳозириги вақтда шўрланган ерлар майдони 1968 йилдагига нисбатан 770,7 минг гектарга ошди. Аммо 1968-1988 йилларда ўзлаштирилган 1,4 млн. гектар суғориладиган ерлар чўл зонасининг шўрланган ва шўрхокланган ерлари ҳисобига рўй берганлигини, ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун ҳам Амударёнинг қуйи оқими қисмида шўрхоклар майдони 1960 йилда 85 минг гектар бўлса, 1989 йилга келиб 253 минг гектарга етди. Орол денгизининг қуриб бораётганлиги туфайли минтақамизда чўл-саҳроланиш жараёни кучайиб, унинг атрофида унумсиз-чўл, чўл – тақир ва шўр тупроқлар ҳосил бўлиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг деҳқончилик қилинадиган ноҳияларида экинларни жойлаштиришнинг илмий жиҳатдан асосланмаган экиш струтурасининг юзага келиши, тупроқлар сув ва шамол эрозиясининг кучайишига олиб келди.
Ўзбекистоннинг лалмикор (баҳорикор) зонасида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда, жумладан ҳайдаладиган ерлардан фойдаланишда, жумладан ҳайдаладиган

баҳорикор ерларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларида катта ўзгаришлар рўй берди. Йиллар бўйича лалмикор экинлар майдони қуйидагича бўлди:


1913 йилда 365,0 минг гектар; 1935 й – 1081,0; 1943-1465,0 минг, 1966 йилда –922 минг ва ҳозирги вақтда 778,0 минг гектарни ташкил этди. Кўриниб турибдики, Улуғ Ватан уруши йилларида лалмикор экинлар майдони энг кўп бўлиб, 1990 йилга келиб унинг майдони деярли 2 баробар камайди.
Одатда шундай ерлардан фойдаланилаётганда атмосфера ёғинлари миқдори қараб: нам билан яхши таъминланган, чала таъминланган ва нам билан таъминланмаган лалмикор зоналар ажратилади. Ернинг нам билан таъминланиш даражаси тупроқ минтақалари билан бевосита боғлиқ равишда ўзгаради. Жумладан, жигарранг ва тўқ тусли бўз тупроқлардан иборат юқори минтақа одатда атмосфера ёғинлари билан яхши таъминланган лалмикор зонага, типик бўз тупроқли ўрта минтақа нам билан чала таъминланган ва оч тусли бўз тупроқлардан иборат пастки минтақа эса нам билан таъминланмаган зонага киради.
Лалмикор деҳқончилик учун яроқли ерлар Ўзбекистон 3414,4 минг гектар бўлиб, жумладан тоғ жигарранг тупроқлари –317,8 минг гектарни, тўқ тусли бўз тупроқлар – 651,7, типик бўз тупроқлар –1609,1, оч тусли бўз тупроқлар –835,8 минг гектарни ташкил этади.
Лалмикор майдонлар паст тоғлар ва тоғ қияликларидан иборат адир ерларда жойлашганлиги сабабли, унинг анча қисми тупроқлари сув эрозиясига учраган. Жумладан, жигарранг ва тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган зонанинг 75, типик бўз тупроқларнинг 48, оч тусли бўз тупроқлар зонаси лалмикор ерларнинг 36 фоизи эрозияланган. Эрозияга учраган лалмикор ерлар асосан яйловлар сифатида фойдаланилади.
Лалмикор экинлар майдонининг асосий қисми Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент ва Жиззах вилоятларида жойлашган. Кейинги йилларда лалмикор (айниқса оч тусли бўз тупроқли) ерлар қисман суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларга айлантирилмоқда. Ўзбекистоннинг чўл зонасидаги катта ер ҳудуди яйловлар сифатида фойдаланилиб келинмоқда. Унинг 30 млн. гектарга яқин умумий майдонидан 11,4 млн. гектари сур қўнғир тусли тупроқларга, 13 млн. гектаридан кўпроғи қумлар ва қумли тупроқларга, қолган қисми эса ўтлоқ-тақир тупроқлар, тақирлар, тақирли тупроқлар ва шўрхокларга тўғри келади.
Ўзбекистоннинг келгусида суғориш учун мўлжалланган асосий ер массивлари 16,6 млн. гектар бўлиб, шундан 86,1 фоиз (14,3 млн.га) чўл зонасида, 13,9 фоиз (2327 минг гектари) бўз тупроқлар минтақасида жойлашган (О.Комилов, М.Муратов, 1979).
Ўзбекистоннинг тоғ (жигарранг ва оч қўнғир-ўтлоқ-дашт) тупроқлари майдони 2,2 млн. гектардан ошиқроқ. Рельефи жуда мураккаб ва ўнқир-чўнқир бўлгани сабабли, баландликдаги тоғлар минтақасидаги тупроқларнинг унумдорлиги юқори бўлишига қарамасдан, унда экинлар майдони жуда кам. Бу зона ерлари юқори маҳсулдор чорва яйлви ҳисобланиб, унда жумҳуриятнинг асосий ўрмон майдонлари жойлашган. Ўрмонлар сув оқимини тартибга солиб туришда ва тупроқларни эрозиядан муҳофаза қилишда муҳим роль ўйнайди.
Тоғ тупроқларидан деҳқончиликда фойдаланиш имкониятлари ҳам катта. Жумладан, тоғ жигарранг тупроқларнинг (майдони 832 минг гектардан) 317,8 минг гектари лалмикор экинлар учун яроқли ерлар ҳисобланади ва нам билан яхши таъминланган зонага киради.
Жигарранг тупроқлардан юқори жойлашган оч қўнғир ўтлоқи-дашт тупроқлари (784 минг га) асосан чорва моллари боқиладиган ёзги яйлов сифатида фойдаланилади.
Тоғ тупроқларидан мева боғлари ташкил этиш ва узумчиликда фойдаланиш юқори самара беради.
Мустақил ишлаш учун саволлар



  1. Дунё ер ресурслари ва дунё деҳқончилиги майдонини кенгайтириш учун имкониятга эга бўлган тупроқ ресурслари қандай?

  2. МДҲ да кўпроқ тарқалган тупроқлар майдони ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш аҳволи?

  3. Ўзбекистон жумҳурияти тупроқ ресурсларининг жойлашиши, уларнинг ҳолати ва майдонини таърифланг?


Download 50,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish