ДУНЁ, МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ.
Режа:
Дунё Ер ресурслари ва улардан фойдаланиш.
МДҲнинг тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш.
4. Ўзбекистон жумҳуриятининг тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш.
Ер ресурслари группалари, дунё, МДҲ ва Ўзбекистон жумҳурияти ер ресурслари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар, Ўзбекистон тупроқларининг майдони, суғориладиган ва лалмикор ерлар, уларнинг ҳолати.
Ер ресурсларининг кишилар ҳаётидаги роли беқиёс. Айниқса ҳозирги вақтда ер шарида аҳоли сонининг кўпайиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиб бориши, ривожланиб бораётган саноатнинг турли тармоқларини хом-ашё билан таъминлаш зарурияти, қишлқ хўжалик аҳоли пунклари, йўллар, қурилиш, транспорт ва фойдали қазилма бойликлари илаб чиқаришни янада ривожланиши ер ресурсларидан самарали фойдаланиш янги вазифаларни қўймоқда.
Узоқ даврлар давомида кишилик жамиятидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш асосан янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига олиб борилади. ХХ асрга келиб куррамизда қишлоқ хўжалик учун зарур яроқли ерларнинг чегараланган миқдорда эканлиги аниқ бўлди. Аммо шунга қарамасдан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерлар ҳисобида саноат ва турли қурилиш мақсадлари учун ажратилган ва банд ерлар 5 млн. гектардан ошди. Аҳолининг тез ўсиши ва унинг норационал хўжалик фаолияти натижасида ҳар йили 6- 7 млн. гектар маҳсулдор ерлар йўқотилмоқда (В.А.Ковда, 1981). Натижада ҳар бир кишига тўғри келадиган ер ресурслари майдони йилига 2 фоиз, антропоген таъсир ва тупроқ қопламининг бузилиши натижасида ҳосилдор қишлоқ хўжалик ерлари эса 6 – 7 фоиз камаймоқда (Б.Г.Розанов).
Ҳар бир кишини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун 0,3 га, яшаши учун 0,07 –0,09 га ер керак бўлади. Бу муаммолар фақат ердан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлаш натижасида ҳал қилиниши мумкин.
Ер ресурслари асосан 3 группага:
1) маҳсулдор ерлар; 2) кам маҳсулдор ерлар; 3) маҳсулдор бўлмаган ерларга ажратилади.
Маҳсулдор ер ресурсларига ҳайдалма ерлар, боғ ва экин майдонлари, ўтлоқлар ва яйловлар, ўрмонлар ва бутазорлар; кам маҳсулдорлигига – тундра ва ўрмон тундраси ерлари, ботқоқликлар ва чўл майдонлари; маҳсулдор бўлмаган ерларга қурилиш билан банд ва кишилар фаолияти натижасида бузилган ерлар, қумликлар, жарликлар, музлик ва қор билан қопланган ерлар киради.
Ер шарининг ер фонди 13392 млн.га, яъни барча ер юзасининг қарийб тўртдан бир қисмига тенг (94-жадвал). 8608 млн гектар маҳсулдор ерларнинг деярли ярми (4553 млн гектари) ни қишлоқ хўжалик ерлари ташкил этади. Шундан 1507 млн гектари ҳайдаладиган ерлар, боғлар ва плантациялардан иборат. Бу барча ер фондининг 11,2 фоиз (ер юзасига нисбатан 3 фоиз) ни ташкил этади.
Жаҳон бўйича қишлоқ хўжалигида флйдаланиладиган ерларнинг умумий майдони кўпайишига қарамасдан, ҳар бир кишига тўғри келадиган ерлар миқдори камайиб, ҳозир 1,5 гектар ( шу жумладан 0,4 гектарга яқин ҳайдалма ерлар) ни ташкил этади.
94-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |