Дунё, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва ўзбекистон республикаси ер ресурслари ва улардан



Download 50,76 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi50,76 Kb.
#138651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-mavzu

Жаҳонннинг умумий ер баланси


(М.В.Андришин, П.Ф.Лойко бўйича, 1980)




Умумий майдони, млн.га

майдони, фоиз

Ер фондига нисбатан

Умумий қуруқликка нисбатан

Ер юзасига нисбатан

Жаҳон ер фонди

13392

100

89,9

26,2

Маҳсулдор ерлар

8608

64,4

57,7

16,9

жумладан













қишлоқ хўжалик ерлари













шундан:

4553

33,9

30,5

9,0

ҳайдалма ерлар

1417

10,5

9,5

2,8

боқлар ва плантациялар

90

0,7

0,6

0,2

ўтлоқ ва яйловлар

3046

22,7

20,4

6,0

ўрмон ва бутазорлар

4055

30,2

27,2

7,9

Кам маҳсулдорлар ерлар

2778

20,8

18,6

5,4

аҳоли пунктлари, саноат ва













транспорт ерлари

402

3,2

2,7

0,8

кўллар, дарёлар, сув ҳавзалари

317

2,4

2,1

0,6

тундра ва ўрмон тундра

734

5,5

4,9

1,4

ботқоқликлар

400

3,0

2,7

0,8

чўллар

925

0,9

6,2

1,8

Маҳсулдорлиги йўқ ерлар

2006

15,1

13,1

3,9

инсонлар бузган ерлар

450

3,4

3,0

0,9

қумлик ва жарликлар

378

2,8

2,5

0,7

муз ва қор босган ерлар

1178

8,9

8,0

2,3

Антарктида

1523

-

10,2

3,0

Жами қуруқлик

14915

-

100

29,2

Жахон океани

36105

-

-

70,8

Ер юзаси

51020

-

-

100

Жаҳон ер фондидан фойдаланишнинг ахбороти шуни кўрсатадики, ер курраиз ер ресурслари чегарасиз эмас ва улардан тўғри, самарали фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Янги ерларни ўзлаштириш жуда катта меҳнат ва маблағ талаб этади. Шунинг учун келгусида янги ерларни ўзлаштириш билан бир қаторда ҳозир фойдаланиладиган тупроқлар унумдорлигини ва ўрмонлар маҳсулдорлигини оширишга катта эътибор берилади.

  1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган барча турдаги ерлар 607,787 млн.га бўлиб, ўрмон ва бутазорлар 806,999 млн.га, ботқоқликлар 115,993, буғучилик яйловлари – 343,277 млн. гектарни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган (607,8 млн.га) ердан ҳайдаладиган майдонлар, кўп йиллик дарахтзорлар, партов ерлар ва томорқалар билан бирга 234,3 млн.га (ёки умумий ер фондига нисбатан 10,6 фоиз); пичанзорлар –46,4 (2,1 фоиз), яйловлар –327,0 млн.га (14,5 фоиз).
Ер фонди катта бўлса-да, аммо унинг кўпчилик қисми қишлоқ хўжалиги учун кам яроқли ерлардир. Жумладан, 54 фоиз ҳудуд совуқ табиий иқлим қишлоқ хўжалик минтақасига киради ва унинг ниҳоятда катта майдони буғучилик яйловлари, тайга ўрмонлари ва ботқоқликлари билан эгалланган.
14-15 фозга яқин ҳудуд чўл ва чала чўлларга тўғри келади. Йиллик ёғинлар миқдори 200-300 мм ни ташкил этганлигидан лалмикор деҳқончилик майдонларда кам ривожланган. Зонада оч тусли каштан, қўнғир ва сур қўнғир тусли тупроқлар билан бирга, шўртоб ва шўрхоклар ҳам кенг тарқалган. Ундаги 95 фоиз майдон чорвачиликда яйлов

сифатида фойдаланилади. Қўйчилик ва қорамолчилик учун табиий ем-хашак базаси ҳисобланади. Аммо яйловларни сув билан таъминлашни яхшилаш ва молларни боқишни тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Чўл ва чала чўллардаги ҳайдаладиган ерлар барча ҳайдаладиган ерларнинг фақат 4 фоизини ташкил этади. Зонада деҳқончиликни ривожлантириш учун ерларни суғориш ва турли мелиорация тадбирларини кенг миқёсда олиб бориш талаб этилади. Деҳқончилик қилинадиган районлар асосн, дашт, ўрмон-дашт, қуруқ дашт ва шунингдек тайга зонасининг жанубий қисмларида жойлашган.


Ҳозирги вақтда ўзлаштириш учун зарур бўлган унумдор тупроқларнинг катта массивлари деярли йўқ. Мавжуд ерлар ҳам, уни мелиорациялаш учун катта маблағ ва меҳнат талаб этади. Ҳисоб-китобларга кўра, МДҲ келгусида ҳайдаладиган ерларнинг кенгайтиришнинг потенциал имконияти 45-75 млн. гектарни ташкил этиши мумкин. бу резерв ерларнинг кўпроқ қисми Европа қисмидаги жанубий тайгада, Сибирь ва Узоқ Шарқ, Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг чала чўллар ва чўллар зонасида жойлашган. Масалан, Ўзбекистондаги келгусида суғориш учун (имконияти бўлган)яроқли ерларнинг 14,3 млн. гектари (86,1 фоизи) чўл зонасида жойлашган.

  1. Ўзбекистон табиий-иқлим шароитларининг, мураккаблиги бу ерда тупроқларнинг хилма-хил бўлишини ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Кеинги йилларла инсонларнинг актив таъсири натижасида ерлан фойдаланиш структурасида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди.

Ўзбекистон жумҳурияти территориясининг тахминан учдан икки қисми чўл зонасида жойлашган бўлиб, унда асосан сур-қўнғир тусли тупроқлар (25,26 фоиз), қумли чўл тупроқлар ва қумлар (30,34 фоиз) кенг тарқалган. Бўз тупроқлар билан бира жумҳурият умумий майдонининг 23 фоизини ташкил этади. Баланд ва ўртача баландликдаги тоғларнинг қўнғир ва жигарранг тупроқлари 4,5 фоизга яқин (97 – жадвал). Ўзбекистоннинг умумий худуди 45585,0 минг гектар бўлиб, жумладан қишлоқ хўжалик корхоналарида 33 млн. гектардан кўпроқ ер майдони фойдаланилади. Яйлов ва пичанзор ерлар – 23403,9 минг, барча суғориладиган ерлар 4,2 млн. гектар (шундан ҳайдалиб суғориладиган3592,5 минг га, лалмикор ҳайдалма ерлар 778,3 минг гектар. Кўп йиллик дарахтзор 337,1 минг га, шундан суғориладиган 234,8 минг гектарни ташкил
этади.
97-жадвал

Download 50,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish