Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Технологик муҳитлардаги металлар газ коррозиясининг баъзи



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

6.3. Технологик муҳитлардаги металлар газ коррозиясининг баъзи 
ҳоллари 
Кимё саноатида кўпгина технологик жараёнлар ёки уларнинг маълум 
босқичлари газ муҳитида юқори ҳарорат ва юқори босим остидаги 
шароитларда кечади.
100 дан 200–300°С гача бўлган ҳароратларда кўпгина газлар унчалик 
хавфли эмас. Газларнинг кимёвий фаоллиги ва металлар газ коррозиясининг 
тезлиги 200–300°С дан юқори ҳароратларда кескин ортади. Масалан, хлор 
200°С дан юқори водород хлориди – 300°С дан юқори, олтингугурт диоксиди, 
азот диоксиди, олтингугурт буғлари эса – 500°С дан юқори ҳароратларда 
темир қотишмаларига таъсир қила бошлайди. 
Технологик газ муҳитларининг бундай ўзига хослиги ва уларнинг 
саноатда кенг ишлатилиши металларнинг реал шароитларда ўзини тутишини 
батафсил кўриб чиқишни тақозо этади.
6.3.1. Пўлатнинг углеродсизланиши 
Юқори ҳароратларда газ фазасидаги кўпгина технологик жараёнлар 
пўлатнинг декарбюризацияси ва углеродсизланиши туфайли мураккаблаша-
ди. Бу ҳолнинг моҳияти шундан иборатки, 650 °С дан юқори ҳароратларда 
оксид плёнкасининг ҳосил бўлишидан ташқари плёнкага тегиб турган металл 
сиртининг углеродга танқислиги вужудга келади. Яъни, пўлатнинг сирт 
қатламларида углерод миқдори камаяди. Бундай жараён таркибида О
2
, Н
2
О 
ёки СО бўлган оксидловчи атмосферада кўпроқ кузатилади. Бундай ҳолат 
водород муҳитида ҳам кузатилиши мумкин. 
Декарбюризация кўпгина кимёвий жараёнлар билан бирга амалга ошиши 
мумкин. Масалан, олтингугурт хом ашёсини ўтда тоблаб пишириш 750–
850°С, турли оксидловчи муҳитларда (О
2
, Н
2
О, СО) метаннинг конвер-сияси 
700–1000°С ҳароратларда амалга оширилади. Бундай жараёнлар қаторига кўп 
турдаги ёниш жараёнларини, оксидловчи крекингни ва бшқаларни киритиш 
мумкин. Декарбюризация пўлатнинг қаттиқлигини ва мустаҳкамлигини 
пасайтиради, ундан тайёрланган буюмларнинг хизмат муддатини 
камайтиради.
Углеродсизланиш ҳодисасининг асосида цементит – Fe
3
C нинг 
қайтарилиш жараёни ётади: 
Fe
3
C + 1/2O
2
= 3Fe + CO 
Fe
3
C + СО
2
= 3Fe + 2СО 
Fe
3
C + H
2
O = 3Fe + CO + H

650°С дан юқори ҳароратда углероднинг диффузия коэффициенти металл 
атомларининг диффузия коэффициентидан катта бўлади. Натижада 
ҳаракатчан металл атомлари реакция зонасига диффузияланади ва оксидлов-


142 
чи билан таъсирлашади. Углероднинг пўлатдаги диффузия тезлиги 
металлнинг оксидланиш тезлигидан катта бўлади. Ҳимоя плёнкаси ҳали ҳосил 
бўлмаган дастлабки вақтларда декарбюризация кузатилмайди. Металл 
закининг ҳосил бўлиши секинлашганда углеродсизланаётган пўлат 
қатламининг қалинлашуви кузатилади. Қўшимча қиздириш давомида бу 
қатламнинг чуқурлиги бир неча миллиметргача бориши ммумкин.
Газ муҳитидаги Н
2
О, CO
2
ва О

нинг миқдори ортиши билан декарбюри-
зацияланиш даражаси ортади. Аксинча, газ муҳитидаги СО ва СН

миқдори-
нинг ортиши углеродсизланиш даражасини пасайтиради.
Пўлатга алюминий ва вольфрамнинг қўшилиши декарбюризацияга 
мойилликни пасайтиради. Хром, марганец ва кобалт жараёнга кам таъсир 
кўрсатади, кремний, никел, ванадий эса деярли таъсир қилмайди. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish