Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Кимёвий коррозия механизми



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

3.8. Кимёвий коррозия механизми. 
Ҳимоя плёнкаларини ҳосил қилиш жараёнида Me
n+
,
O
2–
ва электрон 
заррачалари қатнашади. Электр зарядланган заррачалар ва электронлар 
коррозия маҳсулотларининг кристалл панжарасида ҳаракатланади. Агарда 
ионлар ёки металл атомларининг диффузия тезлиги катта бўлса, оксид 
плёнканинг ташқи сиртида ҳосил бўла бошлайди. Аксинча, плёнка орқали 
асосан кислород диффузияланадиган бўлса, металл билан плёнка чегараси 
плёнканинг ўсиш зонаси бўлади. Кўпгина ҳолларда диффузияланадиган 
заррачаларнинг тезликлари бир-бирига яқин бўлади, бундай ҳолларда ўсиш 
зонаси плёнканинг ичида бўлади. Бундай ҳолатнинг схематик кўриниши 3.12-
расмда кўрсатилган.
 
 
 
 
 
3.12-расм. 
Вагнер 
назарияси 
бўйича металлнинг 
оксидланиш схемаси. 
Кўп ҳолларда диффузиянинг асосий йўнаши сифатида атомларнинг ёки 
металл ионларининг плёка орқали ташқарига томон ҳаракат йўналиши қабул 
қилинади. Баъзи ҳолларда кислороднинг бу йўналишга нисбатан тескари 
ҳаракат йўналиши олинади. 
Металллардаги оксид ва тузли плёнкалар ион кристалл панжара 
тузилишига эга. Одатда улар ион, баъзи ҳолларда эса электрон ўтказувчан-
ликка эга. 


42 
Заррачаларнинг икки хил ҳаракат йўналишини фарқлаш лозим:
1) ионларнинг уларнинг концентрацияси кичик бўлган томонга 
ҳаракатланиши, яъни диффузия жараёни; 
2) электр майдони таъсирида ионларнинг ҳаракатланиши, яъни миграция. 
3.4-жадвалда бази металларнинг атом ва ион радуслари келтирилган. Бу 
жадвалдан кўринадики, металл ионларининг радиуси уларга мос келувчи 
атомларнинг радусидан кичик. Демак, металлдан оксид плёнка орқали асосан 
металл ионлари ва электронлар ҳаракат қилади (3.12-расм). Кислород 
ионларининг диффузияси бу йўналишга қарма-қарши йўналишда амалга 
ошади. Бунда кислород атомларининг ионизацияси плёнканинг ташқи сиртида 
амалга ошади. 
3.4-жадвал 
Баъзи бир атомларнинг ва ионларнинг радиуслари
(Паулинг назарияси бўйича) 
№ Элемент номи Атом рамзи Атом радиуси, Å Ион Ион радиуси, Å
1. 
Водород 

– 
H

1,27 
2. 
Алюминий 
Al 
1,43 
Al
3+ 
0,50 
3. 
Магний 
Mg 
1,62 
Mg
2+ 
0,65 
4. 
Калий 

2,23 
K

1,33 
5. 
Калций 
Ca 
1,97 
Ca
2+ 
0,99 
6. 
Титан 
Ti 
1,49 
Ti
3+ 
0,69 
7. 
Хром 
Cr 
1,25 
Cr
3+
Cr
6+
0,65 
0,52 
8. 
Темир 
Fe 
1,26 
Fe
2+ 
Fe
3+ 
0,75 
0,67 
9. 
Кобалт 
Co 
1,25 
Co
2+ 
0,82 
10. Никел 
Ni 
1,25 
Ni
2+ 
0,78 
11. Мис 
Cu 
1,28 
Cu

0,96 
12. Рух 
Zn 
1,31 
Zn
2+ 
0,74 
13. Молибден 
Mo 
1,39 
Mo
6+ 
0,62 
14. Кумуш 
Ag 
1,44 
Ag

1,26 
15. Қўрғошин 
Pb 
1,74 
Pb
2+ 
1,21 
16. Кислород 

0,6 
O
2– 
1,40 
17. Олтингугурт 

1,04 
S
2– 
1,84 
18. Хлор 
Cl 
1,07 
Cl

1,81 
Жадвалдан кўринадики, металл ионларининг радиуси кислород ионининг 
радиусидан кичик. Шунинг учун диффузия жараёнида металл ионларининг 
ҳаракатчанлиги катта ва плёнканинг ўсиш зонаси ташқи чегара томон 
силжиган бўлади. Кристалларнинг эриш температурасидан кичик 
температураларда қаттиқ жисмларда диффузия (3.13- ва 3.14-расмлар) 
қуйидаги икки механизмнинг бири бўйича боради: 


43 
1) кристалл панжара тугунлари оралиғи бўйлаб атом ёки ионларнинг 
ҳаракати билан; 
2) панжарадаги бўш тугунлар орқали ёки дислокациялар ва доналар 
чегараси бўйлаб атом ёки ионларнинг ҳаракати билан; 
Биринчи механизм панжара ўлчамларига нисбатан унча катта бўлмаган 
ўлчамларга эга бўлган металл ионлари ҳосил қиладиган оксидларда амалга 
ошади. Бундай механизм билан AgCl, ZnO, AI
2
O
3
плёнкалари ҳосил бўлади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish