Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Металлар сиртида газларнинг адсорбцияланиши



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

3.3. Металлар сиртида газларнинг адсорбцияланиши 
Фазаларнинг бўлиниш чегарасида модда концентрациясининг ўзгаришига 
адсорбция дейилади.
Адсорбцион мувозанат, яъни чегаравий қатлам билан 
чегараловчи фазалар орасида модданинг мувозанатлашган тақсимланиши 
динамик ҳолат бўлиб, тез амалга ошади.
Қаттиқ жисм сиртида жойлашган заррачалар ортиқча энергияга эга 
бўлади. Шу сабабли атроф муҳит молекулалари металлга тортилади ва унинг 
сиртида тўплана бошлайди (корнцентрланади). Бу жараён мусбат иссиқлик 
эффекти билан доимо ўз-ўзидан боради.
Адсорбциянинг икки — физикавий ва кимёвий (хемосорбция) кўриниши 
мавжуд. 
Физикавий адсорбция вандер-ваальс кучлари билан ўзаро боғлиқ. Металл 
сирти билан атсорбат молекулалари орасидаги боғланиш энергияси унчалик 
катта эмас (тахминан 40-50 кЖ/моль). Бунда мувозанат тез амалга ошади. 
Адсорбцияланган моддалар металл сиртидан осонгина олиниши мумкин. 
Физикавий адсорбция адсорбатнинг конденсацияланиш ҳароратига яқин 
бўлган паст ҳароратларда янада яққол кечади. 
Хемосорбция деб адсорбцияланадиган модда ва металл молекулалари 
иштирокида борадиган кимёвий реакция жараёнига айтилади. 
Бундай 
жараёларда атомлар орасидаги боғланиш энергияси 150-160 кЖ/моль қиймат 
атрофида баҳоланади. Металл ва оксидловчи молекулалари орасидаги 
боғланиш ион характерига эга. Бунда металл адсорбцияланувчи модда 
атомларига электронларни беради. Хемосорбция жараёни жуда тез 
(секунднинг улушларича вақтда) амалга ошади. Бу жараёнда адсорбцияланган 
плёнканинг ташқи сирти манфий, ички сирти эса — мусбат зарядланади.
Ҳарорат Т = const бўлганда қаттиқ жисм сиртидаги барқарорлашган 
адсорбат миқдори билан концентрация ёки Р босим (агар адсорбат газ бўлса) 
орасидаги функционал боғланиш адсорбция изотермаси дейилади.
Адсорбция изотермаси биринчи марта Ленгмюр томонидан назарий 
изоҳлаб берилган. Унинг томонидан жараён моделини соддалаштирувчи бир 
неча таъкидлар қилинган, улар қуйидагилардан иборат: 
• адсорбент сирти энергетик жиҳатдан биржинсли; 
• адсорбат заррачалари сиртда бир-бири билан қатъиян ўзаро 
таъсирлашмайди;
• сиртдаги бирта фаол марказга адсорбцияланган модданинг бирта 
заррачаси тўғри келади;
• фақатгина мономолекуляр адсорбцион қатлам ҳосил бўлади.
Адсорбция жараёнининг тезлиги 
υ
ад
газнинг босими Р га ва металл сирти 
бўш қисмининг катталигига тўғри пропорционал бўлади: 
υ
ад 

K
ад
Р (1 — ϴ) (3.1) 


29 
бу ерда 
K
ад
— адсорбция жараёни тезлигини характерловчи катталик;
Тескари — десорбция жараённинг тезлиги сезувчан молекулалар билан 
қопланган сирт юзасига тўғри пропорционал бўлади: 
υ
дес 

K
дес
ϴ (3.2)
бу ерда 
K
дес
— десорбция жараёни тезлигини характерловчи катталик; ϴ — 
адсорбат заррачалари билан қопланган металл сиртининг улуши;
Мувозанат ҳолати юзага келганда адсорбция тезлиги десорбция тезлигига 
тенг бўлади: 
υ
ад 
= υ
дес
(3.3)
(3.1) ва (3.2) тенгламаларга асосан 
K
ад
Р (1 — ϴ) 
K
дес
K
дес
ϴ (3.4) 
Бу тенгламани ϴ га нисбатан ечиб қуйидагини оламиз: 
ϴ 

К
дес
Р
К
дес
+𝑃 К
ад
(3.5) 
Сурат ва махражни 
K
дес 
га бўлиб, 
K
ад
/
 K
дес
 =
b деб қабул қилиб қуйидаги 
тенгламани ҳосил қиламиз:
ϴ 

𝑏𝑃
1+𝑏𝑃
(3.6) 
бунда b — адсорбция коэффициенти.
(3.6) ифода Ленгмюр формуласи дейилиб, изотермалар ифодаси 
ҳисобланади. Унинг график кўриниши 3.3-рамда ифодаланган. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish