Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

9.2.4. Хромлаш
Хромли қопламалар турли хилдаги машина ва жиҳозларни коррозиядан 
ва механик ейилишлардан ҳимоялаш мақсадларида кенг қўлланилади. 
Хромли қопламаларнинг ҳимоя-декоратив ва функционал кўринишлари 
мавжуд. Хром пўлатга нисбатан катод ролини ўйнаганлиги сабабли уларнинг 
контактида пўлат емирилади. Шу сабабли пўлат сиртидаги хромли 
қопламалар яхлит ва ғовакларсиз бўлиши лозим. Пўлат буюмларни атмосфера 


231 
шароитида ҳимоялаши учун бир қаватли хромли қопламаларнинг қалинлиги 
камида 40 мкм бўлиши лозим.
Мис ва мис қотишмаларининг сиртлари никел тагқатламлари устидан 
хром билан қопланади. Рух, алюминий, магний қотишмаларидан тайёрланган 
деталларни кўпқаватли қопламалар билан қоплангандан сўнг хромлаш ахши 
самара беради.
Хромлаш электролитининг асосий компонентлари хром(VI) оксиди – 
Сr
2
О

ва сулфат кислотаси ҳисобланади. Сr(VI) бирикмасининг сувли 
эритмасида Н
2
Сr
2
О
7
ва Н
2
СrО
4
кислоталарининг аралашмаси ҳосил қилинади. 
Эритмада бу кислоталар динамик мувозанатда бўлади: 

2
СrО
4
↔ Н
2
Сr
2
О
7
+ Н
2
О 
Электролиз пайтида катодда бир вақтнинг ўзида Сr
+6 
нинг Сr
+3
гача ва 
ундан кейин хром металлигача қайтарилиши, шунингдек водород ионининг 
разряди амалга ошади. Ток бўйича хромнинг чиқиши 15–25 % дан ошмайди. 
Хромлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Катодда хромнинг ажралиши 
жуда катта ток зичлигида (1000–3000 А/м
2
) рўй беради. Ҳар бир температура 
учун хромнинг ўтириши юз бермайдиган ток зичлигининг минимум 
қийматлари мавжуд бўлади.
Электролизнинг режимларини ўзгартириб, 
ялтироқ, хира (кулранг) ва 
«сутсимон» 
хром қопламаларини ҳосил қилиш мумкин. Ялтироқ ёпишмалар 
энг юқори қаттиқликка, асосий металл билан яхши илашишга ва энг кам 
мўртликка эга. Хира-кулранг қопламалар юқори мўртлиги билан ажралиб 
туради. Сутсимон хромли қопламалар юқори қаттиқликка, эластикликка, жуда 
кам ғовакликка ва юқори ҳимоялаш қобилятига эга. 
Қаттиқ эксплуатация шароитларида ишлайдиган машина ва аппаратлар-
нинг пўлат деталлари икки қаватли хром билан: пастки қавати – сутсимон ва 
утки қавати – ялтироқ қатлам билан қопланади. Бу коррозиядан жуда яхши 
ҳимоя ва керакли декоратив сифатлар билан бирга ейилишга қарши юқори 
чидамлиликни таъминлайди.
Деталларнинг сирти коррозиябардош бўлиши билан бир қаторда 
ёруғликни қайтариш коэффициенти кичик бўлиши талаб этиладиган ҳолларда 
қора хромли ҳимоя-декоратив қопламалардан фойдаланилади. Қора рангли 
бошқа 
қопламаларга 
нисбатан 
қора 
хром 
қопламалари 
юқори 
коррозиябардошлиги билан ажралиб туради. Бундай қопламалар кўпинча 
сутсимон ёки ялтироқ хром, ёинки никел тагқопламалари устидан ётқизилади. 
Қора хром қопламалари 75 % металл хромдан ва 25 % хром оксидидан иборат 
бўлади. 
Таркибида Сr(VI) бирикмалари бўлган эритмалар орқали хром қоплама-
ларини ҳосил қилишнинг анъанавий жараёнлари экологик хавфли 
ҳисобланади. Сr(VI) нинг рухсат этиладиган чегаравий концентрация миқдори 


232 
– 0,02 мг/л, Сr(III) учун эса – 0,07 мг/л ни ташкил қилади. Шу сабабли 
ишлатилган галванооқавалар мураккаб тозалаш тизимидан ўтади.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish