Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


нометалл материаллар  ноорганик материаллар



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
нометалл материаллар 
ноорганик материаллар
ва
 
органик материаллар
га бўлинади.
 
Ноорганик материалларга
тоғ жинслари, силикат материаллари, 
керамика ва б. киради. 
Органик материалларга
полимер маҳсулотлар, каучук асосли 
материаллар, графит ва унинг ҳосилалари ва б. киради.
Конструктив ўзига хослик нуқтаи назаридан металлмас қопламалар 
вкладишлар ва монолит қалин қатламли қопламаларга бўлинади. Уларнинг 
принципиал фарқи шундаки, вкладишлар мустақил конструкцион материал 
сифатида «идиш ичидаги идиш» тамойили асосида ишлатилиши мумкин. 
Вкладишлардан фарқли ҳолда монолит қопламаларнинг ишга лаёқатлилиги ва 
уларнинг механик мустаҳкамлиги фақат уларнинг таглик билан адгезияланиш 
ҳолидагина таъминланиши мумкин. Шунингдек вкладишлар ва қопламалар 
қалинлиги билан ҳам фарқ қилиши мумкин. Вкладишларнинг қалинлиги бир 


196 
неча ўн миллиметргача етсада, монолит полимер қопламаларининг қалинлиги 
1,5-2 мм дан ошмайди.
Юқори агрессивликка эга бўлган муҳитларда барча қопламаларга 
қўйиладиган энг асосий талаб – изоляцилаш механизмининг кучли бўлиши, 
яъни қоплама муҳит билан таглик ўртасидаги контактни тўла бартарафлаши 
лозим. Бу масалани икки йўл билан ҳал қилиш мумкин: бир хил материал 
асосидаги мономер қопламанинг қалинлигини ошириш ёки турли хилдаги 
композицион материаллардан «сендвич» типидаги кўп қаватли қопламалар-
дан фойдаланиш. Моноқопламаларнинг қалинлигини ошириш одатда, ички 
кучланишнинг вужудга келишига ва улар механик барқарорлигининг 
бузилишига сабаб бўлади.
Кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида кўп ҳолларда коррозидан 
ҳимоялаш мақсадида турли ҳилдаги материаллардан кўпқаватли қопламалар 
олинади. Қопламаларда одатда, турли функционал вазифаларга эга бўлган 
учта зонани ажратиб кўрсатиш мумкин:

тупроқ, яъни ҳимояланадиган сиртга тегиб турган ва таглик билан 
боғлиқлик барқарорлигини аниқловчи қатлам; 

қопламанинг изоляцияловчи ва механик хоссаларини аниқловчи асосий 
(ўрта қисм) қоплама;

агрессив муҳит билан бевосита контактда бўладиган сиртки қатлам. 
Охирги қатлам баъзида қопламага абразивбардошлик, ҳўлланиш ва 
бошқа шу каби қўшимча специфик хоссаларини бериш учун фойдаланилади. 
Ноорганик табиатга эга бўлган материалларнинг кимёвий турғунлиги 
асосан уларнинг кимёвий ва минералогик таркиби, ғоваклиги, структура 
тузилиши билан аниқланади. Кислоталарга бардошли материалларга 
эримайдиган ёки қийин эрийдиган кислотали оксидлар – кремнезем, паст 
асосли силикатлар ва алюмосиликатлар киради. Таркибида асосий оксидлар 
бўлган материаллар ишқорларда чидамли бўлиб, минерал кислоталарда улар 
чидамли эмас. Уларга мисол тариқасида оҳактош, магнезит ва қурилиш 
цементларини келтириш мумкин.
Бардошлилик тўғрисида гап кетганда материалнинг минералогик таркиби 
ҳам катта аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда полиминерал ҳисобланадиган табиий 
тоғ жинслари уни ташкил қилувчи алоҳида қисмлари термик кенгайиш
коэффициентининг тулича эканлиги сабабли температуранинг кескин 
ўзгариши оқибатида дарз кетиб парчаланишга мойил. Кристалл тузилишга эга 
бўлган материалларнинг бардошлилиги аморф материалларникига нисбатан 
юқоридир. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish