ЧУМЧУҚ СЎЙСА ҲАМ ҚАССОБ СЎЙСИН!
Дўппи тор келса ўйлаймизда,
Маъқул мақол бор халқимизда.
қассоб билмаса уринмасин,
“ Нуноқ“ бўлса устоз бўлмасин!
Яна гап такрор Абрамовда,
Терма бошлиғи”Билимдон”да.
Тағин куйдирди,”Асаб”ўйнаб,
“ Ҳобби”си ,доллар мураббийда!
Икки қуённи роса қувлади,
“ Бунёдкор”ҳамда термада ишлаб,
Тўғри танқидлаб, зўр савалашди,
Ташлади бирини, овринқираб!
Термада ҳам ҳеч , натижа йўқ,
Мухлислар кўнгли эмасдир тўқ.
Тактика суйуқ, ҳужумлар паст.
Савияси хира,қилишди қаст!
Галиулин бир бор ,термада бўлди,
Ўйини “Пуч”, Россияда,йўқ.
Синовми бу иш тушунмадик,
Алибоев, Зотеевда битган ўқ!
Одилни қўйди ҳимояга,
Асл дирижёр керакмасми.
Кримец,Сергеев нега ўйнамас,
Бу таркибда ютуқ бўларми?!
Уч гол урди,рақиб қаҳшатиб,
Термани ёш болага ўҳшатиб.
Абрамов узурда беззирайиб,
Алвидо,мураббий сизга жавоб!
Ўзбек футболи дунёга манзур,
Қоил қолишган, Эркин, Жалолга.
Дарбоза тўрин бузган Генага,
Ҳайкал ўрнатдик хизматига!
Ўзбек футболи кучаяр албат,
Энди ёш иқтидорларга новбат.
Абрамовдан ҳеч ,кутмаймиз ножат,
Футболда бўлсин,зафарлар фақат!
Термада мавжуд,имтиёз, обру,
Танлаб олиш ҳам санъатдир бу.
Ёшларга берайлик,ўйин навбат,
Омад ёр булсин ,кутайлик фақат!
Ғуломжон Ҳамидов,
18 июнь.2021 йил.
Тошкент шаҳри.
Do'stlaringiz bilan baham: |