Достон ва унинг турлари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Достон – халқ оғзаки ижодининг энг йирик жанри бўлиб, у қаҳрамонлик, ишқий-
саргузашт, фантастик мазмунга эга бўлган воқеаларни баён қилувчи асар.
Қаҳрамонларнинг саргузаштлари, ўзаро муносабатлари ва кечинмаларини кенг
кўламда тасвирловчи йирик ҳажмли лиро-эпик асар достон дейилади.
Достон давр, тузумдаги халқ руҳиятини, хусусиятларини акс эттиради. Замонлар
ўтиши билан улар янги-янги мавзулар ва ғоявий мазмун билан бойиб боради.
Достонлар халқ томонидан яратилгач, ижодкор халқ улар орқали ўз мақсадлари, орзу-
истаклари, ҳис-туйғуларини ифодалайди.
Одатда, достонларнинг биринчи ижодкори унутилиб, улар наслдан наслга, авлоддан
авлодга ўтиши натижасида халқ мулкига айланади.
Достонлар мавзу жиҳатидан ранг-баранг, мазмунан хилма-хил бўлганлиги боис
уларнинг қуйидаги турлари мавжуд: қаҳрамонлик достонлари, романтик – ишқий-
саргузашт достонлар, тарихий достонлар.
Достонлардаги асосий қаҳрамонлар қиёфасида инсонпарварлик, ватанпарварлик,
мардлик, жасурлик, дўстлик, вафодорлик, садоқат каби олижаноб фазилатлар
умумлаштирилади.
Халқ оғзаки ижодидаги “Алпомиш” қаҳрамонлик достони бўлса, “Гўрўғли”, “Равшан”,
“Рустамхон”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” кабилар ишқий-саргузашт достонларидир.
“Рустамхон”да ўз даврининг ижтимоий-сиёсий муносабатлари, ишқ-муҳаббат
саргузаштлари, турли фантастик уйдирмалар, эртакларга хос воқеаларнинг юксак
бадиияти билан йўғрилган тасвирлар кишини ҳаяжонга солади. Асар матнида
халқимизнинг қадимий, бой тилига хос фазилатлар, халқона ибора ва ифодалар, шу
тилнинг имконияти, нафосати, кучи ва қудрати ҳам ёрқин намоён бўлган.
Шу тил воситасида асар қаҳрамонларининг ҳар бирига хос фазилатлар, ўрни билан
эса, айрим қусурлар ҳам ёрқин бўёқларда кўрсатиб берилган.
Азиз ўқувчи! Халқ достонларини бахшилар ижросида эшитганмисиз? Агар
Достон ва унинг турлари
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
бахшиларнинг достонни ички овоз билан куйлашини, минг-минг мисрани ёддан,
оҳангга солиб ижро қилишини эшитсангиз, сизни, албатта, ҳаяжонга солади,
туйғуларингизни жунбушга келтиради, тўлқинлантиради. Айниқса, бу сиз билган, сиз
ўқиган достонларнинг ижроси бўлса, унинг таъсир кучи янада ортиқ бўлади. Шунда
халқ ўз достонларини неча минг-минг йиллардан бери нега сақлаб, асраб-авайлаб
келаётганининг сабабларини англайсиз.
“Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим
муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг
ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий
нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан
Do'stlaringiz bilan baham: |