72
100 китоб тўплами
зонтал тармоқланган илдизлари тўплам ҳосил қилиб, ўсим-
ликнинг вегетатив қайта тикланиши ва кўпайишини таъмин-
лашда иштирок этади. Чуқур жойлашган горизонтлардан сув
ва унда эриган минерал моддаларни олишни таъминлайди-
ган яхши ривожланган илдиз системаси бўлганлиги учун су-
мах нафақат бой тупроқларда, балки яхши ривожланмаган,
унумдор бўлмаган, шағалли тупроқларда ҳам ўсади.
Агротехник
тадбирлар.
Ошловчи сумахнинг уруғлари
1 гектар ҳисобига мўлжаллан-
ган кўчат етиштириш учун, 7-8
кг уруғ махсус тайёрланган 1х5
метр полларга экилади. Уруғ-
нинг унувчанлиги 80-85% ни
ташкил этади. Уруғ экилгандан
сўнг йил давомида лейкада суғорилади. Ниҳоллар тайёр
бўлгунга қадар тупроқ намлиги доимий равишда сақланиб
борилади ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 йил давомида
уруғдан ундирилган ниҳоллар 25-30 см га етади.
Кейинги
йилда плантация ташкил этиш учун майдон тайёрланади.
Ошловчи сумах кўчатларини экишга ажратиб қўйилган
майдон 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Баҳорда текисланади
ва молаланади. Қўлда ёки чуқурча ковлагич ёрдамида диа-
метри 40x40 см ўлчамда, ўсимлик оралиғи 4-5 метр ва 30 см
чуқурликда кўчатлар ўтқазилади. Ана шу чуқурчанинг ҳар би-
рига бир челакдан фосфор аралаштирилган чири ган гўнг (1:5)
солинади. Чуқурча тубидаги тупроққа ўғит аралаштирилади.
Экиш олдидан кўчатларга қуйидагича ишлов бери лади:
зарарланган илдизлари олиб ташланади, барча илдизлар-
нинг учлари қирқилади, тупроқ устидан буғланишни камай-
тириш учун поя узунлиги қисқартирилади, бу эса кўчатнинг
73
Доривор ўсимликларни ўстириш ва
етиштириш
41–
китоб
яшовчанлигини ошириш ва ривожланиш имконини беради.
Экиб бўлинганидан кейин “окучник”- чопиқ асбоби ёр-
дамида ошловчи сумах экилган уячалар яқинидан суғориш
эгатлари олинади. Уячалардаги тупроқ тўла намиқадиган
даражада жилдиратиб суғорилади. Биринчи йили 9 марта-
гача суғорилади (апрель-июнь 1 тадан, июль-август 2 тадан,
сентябрь-октябрь 1).
Ҳар 2-3 суғоришдан кейин культивация қилинади, чуқур-
лардан ўсиб чиққан йирик бегона ўтлардан тозаланади.
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, культиватор чуқур ботга-
нида ёки қўл кучи билан чуқур чопилганида илдиз тармоғи
зарарланиши мум кин.
Тавсия этилган агротехникага қатъий амал қилинганда
6-7 йилда мевага киради. Кўчатлар 8-10-йили ва ундан ке-
йинги йилларда ялпи гуллайди ва мевага киради.
Ошловчи сумах ялпи ҳосилга кирганда гектар ҳисобига
15-20 центнерни ташкил этади.
Тавсиялар.
Фарғона водийсида, Самарқанд, Тошкент ва
Сурхондарё вилоятларида катта масштабли плантациялари-
ни ташкил этиш мумкин бўлган кичик дарахтдир.
Do'stlaringiz bilan baham: