ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМ-АШЁ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШ, ҚУРИТИШ ВА САҚЛАШ
Ўсимликлар ўз таркибида турли касалликларга шифо бўладиган, инсон организмига шифобахш таъсир этадиган биологик фаол моддаларни синтез қилади ва сақлайди. Шу сабабли улар доривор ўсимликлар деб аталади ва тиббиётда доривор воситалар сифатида қўл-ланилади. Биологик фаол моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида бир хил миқдорда тўпланмайди, улар асосан ўсимликларнинг ер остки органларида – илдизи, илдизпояси, туганаги ёки пиёзида йиғилса, баъ-зилари аксинча, ер устки қисмида – барги, гули, меваси, уруғи, пўстло-ғида тўпланади.Доривор хом-ашё тайёрлаш ва улар асосида дори препаратлар тай-ёрлаш ёки уларни соф ҳолда ажратиб олиш учун ўсимликларнинг айнан шу биологик фаол бирикмалар кўп йиғилган органларидан фойдалани-лади. Дори тайёрлаш, дори препаратлари ёки соф ҳолдаги дори модда-лар олиш учун ишлатиладиган биологик фаол бирикмаларга бой бўлган ўсимлик органлари доривор маҳсулот деб аталади. Доривор маҳсулот сифатида ўсимликнинг барча органлари (барги, гули, меваси, уруғи, пўстлоғи, куртаги, илдизи, илдизпояси, туганаги, пиёзбошиси) айрим ҳолларда ўсимликнинг бутун ер устки қисми қўлланилиши мумкин. Баъзан ўсимлик органларидан бирламчи ишлов бериш йўли билан (эфир мойлари, ёғлар, шира, шарбат) ёки ўсиб турган ўсимликдан (смола, дарахт елимлари, дарахт шираси) олинган моддалар ҳам доривор маҳсулот бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлиги доривор воситаларни стандартлаштириш бўйича ишларни илмий-техник бошқармаси фаолия-тини координациялайди. Фан ва техника тараққиётига ҳамда илғор таж-рибаларга асосланган ҳолда стандартлаштириш техника тараққиётини жадаллаштириш, ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда иш-лаб чиқариладиган маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган мажбу-рий меъёрлар, талаблар ва қоидаларни давлат корхоналарига, муасса-ларга, ташкилот ва идораларга режали равишда татбиқ этиш билан ҳалқ хўжалигини идора қилишда катта хизмат қилади. Доривор воситалар ва доривор ўсимлик маҳсулотлари учун норма-тив-техник ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқ-ланган соҳа стандарт ОСТ 42-1-71 “Доривор воситалар ва доривор ўсимлик маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиблари”га биноан тузилади. Норматив-тех-ник ҳужжатлар доривор воситалар сифатини доимий равишда яхшила-нишини таъминлаши ҳамда ўз талабларини фан ва техника ютуқлари асосида доим мукаммаллаштириши керакДоривор маҳсулотлар ўсимлик таркибида биологик фаол моддалар кўп тўпланган, яъни сифати ошган даврда тайёрланади ва доривор пре-паратлар учун ишлатилади. Шунга кўра, маҳсулотлар ўсимликлардан турли фаслларда йиғилади ва улар ўз қимматини йўқотмаслиги учун зудлик билан қуритилади ёки қуритилмай фармацевтика заводи, фабр и-ка ва лабораторияларига юборилади. Доривор ўсимликларни теришни соат 900-дан соат 1600 гача ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Терилган хом-ашё қуритиш жойига терилгандан 3-4 соатдан сўнг кечиктирмай келти-рилиши зарур. Одатда, ўсимликларнинг ер устки яшил массалари –барглари, яшил поялари- гуллаш даврида, мевалари- етилиши даврида, илдизлари ва илдизпояси эса кеч кузда фаол таъсир этувчи моддаларини ўзида кўп сақлайди. Ўсимликларнинг барги, гули, яшил поялари қуруқ хавода, эрталаб-ки шудринг кўтарилганидан сўнг йиғилиши лозим, шудринги билан тайёрланган хом-ашё тезда қорайиб қолади. Доривор ўсимликларни ер устки қисмларини саватларга зичлаштирмасдан жойлаштириш керак. Ҳўллигича ишлатилмайдиган маҳсулотларни ўз вақтида қуритилмаса, ўсимлик органлари намлик ва иссиқлик таъсирида қизиб, таркибидаги биологик фаол моддалар парчаланади, доривор ўсимликлар ўз қиммати-ни йўқотади. Доривор хом-ашё маҳсулотларини тайёрлаш муддатлари ҳар бир доривор ўсимлик учун турличадир. Доривор хом-ашёни йиғиш қисқа даврларда амалга оширилади. Ўсимликнинг доривор хом-ашё тайёрлаш мақсадларида қуйидаги органлари тайёрланади : НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Доривор маҳсулотлар ва уларнинг турларига тавсиф беринг?
2. Доривор ўсимликларнинг доривор органларини тайёрлаш муддат-ларини айтиб беринг?
3. Доривор ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ва қуритишнинг замо-навий усулларини айтинг?
4. Доривор ўсимликлар маҳсулотларини cақлаш усуллари ва
босқичларини санаб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |