Доривор ўсимлик хом-ашё маҳсулотларини тайёрлаш, Қуритиш ва сақлаш



Download 17,53 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi17,53 Kb.
#919047
Bog'liq
jj33


ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМ-АШЁ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШ, ҚУРИТИШ ВА САҚЛАШ
Ўсимликлар ўз таркибида турли касалликларга шифо бўладиган,
инсон организмига шифобахш таъсир этадиган биологик фаол
моддаларни синтез қилади ва сақлайди. Шу сабабли улар доривор
ўсимликлар деб аталади ва тиббиётда доривор воситалар сифатида қўл-ланилади. Биологик фаол моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида
бир хил миқдорда тўпланмайди, улар асосан ўсимликларнинг ер остки
органларида – илдизи, илдизпояси, туганаги ёки пиёзида йиғилса, баъ-зилари аксинча, ер устки қисмида – барги, гули, меваси, уруғи, пўстло-ғида тўпланади.
Доривор хом-ашё тайёрлаш ва улар асосида дори препаратлар тай-ёрлаш ёки уларни соф ҳолда ажратиб олиш учун ўсимликларнинг айнан
шу биологик фаол бирикмалар кўп йиғилган органларидан фойдалани-лади. Дори тайёрлаш, дори препаратлари ёки соф ҳолдаги дори модда-лар олиш учун ишлатиладиган биологик фаол бирикмаларга бой бўлган
ўсимлик органлари доривор маҳсулот деб аталади.
Доривор маҳсулот сифатида ўсимликнинг барча органлари (барги,
гули, меваси, уруғи, пўстлоғи, куртаги, илдизи, илдизпояси, туганаги,
пиёзбошиси) айрим ҳолларда ўсимликнинг бутун ер устки қисми
қўлланилиши мумкин. Баъзан ўсимлик органларидан бирламчи ишлов
бериш йўли билан (эфир мойлари, ёғлар, шира, шарбат) ёки ўсиб турган
ўсимликдан (смола, дарахт елимлари, дарахт шираси) олинган моддалар
ҳам доривор маҳсулот бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлиги доривор воситаларни
стандартлаштириш бўйича ишларни илмий-техник бошқармаси фаолия-тини координациялайди. Фан ва техника тараққиётига ҳамда илғор таж-рибаларга асосланган ҳолда стандартлаштириш техника тараққиётини
жадаллаштириш, ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда иш-лаб чиқариладиган маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган мажбу-рий меъёрлар, талаблар ва қоидаларни давлат корхоналарига, муасса-ларга, ташкилот ва идораларга режали равишда татбиқ этиш билан ҳалқ
хўжалигини идора қилишда катта хизмат қилади. Бу мажбурий талаб-лар, меъёрлар ва қоидалар тегишли норматив-техник ҳужжатларда кел-тирилади.
Доривор воситалар ва доривор ўсимликлар маҳсулотларига норма-тив-техник ҳужжатларни тайёрлаш ва қайта кўриб чиқиш ишларини
Республика Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Фармакопея қўмитаси
бошқаради. Доривор ўсимликларни стандарлаштириш бўйича норматив
техник хужжатлар маълум тартибда ишлаб чиқилади ва ваколатли идо-ралар томонидан тасдиқланади. Бу ҳужжжатлар айрим соҳаларда
бажарилиши шарт бўлган меъёрлар, талаблар, қоидалар мажмуасидан
иборат бўлади.
Доривор ўсимлик хом-ашёсига расмийлаштирилган норматив-тех-ник хужжатда ўсимлик номи, русча, ўзбекча ва лотинча номлари,
оиласи, туркуми, терилган вақти ва қоидаси, ташқи морфологик, баъзи
ҳолларда анатомик белгилари, намлик миқдори, биологик фаол
моддалар миқдори, таркибидаги керакли ва кераксиз қўшилмалар
хақида маълумот, қадоқлаш усули ва муддати, сақлаш муддати ва
яроқлилик даражаси каби маълумотлар келтирилади.
Доривор воситалар ва доривор ўсимлик маҳсулотлари учун норма-тив-техник ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқ-ланган соҳа стандарт ОСТ 42-1-71 “Доривор воситалар ва доривор
ўсимлик маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш,
келишиш ва тасдиқлаш тартиблари”га биноан тузилади. Норматив-тех-ник ҳужжатлар доривор воситалар сифатини доимий равишда яхшила-нишини таъминлаши ҳамда ўз талабларини фан ва техника ютуқлари
асосида доим мукаммаллаштириши керак [32].
Доривор маҳсулотлар ўсимлик таркибида биологик фаол моддалар
кўп тўпланган, яъни сифати ошган даврда тайёрланади ва доривор пре-паратлар учун ишлатилади. Шунга кўра, маҳсулотлар ўсимликлардан
турли фаслларда йиғилади ва улар ўз қимматини йўқотмаслиги учун
зудлик билан қуритилади ёки қуритилмай фармацевтика заводи, фабр и-ка ва лабораторияларига юборилади. Доривор ўсимликларни теришни
соат 9
00
-дан соат 16
00
гача ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Терилган хом-ашё қуритиш жойига терилгандан 3-4 соатдан сўнг кечиктирмай келти-рилиши зарур. Одатда, ўсимликларнинг ер устки яшил массалари –
барглари, яшил поялари- гуллаш даврида, мевалари- етилиши даврида,
илдизлари ва илдизпояси эса кеч кузда фаол таъсир этувчи моддаларини
ўзида кўп сақлайди.
Ўсимликларнинг барги, гули, яшил поялари қуруқ хавода, эрталаб-ки шудринг кўтарилганидан сўнг йиғилиши лозим, шудринги билан
тайёрланган хом-ашё тезда қорайиб қолади. Доривор ўсимликларни ерДоривор ўсимлик хом-ашёсини табиий иссиқлик ва қуёш нурида
қуритиш имкониятлари бўлмаган ҳолларда (куз ойларида) сунъий иси-тиш қурилмаларига эга қуритиш биноларида ўтказилади. Кўпинча кало-риферли вентиляцион қуритиш тизимидан фойдаланилади. Бунда қури-тиш хонасида иссиқ хаво циркуляцияси ҳисобига хом-ашё сифатли
қуритилади. Бу мақсадлар учун электр қуритиш аппарати (ЭСА) хам
қўлланилади, унинг 4 та алоҳида камералари бўлиб, 40 та лотокларида
200 кг ўт ўсимликлар хом-ашёсини 2-3 соатда қуритиб беради.400 кг
наъматак ва четан, дўлана меваларини 15-20 соатда қуритади.
Доривор маҳсулотларни стандарт ҳолатга келтириш учун қуйидаги
ишларни бажариш лозим: доривор маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида
унга аралашган органик ва минерал аралашмалардан тозалаш, маҳсу-лотнинг нуқсонли, сифати бузилган қисмларини ажратиш, зарур ҳол-ларда қайта қуритиш ва майдалаш каби ишларни амалга ошириш керак.
Маҳсулотни майдалаш доривор хом-ашёни дорихоналарга жўнатишдан
аввал амалга оширилади, маҳсулотни сифатини пасайтирмаслик учун
доривор маҳсулотлар сақлаш омборларида майдаланмасдан сақланади.
Маҳсулотни майдалаш (баргларни қирқиш, ер устки қисмларини
майдалаш, илдизларини кукунсимон ҳолатга келтириш) махсус машина-агрегатларда амалга оширилади. Ҳар бир маҳсулотларни қай даражада
майдалаш кераклиги тегишли стандартларда (ГОСТ 24027.00.-80 “Сы-рье лекарственное растительное. Правила приемки и отбора проб”) кўр-сатилган бўлади ва уларга амал қилиш сифатли маҳсулот олишни таъ -минлайди. Маҳсулотлар яхшилаб қуритилгандан сўнг қоп, яшик, пакет-ларга солиниб, қуруқ, соя, салқин ва ҳаво кириб турадиган жойда сақла-нади. [6, 27, 36].
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Доривор маҳсулотлар ва уларнинг турларига тавсиф беринг?
2. Доривор ўсимликларнинг доривор органларини тайёрлаш муддат-ларини айтиб беринг?
3. Доривор ўсимликлар хом-ашёсини тайёрлаш ва қуритишнинг замо-навий усулларини айтинг?
4. Доривор ўсимликлар маҳсулотларини cақлаш усуллари ва
босқичларини санаб беринг?
Download 17,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish