фармацевтик хизматларни дипломли мутахасислар амалга оширади;
сақлаш шароити ва сифатига юқори талаблар қўйилган маҳсус товарлар савдоси амалга оширилади (кўпгина дори воситалар муайян саклаш шароитларни талаб киладилар, яримидан кўпи саклаш муддатлари чекланган);
зарур ассортиментнинг мавжудлигини сақлаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларнинг юкорилиги;
дори воситаларининг аксарияти шифокор рецепти асосида берилади;
якка тартибда дори воситаларни тайёрлаш эса дорихонага кўпинча кўшимча ҳаражатлар келтиради;
савдо ва ишлаб чиқариш хоналарининг жиҳозларига юқори даражада талаблар қўлланилади.
Савдо ҳажмини таҳлил қилишдан асосий мақсад:
унинг ўсиши;
камайиш суръатини аниқлаш;
режанинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш;
унинг ҳажмига таъсир қилаётган омилларни аниқлаш;
уни кўпайтириш йўлларини излашдан иборат.
Савдо ҳажмини таҳлил қилишда қуйидаги масалаларни ҳал қилиш кўзда тутилади:
режа кўрсаткичларини амалга ошириш мумкинлигини белгилаш. Бунда савдо ҳажмининг режаси аввалги йил ва ўтган ҳисобот даврларида бажарилишини ўрганиш катта аҳамиятга эга;
режа топшириқларини бажариш натижаларини белгиловчи ҳисоботнинг амалий кўрсаткичларини ўрганиб чиқиш.
Таҳлил учун асосий манба бўлиб қуйидаги ҳужжатлар хизмат қилади:
савдо ҳажмининг ҳисоботи;
рецептура ҳисоботи;
улгуржи тармоқларда ва омборхоналарда келиб тушган, сотилган ва қолдиқ товарлар ҳисоботи.
Савдо ҳажмига таъсир қилувчи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
аҳоли сони;
дори воситалари билан таъминланаётган аҳоли маданияти;
уларнинг иқтисодий даражаси;
даволаш-профилактика муассасаларининг сони;
дорихоналарнинг дори воситалари билан таъминланишини ташкил қилиш;
даволаш-профилактика муассасларида касалликнинг олдини олиш тадбирларини ўтказиш;
тарғибот ишларининг самарадорлиги;
нархларнинг ўзгариш ва ҳ.
Савдо устамасининг таҳлили:
Иқтисодий таҳлилни ўтказишда кўриб ўтилган омил доимо эътиборга олиниши, уларнинг қайси бири ва қандай миқдорда ҳисобот даври давомида корхонанинг савдо устамасига таъсир этишини аниқлаш лозим.
Савдо устамасига қуйидаги омиллар таъсир этади:
товарларнинг улгуржи ва чакана нархининг ўзгариши;
савдо ҳажмининг миқдори ва унинг таркибий қисми.
Савдо устамаси умумий кўринишда таҳлил қилинади. Шунингдек, савдо ҳажмига нисбатан фоиз кўринишида таҳлил қилинади. Савдо устамасининг таҳлили учун манба сифатида режа ва режадан ташқари 3–5 йиллик ҳисобот ҳужжатлари, статистика ҳисобот маълумотлари, инвентаризация натижаларидан фойдаланилади.
Муомала харажатларини таҳлил қилишдан асосий сабаб – уларни камайтириш йўлларини излашдир. Таҳлил учун режа-ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланилади:
муомала харажатларининг ҳисоботи;
ойлик ва чораклар учун тузилган ҳисоботлар;
– маош ҳақидаги ҳисоб ҳужжатлари;
ижарага олинганлик ҳақидаги ҳужжатлар ва ҳ.
Айланма маблағлар (товар заҳиралари, пул воситалари, ўсимлик хом ашёлари ёқилғи, ёрдамчи воситалар, тара ва ҳ.) ва асосий воситаларнинг
таҳлили. Товар захираларини таҳлил қилишдан асосий мақсад – уларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш, уларга таъсир этувчи омилларни аниқлашдир.
Таҳлил учун дорихонанинг савдо ҳажми, савдо устамаси, ишлаб чиқариш, савдо харажатлари ва савдо харажатларининг алоҳида моддалари бўйича ҳисоботларидан фойдаланилади.
Фойданинг таҳлили. Фойдани режалаштиришдан аввал унинг режаси ва олдинги йил суммаси таҳлил қилинади.
Таҳлил учун:
“Фойда ва заёмлар ҳақидаги ҳисоблар”;
–“Сотилган товарлар ҳақидаги ҳисобот;
“Муомала харажатлари ҳисоботи”;
–“Келиб тушган, сотилган ва қолган товарлар ҳисоботи” ва бошқалар хизмат қилади.
Фойдага таъсир этувчи омиллар:
савдо ҳажми;
савдо устамаси;
савдо ҳажми гуруҳлари ва таркибий қисми;
муомала харажатлари;
– турли хил режалаштирилмаган фойда ва зиёнлар.
Рентабелликнинг таҳлили
Кўрсаткичлар
|
2017 йил
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2020 йил
|
1.Солиқ тўлагунгача бўлган фойда
|
7,40
|
12,40
|
7,60
|
–
|
2. Даромад солиқлар
|
2,19
|
2,63
|
2,70
|
2,21
|
3. Бошқа солиқлар
|
0,12
|
0,25
|
0,22
|
0,20
|
4. Соф фойда
|
5,08
|
9,55
|
4,68
|
– 2,40
|
5. Рентабеллик
|
4,86
|
8,46
|
3,80
|
–
|
Асосий ишлаб чиқариш фонди ва фонд қайтими ўзгаришининг маҳсулот ҳажмига таъсирини интеграл усул орқали аниклаймиз. Маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 30 минг сўмга камайган. Бу ўзгаришга қуйидаги омиллар таъсир этган:
Асосий ишлаб чиқариш фонди қиймати ўзгаришининг таъсири.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Шартли
белги
|
Ўтган
йили (у)
|
Ҳисобот
йили (х)
|
Фарқи (+,
-)
|
Ўтган йилга
нибатан
|
1
|
Маҳсулот ҳажми
(минг сўм)
|
М
|
5254
|
5224
|
-30
|
99,4
|
2
|
Асосий ишлаб чиқариш
фондларининг ўртача қиймати
|
АФ
|
4430
|
5844
|
+1414
|
113,9
|
3
|
Фонд қайтими
(сўмда) (1с:2с)
|
ФК
|
1,18060
|
0,8939
|
– 0,2921
|
75,4
|
Иқтисодий жараёнларни ўрганишда иктисодий таҳлилнинг бир қанча усулларидан фойдаланилади. Улардан кўпроқ қўлланиладиган усуллар анъанавий усул ҳисобланиб, бироқ: таққослаш, гуруҳларга ажратиш, баланс усули, занжир билан боғланиш усули, фоизлар, коэффициетнлар ва бошқалардир.
Бундан ташқари иқтисодий таҳлилда иқтисодий математик усуллар – график усул, интеграл усул, корреляцион ва регрессив усул, дастурлаш (программалаш) усуллари ҳам кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |