Дон махсулотлари умумий технологияси


Аралашмалар Ажратиш усуллари



Download 144,5 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi144,5 Kb.
#113215
1   2   3
Bog'liq
don mahsulotlari

Аралашмалар

Ажратиш усуллари

Йирик ва майда (эни на қалинлиги бўйича)

Элакли сепарациялаш

Енгил

Аэродинамик таъсир этиш

Калта ва узун

Уячали сепарациялаш

Қийин ажралувчан

Фракчияли сепарациялаш

Металломагнит

Магнитли сепарациялаш

Элакли сепарациялашда дон массаси қия ҳолатда ёки горизонтал жойлашган тебранувчи элакларда кетма-кет эланиши натижасида йирик ва майда аралашмалардан ажратилади.
Элакли сепарациялашда ҳаво-элакли ва элакли сепараторлар қўлланилади. ҳаво элакли сепараторларга А1-БИС сепараторини, элакли сепараторларга А1-БЗО скильператорларининг асосий ишчи органи элак бўлиб, улар штампланган, думалоқ, чўзинчок, учбурчак тешикларга эга бўлади. Элак тешикларининг шакли ва ўлчами ажратилиши лозим бўлган аралашманинг шаклига қараб танланади.
Дон массаси таркибида дондан аэродинамик ҳусусияти билан фарқланучи аралашмаларнинг мавжуд бўлиши уларни ҳаво оқими ёрдамида сепарациялашга олиб келади. Бундай аралашмаларга пуч, етилмаган дон, қобиқлари, сомон, поя қисмлари каби енгил аралашмалар киради. Улар асосий дондан ҳаволи сепараторларнинг аспирацион колонкасида ажратилади. Бу ерда дон массасига ҳаво оқимининг кўп маротаба таъсир этиши натижасида енгил чиқиндилар ҳаво билан бирга чўктириш камераси томон харакатланади. ҳаволи сепараторларга турли тузилишга эга бўлган А1-БВЗ-10, РЗ-БАБ, РЗ-БСД каби сепараторларни мисол қилиш мумкин. Дон массаси ҳаво сепараторининг аспирацион колонкасидан бир марта ўтказилганда, ундаги енгил чиқиндилар миқдори 75-80% га камайса ускуна самарали ишлаётган ҳисобланади.
Дон билан кундаланг кесими бир хил бўлган, лекин узунлиги билан фарқланадиган аралашмаларни элакли ва ҳаво ёрдамида сепарациялаш яхши самара бермайди. Уларга шарсимон калта аралашмалар (кукол, ёввойи нўхат ва гречка) ва асосий дондан узун бўлган аралашмалар (сули, ёввойи сули, арпа ва бошқалар) киради. Дондан калта ва узун аралашмаларни ажратиб олиш учун триер ускуналари қўлланилади. Триерларнинг асосий ишчи органи-чўнтаксимон уячалар билан қопланган айланувчи дисклар ҳисобланади. А9-УТК-6 кукол ажратувчи триерлар калта аралашмаларни ажратиш учун жамланган бўлиб, унинг уячаларига куколь синган донлар ва бошқа майда аралашмалар тушиб қолиб, лотоклар ёрдамида машинадан чиқариб юборилади. А9 УТО-6 овсюг ажратувчи триерларнинг уячаларига буғдой дони тушади ва лотоклар орқали тозаланган дон чиқарилади. Кейинги вақтларда бу ускуналар ўрнига концентратор А1-БЗК ускуналари ўрнатилмокда.
Дон массасида учрайдиган қийин ажралувчи аралашмаларга майда тош, лой бўлаклари, 1қум, шиша ва металл бўлаклари киради. Буғдой минерал аралашмаларни маҳсус тош ажратувчи РЗ-БКТ ускуналар ёрдамида ажратиш мумкин. Бу тозалаш жараёнининг асосида дон ва минерал аралашмалар зичлари фарқи хамда ишқаланиш коэффициентларининг фарқи ётади.
Металломагнит ҳусусиятли аралашмаларни махсус магнит сепараторлар ёрдамида тозалаб олинади.
Сепаратор, триер, тош ажратувчи ускуналардан ўттан дон ҳали майдалашга тайёр ҳисобланмайди, чунки унинг устки қисмида чанг ва микроорганизмлар тўпланган бўлади. Донларнинг устки қисмига 2 хил усулда ишлов берилади: қуруқ ва хўл усул. Донларга қуруқ усулда ишлов бериш РЗ-БМО ва РЗ-БГО маркали обойка ускуналари орқали амалга оширилади. Обойка ускунасига келиб тушган дон интенсив ишлаланиши натижасида чангдан, лой бўлаклари, микроорганизмлар, ёрилган қобиқлар, дон соқолчаси ва муртакдан самарали тозаланади.
Донга хўл усулда ишлов бериш донни майдалашга тайёрлашдаги асосий босқич ҳисобланади. Хўл усулда ишлов беришда дон ювадиган ва намлайдиган ускуналардан фойдаланилади. Махсус дон ювувчи Ж9-БМА ускунаси донларнинг устки қисмини интенсив ювиш билан бирга, унинг намлигини кўтаришга хизмат қилади. Донни намлаб берувчи А1-БШУ, А1-БУЗ, А1-БАЗ ускуналари донни намлигини керакли кондицияга етказиб беради.
Донга гидротермик ишлов бериш (ГТИ) доннинг технологик ҳусусиятларини яхшилаб, тайёр маҳсулотларнинг миқдор ва сифатига таъсир этади. ГТИ комплексига қуйидагилар киради: донни намлаш, иссиқлик билан ишлов бериш, бункерларда маълум вақт давомида димлаш, I дранной система олдидан қўшимча намлаш ва димлаш жараёнлари. донга ГТИ бериш натижасида қобиқларнинг эластиклиги ортиб, қобиқ билан эндосперм орасидаги боғнинг мустаҳкамлиги сусаяди. Доннинг қай даражада намлаш, қандай ҳарорат таъсир этиш, димлаш физик ва технологик ҳусусиятларига борлиқ бўлади. ГТИ жараёнини режимини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири доннинг шаффофлиги ҳисобланади.
Дон тозалаш бўлимига келиб тушаётган доннинг сифат кўрсаткичлари қуйидагича бўлса: намлиги 12,5-13,5%; ифлос аралашмалар 2,0% (кўп эмас), шу жумладан зарарли аралашмалар 0,2% гача; донли аралашмалар 5%дан кўп эмас, шу жумладан унган донлар 3%гача йўл қўйилади.
Дон тозалаш бўлимидан ун тортишга узатилаётган донларнинг сифат меъёрлари қуйидагича бўлиши керак: намлиги 16,5%; ифлос аралашмалар 0,4%, шу жумладан зарарли аралашмалар 0,05%, донли аралашма 4% дан кўп эмас, минерал аралашмаларга йўл қўйилмайди.
Донни майдалаш, оралиқ махсулотларини йириклиги бўйича саралаш ун тортишдаги асосий жараёнлар ҳисобланади. Донни маълум йирикликкача майдалаш ун ишлаб чиқаришнинг технологик тизимида ҳал қилувчи жараён ҳисобланади.
Майдалаш жараёнининг 2 хил кўриниши мавжуд: оддий майдалаш ва танлаб олиб майдалаш. Жайдари ун тортишда оддий майдалаш усулидан, навли ун тортишда танлаб майдалаш усулидан фойдаланилади.
Танлаб олиб майдалаш усули доннинг қимматли бўлган эндосперма қисмини максимал даражада ажратиб олиш учун қўлланилади. Майдалаш жараёнига навли ун тортишда максимал микдорда ёрмача-дунст кўринишдаги оралиқ маҳсулотларни олиш талаби қўйилади. Бу оралиқ маҳсулотлар кейин бойитиш жараёни ва унгача майдалаш жараёнларидан ўтади. Навли ун торишда буғдой донини майдалаш жараёнини уч босқичга бўлиш мумкин: оралиқ маҳсулотларни ҳосил қилиш босқичи (драной жараён); оралиқ маҳсулотларни оқлаш босқичи (шлифовка жараёни); оралиқ маҳсулотларни майдалаш ва қобиқларни ажратиш босқичи (ризмол жараёни). Бу босқичлар кетма-кетликда ва бир-бирига боғланган равишда амалга оширилади.

Майдалаш жараёни - ун ишлаб чиқариш корхоналарида донни физик ва технологик ҳусусиятларини бутунлай ўзгартирувчи асосий жараёндир. Майдалаш жараёни саралаш жараёни билан узвий боғланган бўлиб, яхлит системани ҳосил қилади.
Ун ишлаб чиқаришда асосий майдаловчи машина сифатида валли дастгохлар ишлатилади. Валли дастгохлар кейинги технологик ускуналар ва транспорт воситаларини ишлаш режимини белгилаб боради. Қўшимча майдалаш вазифасини вимол, энтолейтор, детамер каби ёрдамчи ускуналар бажаради.
Майдаланган оралиқ маҳсулотларни саралаш муҳим жараён ҳисобланади. Дон майдаланганида шакл ва ўлчамлари турлича бўлган тўкилувчан аралашма кўринишдаги оралиқ маҳсулртлар ҳосил бўлади. Керакли ун навларини олиш учун бу аралашма заррачаларини йириклиги бўйича саралаш зарурдир.
Дастлабки аралашмани элакларда бир хил таркибли фракцияларга ажратиш жараёни элаш деб аталади. Технологик жараёнда элаш, майдалаш жараёнининг давоми ҳисобланади. Дастлабки аралашмани элакда элаш давомида икки хил маҳсулот - қолдиқ (элак тешикларидан ўтмай қолган заррачалар) хосил бўлади.
Фракцияларга ажратилган ёрдамчилар уч гурухга бўлинади: йирик, ўрта ва майда. Дунстлар эса қаттиқ ва юмшоқ хилига ажратилади. Дунет - бу майда ёрмача билан ун орасида турадиган ўрта фракциядир. Энг майда фракция ун деб аталади.
Майдаланган маҳсулотларни элаш учун металл тўқимали, ипакли, капронли элаклар қўлланилади. Барча элакларнинг тешиклари тўрт бурчак шаклида бўлиб, бир-биридан тешик ўлчамлари ва тўқима ипнинг қалинлиги билан фарқланади. Металл тўқимали элаклар зангламас пўлатдан тайёрланиб, битта ўлчамли (мм) билан характерланади.
Ипак элаклар табиий ипакдан тўқилиб, ипининг қалинлигига кўра икки гурухга ажратилади: ун учун (элак разами 10 см даги тешиклар сони билан аниқланади). Капрон элаклар сунъий толалардан тўқилиб, механик пишицлиги ва эланиш даражаси ипакли элакларга нисбатан юк.ори ҳисобланади. Капрон элакларнинг раками 1 см даги тешиклар сони билан ҳарактерланади.
Ҳозирги вақтда майдаланган маҳсулотларни йириклиги бўйича саралаш учун шкаф типидаги ЗРШ-М ва РЗ-БРБ рассевлари қўлланилмоқда. Рассевларнинг асосий ишчи органи - элаклар бўлиб, текис ёғоч ромларга тортилади. Бу элак ромлари рассев кузовига горизонтал тартибда устма-уст ўрнатилиб, айланма-тебранма ҳарактерланиш натижасида маҳсулотнинг элак устида силжинишни таъминлайди. Маҳсулот элак ромлари орқали юқоридан пастга ҳаракатланиб, секин-аста йириклиги бўйича фракцияларга ажралади.
Оралиқ маҳсулотлар рассевларда сараланиб, йириклиги бўйича бир хил, лекин сифати буйича хар хил таркибга эга бўлган заррачаларни ҳосил қилади, чунки унинг таркибида тоза эндосперм, қобиқли эндосперм ва қобиқ зарралари бўлади. Агар бундай зарралардан иборат аралашма яна валли дастгохларда майдаланса, қобиқларнинг ўтиб кетиши натижасида маҳсулотнинг сифати кескин пасаяди, айниқса, олий навли уннинг чиқиш миқдори камаяди.
Бу аралашмадан қобиқли зарраларни ажратиш ва тоза ёрмачаларни юқори навли ун олиш учун майдалашга юбориш технологик жараённинг муҳим босқичи ҳисобланади. Ёрмача ва дунстлардан иборат аралашмани сифати ва йириклиги бўйича ажратиш бойитиш жараёни деб аталади. Маҳсулотлар ситовейка ускуналарида бойитилади, унда аралашманинг заррачалар аэродинамик ҳусусияти, ўлчами, зичлиги ва шаклига кўра фракцияларга ажратилади. Бу жараённи ситовейкани тебранувчи элаклари ва ҳаво оқими бажаради. Олинаётган ун маҳсулотининг миқдори ва сифати ситовейка жараёнининг самарадорлигига бевосита боғлик, бўлади.
Ҳозирги вақтда оралиқ маҳсулотларни асиллиги бўйича саралаш учун ЗМС ва А1-БСО типидаги ситовейка ускунали қўлланилади. Ситовейка ускуналарига драной системанинг рассевларидан ўтган ҳамма ёрмача ва дунстлар келиб тушади. Бойитиш жараёнида фақат эндоспермадан ташкил топган асил ёрмачалар ситовейкадан ўтиб, размол системасига ун олиш учун юборилади. Қобиқ.лари кўпроқ. Миқдорда бўлган заррачалар охириги драной системаларга ёки размол системасининг сход қисмига юборилади.
Ситовейка ускуналарининг технологик самарадорлиги икки кўрсаткич: бойитилган маҳсулотнинг миқдори ва унинг кулдорлигини камайиши билан баҳоланади.
Ун тортишнинг технологик схемалари оддий ва мураккаб кўринишида бўлади. Оддий ун тортишда буғдой ва жавдари донларидан жайдари ун олинади. Мураккаб ун тортишда бир навли, икки навли ва уч навли унлар олинади. Навли унларнинг чиқиш миқдори базис (меъёрий) кўрсаткичлар билан белгилаб қўйилган.
Ун-донини майдалаш орқали олинадиган қимматли озиқ овқат маҳсулоти ҳисобланади. Ун барча мамлакатлар аҳолисининг асосий озиқа манбаини ташкил этади. Ун нон қандолат ва макарон маҳсулотларини хилма-хил кўринишларини ишлаб чиқаришда қисман эса тўқимачилик ва кимёвий саноатда ишлатилади. Ун асосан буғдой ва жавдар донларидан кенг миқёсда ишлаб чиқарилади.
Турли навлардаги буғдой ва жавдар унларининг озиқавийлик қиймати уларнинг кимёвий таркиби билан белгиланади. Олий навли унларда оқсил миқдори қолган навларга қаралганда кам бўлади, чунки у эндосперманинг марказидан олинади. Крахмал эса олий кам миқдорда учрайди. Жайдари ун витаминларнинг юқори миқдори билан ажралиб туради. Айрим ун ишлаб чиқариш корхоналарида унларни қўшимча витаминлаштириш ишлари олиб борилади.
Бундан ташқари, маккажўхори донидан озиқ-овқат мақсадлари учун 3 хил типдаги унлар ишлаб чиқарилади (70%, 85%. ва 98,5% жайдари унлар). Ёрма саноатида болалар учун озиқавий аралашмалар тайёрлашда маълум миқдорда гуруч ва гречка унлари ишлаб чиқарилади. Сули уни эса турли печеньелар тайёрлаш учун ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқарилаётган хар бир ун нави учун сифат кўрсаткичларининг меъёрлари белгиланган. Уннинг сифати стандарт талабларига жавоб беришини аниқлаш учун лабораторияда ишлаб чиқарилаётган хар бир ун навининг ўрта намунаси текширувдан ўтказилади. Улар қуйидаги сифат кўрсаткичлари аниқланади: ранги, ҳиди, таъми, ғижирлашиш, зараркунандалар билан зарарланганлиги, металломагнит аралашмалар миқдори, йириклиги, намлиги, қўлланиш даражаси, клековина миқдори ва сифати, шунингдек нон пишириш йўли билан нонбоплик хоссалари аниқланади. Унинг хиди олинган 20 г намунада органолептик усулда аниқланади.
Уннинг таъми ва ғижирлаши олинган 1 г намунани оғизга солиб аниқланади. Бегона таъмларнинг бўлиши уннинг стандарт талабларига мос эмаслигини кўрсатади. Унда минерал аралашмалар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун уннинг ғижирлаши оргонолептик усулда тахлил қилинади.
Уннинг ранги қуруқ ёки хўл намунада мавжуд эталонга солиштириш билан аниқланади.
Уннинг намлиги худди доннинг намлигига ўхшаш намуналарни электр қуритиш шкафларида қуритиш орқали аниқланади.
Металломагнит аралашмалар миқдори 1 кг ун намунада стандарт усулда аниқланади. Бунда 1 кг махсулотда уннинг миқдори 3 мг дан ошмаслиги керак.
Уннинг кулдорлиги массалари 1,5-2,0 г бўлган иккита намунани муфель печларида куйдириш орқали аниқланади. Кулдорлик қуруқ массага нисбатан фоизларда ҳисобланади.
Уннинг йириклиги олинган намунани лаборатория рассевининг махсус элаклари орқали элаш натижасида аниқланади.
Ун клейковинасининг микдори тайёрлага хамирини (25 г ун ва 14 мл сув) ювиш оркали аникланиб олинган 25 г ун намунасига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Клековина сифати уннинг ранги чузилувчанлиги, эластиклиги билан баҳоланиб сифати б^йича 3 гурухга ажратилади.
Уннинг нонбоплик хоссаси намунавий нон пишириш йутга билан аникланади. Тайёр ноннинг органолептик сифат курсаткичлари йули билан бирга ноннинг хажмий чикиш ҳам аникланади.



Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish