Доктори, проф. Э. Шерназаров


Моржлар (Odobenidae) оиласига



Download 27,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet346/392
Sana27.03.2022
Hajmi27,26 Mb.
#513337
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   392
Bog'liq
Zoologiya (xordalilar) - S. Dadayev, Q. Saparov

Моржлар (Odobenidae) оиласига 
ягона тур морж (Odobenus rosmarus) 
киради. Моржлар кутб доирасидаги Европа, Осиё, Шимолий Америка ва 
Шимолий муз океанинг барча оролларида, МДХ да эса Чукотка, Беринг
443
www.ziyouz.com kutubxonasi


денгизларида таркалган. Моржлар орасида айримларининг узунлиги 3-4 м ва 
огирлиги 2000 кг гача боради. Уларнинг териси калин, жунсиз булади. Факат 
ёш моржларнинг териси тук сарик, буз р англ и жун билан сийрак копланган. 
Орка оёклари кулокли тюленларнинг орка оёклари сингари, оддинга кайрилиб 
харакат килишда иштирок этади.
Моржларнинг тумшуги атрофида 300-350 тагача вибриссалари бор. 
Таш^и кулок супраси йук. Юкори жагидаги кескич (козик) тишлари жуда узун 
булиб, дандон тишларга 5Ьсшайди. Бу тишларнинг узунлиги 60-80 см атрофида 
булиб пастга кайрилган булади. Бундай тишлар айникса, эркакларида анча 
кучли ривожланган, улардан ов, хужум ва мудофаа куроли сифатида 
фойдаланиб колмасдан, балки, муз устига чикишда хам фойдаланади, яъни бу 
тишлари ёрдамида моржлар муз устига чикади ва сув тубидан умурткасиз 
хайвонларни казиб олади Моржларнинг пешона суяклари анча каттик, 7-8 см 
калинликдаги музларни ёраолади. Моржлар асосан моллюскалар билан 
озикяанади. Моржлар киргокда юзлаб, минглаб туда булиб яшайди. Улар 
апрель-май ойларида урчийди. Икки йилда бир марта 1-2 та бола тугади, 
тугилган боласининг узунлиги 125 см, огирлиги 45-68 кг гача етади. 
Хомил ад орлик даври 1 йил. Одатда моржлар ювош булади, лекин хавф 
тугилганда одамга хужум килади.
Китсимонлар (Cetacea) турку ми
Китсимонлар турку ми вакиллари куракоёклиларга нис батан хакшднй 
денгиз хайвонлари булиб, хдётини факат сувда угказади, курукликка чикиб 
Колса халок булади. Гавдаси дуксимон, баликсимон, олдинги оёклари куракка 
айланган, буйни мутлако билинмайди. Орка оеги йуколиб кетган, балик думига 
ухшаш думи бор, лекин думи вертикал эмас, балки горизонтал текисликда 
урнашган. Улар уикасини хаво билан тулдириш учун доимо сув юзасига 
кутарилишга мажбур, сув остида 15 минутдан 45 минутгача, баъзилари хдтто
1,5 соатдан ортик туриши мумкин. Териси 
ута
эластик. Куп турлари да орка 
сузгич каноти хам булади. Терисида жун коплами йук, баъзиларининг бош 
томонида яккам-дуккам туклари бор. Терисининг остида калин ярим суюк ёг 
катлами кучли ривожланган, йирик турларида ёг катлами 50 см га етади. Ёг 
катлами танани совушдан ва хайвон солиштирма огирлигини камайтиришда 
мухим ахамиятга эга. Тер ва ёг безлари йук, сут безлари бир жуфт, сургичлари 
махсус халтачага очилади. Дум ва орка сузгич канотларида суяк скелети йук, 
уларни бириктирувчи (каттик) т>тщма тутиб туради. Бурун чиганокдари 
редукцияланиб кетган, хидлов бушликлари хавони упкага утказадиган канал 
вазифасини утайди холос, яъни хидни яхши сезмайди. Умуртка погонасининг 
думгаза булими бош ка булимлардан ажралмаган, айрим турларида сон ва 
болдир рудиментлари хам булади. Олдинги оёкларида беш бармокли оёкдарини 
барча элементлари сакланади, лекин уларнинг шакли узгаРган- Сезги 
органларидан эшитиш органи яхши ривожланган. Нафас олиш йуллари узига 
хос тузилган. Кекирдак усти ва чумичсимон тогайларнинг узаро кушилиши 
натижасида пайдо булган найча бурун тешшсларининг ички йулларига 
кушилиши натижасида хаво йули овкат йулидан бутунлай ажралган. Упкаси
444
www.ziyouz.com kutubxonasi


эгилувчан, эластик ва жуда катта Дельфинлар нафас олганда 1-2 литр хавони 
ютса, кук кит нафас олганда упкасига 14 минг литр хавони ютади. Китсимонлар 
бир марта нафас олганда упкасидаги хавонинг 80-90 % янгиланади, одамларда 
эса факат 15 % янгиланади. Крндаги гемоглобиннинг ва мускуллардаги 
миоглобиннинг куплиги китларнинг сув остида узок; туришига имкон беради. 
Китларнинг кузлари сув остида куришга мослашган, яъни уларда ясси шох 
катлами ва шарсимон куз гавхари бор. Сулак безлари й^к.
Китларнинг буйи 1,2 метрдан (денгиз чучкаси) 30-33 метргача (кук кит) 
ва огирлиги 30 кг дан 150-160 тоннагача боради. Боши устида урнашган ташки 
бурун тешикларида очилиб ёпилиб турадиган копкоклари бор. Бурун 
тешигидан сув аралаш хаво фаввора булиб отилиб туради.
Китларнинг бугозлик даври бир йил, улар жуда йирик битта бола тугади. 
Боласи 4-8 ой онасини эмади, 3 ёшида вояга етади. Масалан: 160-170 см ли кора 
денгиз дельфини 80-85 см ли бола тугади, 7-8 м ли кашалотлар 3-4 м ли бола 
тугади, 20-23 м ли кук китлар эса 7-8 м ли бола тугади. Тишсиз китлар 2-3 
йилда бир марта купаяди, дельфин бир йилдан кейин, бошка дельфинлар эса 
хар йили купаяди. Китлар туркумига 90 та тур киради ва улар Арктикадан 
Антрактидагача булган барча океан ва денгизларда таркалган. Улар 2000 м. 
гача чукурликка шунгийди. Китсимонлар моллюскалар, кискичбакасимонлар ва 
бошка умурткасиз хайвонлар, хамда баликдар билан озикланади. Китлар 20-50 
йил умр куради. Китсимонларнинг иктисодий ахамияти катта. Ул^)нинг ёгидан 
глицерин, маргарин ва совун тайёрлашда фойдаланилади, гуштидан консерва 
тайёрланади, суягидан чорва моллари ва паррандалар учун ун килинади, 
жигарида витамин «А» куп булади. Купчилик турларининг сони кескин 
камайиб кетганлиги сабабли овлаш такикданган. 18 та тури ва 1 та кенжа тури 
Далкаро «Кизил китоб» га кирйтилган. Китсимонлар туркуми 2 та кенжа 
туркумга булинади (249-расм).

Download 27,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   392




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish