II-боб.Географик карталарда воқеа ва ҳодисаларни кўрсатишда қўлланиладиган картографик тасвирлаш усуллари
Картографик белгилар бўйича карталар таҳлили
2.1
Табиий ва ижтимоий-иқтисодий комплекс карталар тузишда бир неча хил усул, оддий карталарда эса деярли бир хил усуллар ишлатилади. Усулларни бирга қўшиб ишлатиш картанинг мақсад ва мазмунига боғлиқдир.Карта тузишда икки ёки уч усул қўшиб ишлатилса яхши натижа беради. Лекин картанинг yқилиши сусайиши мумкин, аммо тасвирланган воқеа-ҳодисаларнинг мазмунини бойитади.Масалан, белгилар, чизиқли белгилар ва сифатли ранг усуллари қўшилиб қўлланилса яхши натижаберади.Умум иқтисодий карталарда белгилар усули билан саноат, қазилма бойликлар,сифатли ранг билан эса қишлоқ хўжалиги районлари; чизиқли белгилар билан темир йўллар, дарёлар ва уларда ташиладиган юклар берилади. Бу кўрсаткичлар карта мазмуни ва ўқилишини оширади. Агар картада саноат корхоналари кўп кўрсатилиб,уларнинг миқдор кўрсаткичлари каттароқ қилиб берилса, белгилар ва бошқа усулларда тасвирланадиган кўрсаткичларнинг ўрнини эгаллаб уларга жой қолдирмаслиги мумкин. Ҳатто, белгилар баъзан бир-бирига ҳалақит бериши ҳам мумкин. Натижада картанинг yқилиши қийинлашади.Агар белгилар ва чизиқли белгилар кичикроқ ва ранги хирароқ қилиб тасвирланса сифатли ранг усулида тасвирланган қишлоқ хўжалиги районлари орасида қолиб, ўқилмай қолади.Шунинг учун сифатли ранг усулини ишлатишда очроқ ранглар танланади.Ҳеч қачон белгилар усули картодиаграмма билан биргақўшиб тасвирланмайди. Чунки уларнинг шакли ўхшаш, бир-биридан ажратиш қийин. Кўпроқ белгилар чизиқли белгилар,ареаллар ва сифатли ранг усулларини қўшиб ишлатилса яхши натижа беради. Бу ҳолат Ўзбекистон географик атласидаги (1999)Умумиқтисодий картасида мавжуд Аҳоли карталарини тузишда белгилар билан нуқталар усули қўшиб кўрсатилиши мумкин. Лекин бу усулдаги геометрик белгининг шакли тўқроқ рангда берилибичи бўялмайди. Масалан, шаҳар аҳолиси шар, қишлоқ аҳолиси эса нуқта билан берилиши мумкин.Воқеа-ҳодисаларни Чегараларсиз белгилар,чизиқли белгилар ва ареаллар билан қўшиб тасвирланса бўлади. Лекин
нуқталар,картодиаграмма ва катограмма усуллари билан маъмурий чегараларсиз қўшиб тасвирлаб бўлмайди. Воқеа ва ҳодисаларни тасвирлашда картанинг мазмуни, воқеаларнинг географик тарқалиши ва картанинг мақсадига қараб, бир хил кўрсаткични 4 хил усулда тасвирлаш ҳам мумкин. Масалан 13-расмда бир хил кўрсаткич 4 хил усулда тасвирланган.Нуқталар баъзан картограмма ва картодиаграмма билан қўшиб тасвирланади. Масалан, Ўзбекистон географик атласдаги(1999) «Пахтачилик» картасида пахта экиладиган майдонлар нуқталар билан кўрсатилса, ҳосилдорлик картограмма билан,вилоятлар бўйича етиштирилган пахта миқдори картодиаграмма
билан кўрсатилган.
13-расм. Экинзорларнинг картада ҳар хил усулда: а-ареаллар усулида; б-нуқталар усулида; в-картодиаграммада (хўжаликлар бўйича); г-картограмма (умумий ер майдонига нисбатан экинзорлар фоизи).
Ижтимоий-иқтисодий карталарда воқеа-ҳодисалар картограмма ҳамда картодиаграмма билан тасвирланса мазмуни бойийди. Умуман мавзули карталарда бир ва бир қанча усуллар ишлатилиши мумкин. Лекин бунда ранглар яхши танланиши керак.Картографик усулларни танлаш ва улардан фойдаланишда А.В.Гедимин томонидан тузилган картографик усулларнинг
ишлатилиш жадвалидан билиб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |