Тенг чизиқлар усули.
Тенгчизиқ(изолиния)ларУсули билан воқеа ва ҳодисаларнинг миқдор кўрсаткичлари чизиқлар билан тасвирланади. Иқлим ва об-ҳаво карталари шу усулда тузилади.Ҳаво ҳарорати изотермалари, ёғин-сочин миқдори (изогиета), ҳавобосими (изобаталар), қор қалинлигини ҳам тенг чизиқлар билантасвирлаш ўринлидир. Карта ўқишни осонлаштириш мақсадида тенг чизиқлар (изолиниялар) оралиғи миқдорнинг ошишига қарабранглар билан тўлдириб борилади. Ранглар картанинг мазмунигамос танланиши керак, қор чизиғи, босим, ёғин-сочин миқдорлари«совуқ» (кул ранг, оч кўк, баъзан оч қора) ранглар билантасвирланади. Кўпинча изолинияларнинг қийматлари миқдор
кўрсаткичлари билан ёзилиб ифодаланилади. Иқлим карталари метеорологик станцияларнинг маълумотларига асосланган.Тузилаётган картанинг аниқлиги метеостанцияларнинг қанчаликзич жойлашганлигига боғлиқдир.
Бу усулдан ижтимоий-иқтисодий карталар тузишда ҳамфойдаланилса бўлади. Масалан, экинлари ҳосилдорлиги, аҳолизичлиги ва б. ҳам мазкур усулда берилади. Рангсиз(оқ-қора)карталарда штрихлар ишлатилиб,миқдорий кўрсаткичлар изолинияларга тиркалиб қўйилади. Тенг чизиқлар системасини тузиш учун интерполяция усулидан(миқдор кўрсаткичли чизиқларни тенг бўлакларга бўлиб чизиқлар ўтказадиган усул)фойдаланилади (10-расм).
(10-расм) Изолиния тенг чизиқлар усули (интерполяцияда горизонталлар ўтказилиб, улар оралиғи 5 м.).
Чизиқлар қанча зич тортилса, воқеа ва ҳодисалар шунча аниқлашади. Чизиқлар орасидаги қийматларнинг тенг ҳолати ёки ошиб Бориши тасвирланиши мумкин.Шу усулда тузилган карталарнинг yқилиши осон бyлиши эса уни қандай ранг билан бўялишига боғлиқ. Миқдор кўрсаткичга қараб бўёқларнинг ранги белгиланади.Картанинг легендасида тенг чизиқлар орасидаги ранг картада тасвирланган рангда бўлиши, махсус ранглар қатори кўрсатилиши, чизиқлар тўғрисига чизиқнинг миқдор кўрсаткичи ёзилиши шарт. Ҳозирги вақтда баъзи карталарда бир нуқтадан ёки бир чизиқдан бир хил узоқликда жойлашган масофаларни бирлаштириш йўли ҳам тенг чизиқлар усулида қўлланилмоқда.Масалан, темир йўлдан бир хил масофадаги жойларни ва қиялиги ёки нишаблиги бир хил бўлган жойларни тасвирлашда ҳам шу усулдан фойдаланилмоқда.Бу усулда тузилган карталарда миқдор кўрсаткичларнинг бошланиши ва қайси маълумотлара сосида тузилаётгани кўрсатилиши керак. Тенг чизиқлар чизиқ ёки ранглар билан тасвирланганда воқеа ва ҳодисаларнинг кўпайиб ёки камайиб боришини(интенсивлигини)кўрсатади.Изолиния усулида кўрсатилаётган воқеа ва ҳодисалар ҳам рангли чизиқ билан ҳам,рақам билан тасвирланиб, воқеа тўғрисида тўлиқроқ маълумотбериши мумкин. Бу усул кўпроқ мавзули карталар тузишда ишлатилади, баъзан башорат (прогноз) қилишда ҳам иш беради.Телевединия об-ҳаво тўғрисида маълумот кўрсатганда бу усулдан ҳам фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |