Рельефни тасвирлаш усуллари.
Рельеф умумгеографик карталарда тасвирланадиган энг мураккаб элемент ҳисобланади. Оддий шакллар эни ва бўйи масштаб асосида кичрайтирилиб тасвирланса, рельеф учун учинчи бир кўрсаткич-баландлиги ҳам тасвирланиши керак.
14-расм. Рельефнинг отмивка усулида тасвирланиши
(Швейцария Миллий атласидан олинган).
Рельеф қуйидаги усулларда: переспектив усул (шакликўрсатилиб тасвирланади), штрихлар усули, горизонталлар усули, горизонталлар оралиғини бўяш усули (гипсометрик усул),шартли белгилар усули, отмивка усулида, шунингдек, рақамлар билан ва модель ёрдамида ҳам тасвирланади. Переспектив усулда рельеф расм шаклида тасвирланиб, унда рельеф шаклларини (тепалик, тоғ олди баландликлар, тоғликлар) ўқишбироз осон бўлади. Лекин унда баландлик ва пастликларни қийматини аниқлаб бўлмайди. Бундай усул ХVIII-ХIХ асрлардатузилган карталарда учрайди. Ҳозирги вақтдабу усул деярли ишлатилмайди.Лекин бу усулда тасвирланган рельеф аниқлиги кам бўлганлиги учун ундан II аср кейин бу усул такомиллаштирилиб аниқ геометрик шакллар асосида чизилиб тасвирланган. Ҳозирги вақтда баъзи Карталарда(сиёсий-маъмурий иқтисодий ва тарихий)бу усул ишлатилиб уни физиографик усул деб юритилади. Рельеф штрих чизиқлар билан тасвирланганда чизиқларнинг ингичка ва йўғонлигига қаралади. Рельеф тик бўлса йўғонлаштирилган қора чизиқлар билан кўрсатилади.
Хулоса
Картадан фойдаланиш учун унинг мазмунини ўқиб тушуниш,яъни карта тўғрисида тўлиқ маълумот олиш ва картани ўқувчанлигини ошириш учун картани тили ҳисобланган шартли белгилар тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлмоқ керак.Картадаги белгиларнинг асосий вазифаси тасвирланаётган воқеа ва ҳодисларнинг ўрнини, турини (завод, сув омбори, газқувури, шаҳарни ўрнини ва б.), миқдорини (аҳоли сони, заводнинг ишлаб чиқараётган маҳсулоти, етиштирилган ялпи пахтаҳосили),сифатини(шўрбосган жойлар,қудуқ сувинингсифати, кўмирнинг сифати ва б.лар),тарқалиш хусусиятларини(аҳоли зичлиги,миграцияси,шамоллар ҳаракати,геологик жараёнлар) кўрсатишдан иборат. Картографик белгилар, шартли белгилардан мазмунини кенглиги, аниқ шакли,миқдор ва сифат кўрсаткичлари билан ҳамда аниқлилик даражаси билан фарқ қилиб, картографияда легенда деб юритилади.Дастлабки Карталарда воқеа ва ҳодисалар суъратлар ёки шакллар билан тасвирланган,Бу эса картани ўқишни осонлаштирган. Масалан, тоғлар перспектив усулда Шартли белгилар берилиб, шакл ёрдамида тасвирланган, ўсимликлар ҳам шаклларига қараб кўрсатилган (игна баргли ва япроқ баргли),лекин уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш мумкин бўлмаган.Шунинг учун карталардан тўлиқ Фойдаланиш мақсадида Ва мукаммал маълумот олиш учун янги белгилар қўлланиш зарурияти туғилган.Танланган белгилар геометрик шаклларда, бадиий ва анъанавий шаклларда бўлганидан маълум даражада мазмунни англатади. Лекин картада ҳамма предметларнинг ҳам аниқ ўрниникартанинг масштаби асосида тасвирлаш мумкин эмас, чункиуларнинг эгаллаган майдони жуда кичик бўлиб, масштаб асосида кўрсатилса, ўқиш мумкин бўлмай қолади.Шунинг учун бундай предметлар(тафсилотлар)масштабсиз белгилар билан кўрсатилади. Масалан, темир йўллар, электр, телефон симлари,газ қувурлари ва ҳ.к.лар.Картографик белгиларда хилма-хил кўрсаткичларни тасвирлашда геометрик шакллар энг кўп ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |